Шарипова Рахима Мухторовна Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини 5 Шарипова Рахима Мухторовна



Download 243 Kb.
bet9/11
Sana27.03.2022
Hajmi243 Kb.
#512573
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
aziza

Иккинчидан, табиат рамзлари генезиси ўзбек фольклорида шамол тимсоли Момо Ҳаво номи билан боғланган, тонгги шабада табиатга жон киритувчи, ёмғир хосиятли ҳодиса сифатида талқин этилган; мумтоз адабиётда ишқ шамоли, тўфони, ишқ сели, “руҳпарвар насим” сингари тимсоллар тасаввуфий маъно касб этган. Замонавий шеъриятда табиат рамзларининг маъно доираси кенгайган. Жумладан, ёмғир томчилари муҳаббати рад этилган ошиқнинг кўз ёшларини, оқ булут ҳаётнинг завқу шавқини; ёмғир ҳижрон оҳангларини, эртанги кун умид туйғуларини ифодалаб келганлиги кўзга ташланади.
Учинчидан, шамол, булут, ёмғир ва қор сингари образлар анъанавийдир. Бу тимсолларнинг генезиси халқ мақоллари, топишмоқлари ва қўшиқларига бориб туташади. Бинобарин, қор мўл ҳосил манбаи, ёмғир ҳаёт, қут-барака, тўкинчилик ва халқ фаровонлиги рамзи, ишқда ўртанган ошиқ учун дийдор рамзи бўлиб келган. Ўзбек мумтоз адабиётида бу тимсоллар тадрижийлик касб этган. Жумладан, булут осмоннинг қовоқ солишига, ёмғир эса унинг кўз ёшларига қиёсланган; шамолнинг эсиши, ёмғирнинг ёғиши ошиқ қалбида ишқ пайдо қилган; боди сабо орқали ошиқ сифатлари берилган; ёмғир эса ошиқнинг кўз ёшларини билдириб келган.
Тўртинчидан, замонавий ўзбек шеъриятида шамол образи турли маъноларни ифодалаб келганлиги кузатилади. Жумладан, лирик қаҳрамон руҳиятини, инсон умрининг ўткинчилигини, ошиқнинг кўтаринки кайфиятини, кеча ва бугунни боғлагувчи ришта маъносини, суюклига ишқ хабарини етказувчи восита маъноларини билдириб келади.
Бешинчидан, замонавий шеъриятда “кумуш булут”, “оқ туя, “лахча-лахча булут”, “осмон тўла оққув”, “баланд қорли чўққи”, “кўз илғамас оқ барқут”, “тепа-тепа пахта” , “оппоқ булут”, “қат-қат булут” сингари ифодалар оқ булутга нисбатан қўлланган ва рамзий мазмун касб этган. “Кўк юзидаги қоп-қора кўмир”, “қора булут тўдаси”, “ўч булути” кабилар эса қора булутни ифодалаб, кўпроқ салбий маъно билдириб келганлиги кузатилади.
Олтинчидан, булут тасвири орқали ифода этилган табиат манзараси фонида мавжуд тузумга ва воқеликка муносабат акс эттирилганлиги кўзга ташланади. Муайян ижодкорлар ижодида такрорланиб келиши нуқтаи назаридан булут мотив образга киради.
Еттинчидан, ёмғир образи пейзаж ва лирик қаҳрамон ҳисларининг уйғунлигини, куз ёмғири лирик қаҳрамон кечинмаларини, табиатдаги сокинликни; руҳиятдаги эврилишларни, изтиробли кечинмаларни; илиқ туйғуларни, ошиқнинг қалб оғриқларини ифодалаб келади. “Кўкларнинг сўзлари”, “исмсиз ҳасрат”, “кузнинг баёти” сингари ёмғирга нисбатан қўлланган истиоралар лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини ифода этувчи мотив образ даражасига кўтарилган.
Саккизинчидан, қорга нисбатан қўлланган истиоралар (“оқ кафан”, “пориллаган чироқлар”, “қишнинг оппоқ қаноти”); рамзлар (ризқ-рўз манбаи, ўтиб бораётган умр, олислаган муҳаббат, елдек ўтгувчи умр, шамолдай елиб бораётган ёшлик) лирик қаҳрамоннинг маҳзун кайфиятини, ҳаётсеварлик руҳини, лирик қаҳрамон туйғу-кечинмаларини ифодалаб келади. Унга нисбатан қўлланган бўлиб келади.
Тўққизинчидан, табиат рамзлари шеъриятда ташбеҳ, ташхис, истиора яратиш учун асос бўлиб хизмат қилган. Ташхис (“ел бирла қорнинг ўйнаши”, булутдан ёмғир ёғиши “кўз ёш тўкиб” ва унинг осмонни тарк этиши, ёмғирнинг шивирлаши, мовий кенгликларда шамол ўйнаши, тентираши, қишда “увлаши”, баҳорда “ўйнаши”, “сўйлаши”, “шивирлаши”, кузда “шовуллаши”), бетакрор ташбеҳлар (“оппоқ капалак”, энг тоза шаббода, энг тоза шамол), истиоралар (“Шарқнинг малаги” “кўкларнинг сўзлари”, “кумуш танга”) сингарилар табиат манзарасини таъсирчан ва ҳаётий акс эттиришдан ташқари, лирик қаҳрамоннинг қалб кечинмаларини ҳам ифодалаб келган.
Ўнинчидан, табиат манзараси ва лирик қаҳрамон руҳиятидаги мутаносиб жиҳатлар, қалбда кечадиган изтиробли кечинмалар сурати, муҳаббатга ошуфта қалб изҳорлари, соғинч ҳислари булут-қор-шамол; булут-ёмғир-шамолнинг уйғун тасвирида намоён бўлган.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish