О йбе гим м е н и н г
«Ойбек жуда зур ишларди.
Чарчаш нима эканини бил-
масди. Агар мен сизга «Ҳамза» достонини у бир ҳафта,
бир ярим хафта ичида ёзиб тугатди», десам, балки бовар
қилмассиз. Бу менинг куз олдимда бўлган воқеадир. Со-
ю знинг хозирги ижод боги да, арғувон остида, хозиргидан
ки ч и кр о к бўлган а ри қ бўйида чордана куриб, атрофидаги
бирор нарсага парво килмай, шу достонни ёзди. Қизи-
шиб ёзиб турган пайтларида,
балки мисралар куйилиб ке-
лаётган пайтларида кенжа ўғли (олти-етти яшар вақти
бўлса керак) Суюн югуриб келиб, елкасига миниб олар,
О йбек хай-хайлаб ун и н г орқасидан қувиб, боғнинг ичка-
рироғига олиб бориб кўйиб келарди-да, яна ёзишда давом
этарди».
Ойбек 1948 йилда «Ҳамза» достонини шу тарзда тез ва
илхом билан ёзди. «Кизлар» хам, «Ҳамза» хам ю ксак махо-
рат билан ёзилган жуда п и ш и қ асарлардан бўлди.
М енга, айниқса, «Ҳамза»
достони нихоят салмокли
бўлиб кўринади ва мен уни О йбек шеъриятининг энг ю к
сак чўққиларидан бири, деб биламан.
Биз ўша йиллари ёзда Дўрмондаги боғда болалар ила
бирга турдик. Сентябрда ўқиш бошланганлиги сабабли улар-
ни шаҳарда колдирдик-да, яна О йбек икковимиз бокка чи
ки б кетдик.
Хар куни эрталаб шофёр мени боғдан институтга олиб
кетади. М аш ина ўзим изники; хусусий бензинни ўзимиз со-
тиб оламиз, шофёр маошини хам ўзимиз тўлаймиз. Ш у
н и н г учун мен машинада бемалол юравераман. Ойбек хам
Ёзувчилар ую ш масининг машинасидан фойдаланмайди; уни
котибига, Ж уманиёз Ш ариповга бериб кўйган.
М ен саҳарлаб кастрюлга бир неча ё ғл и к ковурға тах-
лаб, устига юмш ок гўш т тераман. Устига кўпгина пиёз,
озгина сабзи, бир-икки япрок карам, булғор калампири
(баъзан бир ховуч думбул ловия) ва
талайгина помидор
тўғраб, кат-кат жойлайман-да, туз, муруч сепиб, копкоғи-
ни махкам ёпаман. С ўнг кастрюлни электр плита устига
кўяман-да, ишга келаман. Туни билан ишлаган Ойбек соат
11 ларда турганида, таом ҳил-ҳил пишган бўлади. У нонуш-
та килиб, ишга жўнайди. У ишни битиргач, академиядаги
ва
уюшмадаги ишларини тугатиб, йўлдан мени олади. Кеч-
га я кин бокка бирга кайтамиз. М ен тезгина кечки таомни
189
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
тайёрлайман. (И к к и киш илик о в кат бир зумда тайёр бўла-
ди). С ўнг ижод соатлари бошланади.
Мен соат 1 ларда ётаман. Ойбек тонг кўкаргунга кадар
ишлаб ўтиради.
— Зарифа, — деди у бир куни менга хаёлчан боқиб.—
Бир вақтлар достон ёзишдан аввал яхши чиқармикан, дея
ташвишланар, романни эплай оларманми, деб уни бошла-
гани кўрқар эдим. Мана энди истаган нарсамни — шеър-
ми, достонми, романми, илмий асарми барини ёза оламан.
Ҳаммасига қудратим, махоратим етади. Бошимда гала-гала
мавзулар. Л екин, афсуски, энди вақтим й ўқ, вақт
етказа
олмайман, — деди-да, оғир сўлиш олди ва яна хаёлга тол-
ди.
У н и н г қанчадан-қанча вақти бекорга кетганини ўйла-
сам, жуда ачинаман. Ахир, у 1943 йилдан 1950 йилга
кадар академияда, 1946 йилдан яна шу 1950 йилга кадар
уюшмада хизмат этди. У н и н г лавозимига интилганлар, кун-
лаганлар, бахиллик, душманлик килганлар ёзувчилар ора-
сида оз эмас эди. Агар у бир дарё кирғоғидами, тоғлар
орасидами истикомат килиб, тинчгина ижод ила машғул
бўлса эди, неча-неча катта романлар,
достонлар яратган,
соғлиғи хам шикает олмаган бўларди.
Ойбек ёзар экан, атрофида нима кечмасин, ёнида ким
бўлмасин, ҳаммасини унутар эди. Биз 1938 йилга кадар
9 йил давомида бир хонада, 1940 йилга кадар и кки хонада
яшадик. Болаларнинг айни у ш о к вакти. Кечалари улар
йиғлайдими, мен уларнинг йўргакларини алмаштириб, эми-
зиб, ғивирлайманми ёки улар кундузлари эмаклаб, ўйнаб,
шовкин-сурон кўтарадими, у
буларни эшитмас, парво кил-
мас, «Ишимга халакит беряпсиз», деб ранжимас эди. У
ёзувни узмай, фикр, илхом дарёсидан четга чикмай, давом
этаверарди. Бола эмаклаб бориб, оёғига тирмашаркан, кўта-
риб тиззасига оларди, кўксига босиб, ўпиб-ўпиб, яна ерга
кўярди. С ўнг тағин ёзишда
давом этарди, хаёллар оғушига
кириб кетарди.
Ойбек ёзар экан, баъзан ўрнидан туриб, уй н и н г у бур-
чидан, бу бурчига тез-тез юрарди, узиб олган коғоз парча-
сини чайнарди, асар кахрамонлари билан сўзлашарди. Баъ
зан товушини баланд кўйиб, кўлларини харакатга солиб,
хаяжон ила гапириб кўярди.
Do'stlaringiz bilan baham: