О й б е ги м м е н и н г
соков, гуманитар фанлар бўлимига эса М у с о Тошмуҳаммад
ўғли Ойбек раис килиб тайинланди.
Янги академиянинг
асосий юки шу учта Тошмуҳаммаднинг елкасида эди.
Энди О йбекнинг иши анчагина кўпайди. Академияда
илмий анжуманлар ўтказиш , маърузалар килиш , умуман
гуманитар институтлар фаолиятини идора этиш ун и н г зим-
масига туш ган эди. У вактларда бу ғоят мушкул ва оғир
вазифа эди.
И кки н чи ж аҳои уруши бую к ғолибият ила тамом бўлди.
Ҳамма шод. Кўнгиллардан дард булути кўтарилган, курбон
берган оилаларга абадий дард ю ки чўккан,
бошка оилалар
эса жабҳага кетган якинларини хар кун и , хар соат сабр-
сизлик ила кутардилар.
Ойбек «Қуёш кораймас» романини бошлаб кўйган эди.
У руш тамом бўлгани ҳамон у мени олиб, Сталинградга
жўнаш га, уруш излари битмасдан туриб, кон тўкилган
йўлларни,
ярадор ерларни, емирилган, хароба ки ш л ок ва
шаҳарларни кўриш га ошикди. Биз уйга, болалар олдига
и кки ойимизни ўтказиб, ж ўнаб кетдик.
25 майда Москвада Ғалаба байрами бўлиб ўтди. Мос-
квага таклиф этилган меҳмонлар орасида Ойбек хам бор
эди. У Ғалаба байрамини нишонлаш
маросимига мени хам
олиб борди. Аммо таклифнома Ойбек номига келгани учун
мен байрамни «Москва» меҳмонхонаси деразасидан томо
ша килдим. Ойбек эса Қизил Майдонга бориб, «Куёш корай
мас» романи қаҳрамонларини яна ўз кўзи билан кўрди.
Байрам ўтгач, биз Сталинградга поездда жўнадик. У вактда
самолётлар, хатто самолёт йўллари ҳам й ўк, факат поездда
юрилади. Биз йўл-йўлакай уруш бўрони, уруш офатидан
емирилган бекатлаэ, ёнғинлардан кул ва кўмир бўлган киш-
локлар, каллакланган ўрмонлар,
ажал оловини пишкирган
шаҳарлар, энди ер тишлаб, абадий тўхтаган хайбатли танк-
лар ва замбаракларни кўрдик. Сталинграддек катта шаҳар-
н и н г барча кўп қаватли уйлари ер билан битта бўлиб
ётарди. Ҳаммаёкда, ҳар кадамда ёнғин ва бомбардимон
излари... Деворлар тўкилган, темир зиналар, темир печлар
буралган, узилган ҳолда ҳавода осилиб турибди.
Бирорта
бутун кўча, бутун-уй кўринмайди, ҳаммаси вайрон. Ғоят
даҳшатли манзара... Трамвайлар уруш вактида кўчаларда
185
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
кандай тўхтаб колган бўлса, хозир ҳам жонсиз, бўм-бўш,
чанг босганича турибди...
Обкомдан бир хотинни бизга кўш иб кўйдилар. Яшаш
учун эса кайдандир кўнокхона, ки ч и к бир ҳужра кўрсатди-
лар. Трактор заводи, Мамай кўрғони, Волга бўйлари, Пав
лов уйи — барини бир-бир кўриб чикдик.
Кўчаларда бирорта текис, бутун йўл ё йўлка колмаган.
О ё к остида тупро к билан бирга ў к парчалари, уруш техни-
касидан тўкилган темир кисмлар коришиб ётибди... Энга-
шиб, тупрокда ярим кўмилиб ётган
бир темир парчани
суғурдим. Ёнимдаги бир киш и тўхтаб: «Ҳай-ҳай, эҳтиёт
бўлинг! М иналар кўп!» деди таъкидлаб. Билмайман, бу
танкнингми ё бошқа бирор машинанингми парчаси эди.
М ен уни О йбекнинг ёзув столи устига олиб келиб кўйдим.
Биз бу ў кс у к шаҳар, йикилган, лекин ўлмаган, хароба
бўлган, аммо енгилмаган кахрамон шаҳарнинг ўнкир-чўнкир
кўчаларини бир-бир босиб чикдик. Якиндагина бунда бўлиб
ўтган уруш жаҳаннамини, ажал бўронларини, ер-кўкни бос-
ган олов ва тутун булутларини кўргандай бўлдик, кўнгил-
ларимиз, сийналаримиз куйгандай, ўртангандай бўлди. Ш у
нинг билан бирга ғалаба суруридан сархуш холда: «Қаҳра-
монларга офаринлар бўлсин! Қурбонлар хотираси унутил-
масин!» деб М аскавга жўнаб кетдик.
И Ж О Д ДАРДИДА
Биз М аскавга қайтганимизда, Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмасидан келган Ж уманиёз
Ш ариповнинг телеграмма-
сини Ойбекка кўрсатдилар. Телеграммада «М арказкўм каро-
ри ила сиз Ёзувчилар уюшмасига раис этиб тайинландин-
гиз», деган сўзлар бор эди. М арказкўм карорига кўра, Ж у
маниёз уюшмага котиб, Ойбек эса раис этиб тайинланган
экан.
1944 йил июлида Хамид Олимжон бевакт вафот этган-
дан сўнг Ойбекка бир неча дафъа
уюшма раислиги вазифа-
си таклиф этилган бўлса-да, Ойбек розилик бермай юрган
эди. Энди унинг розилигисиз хам хукум ат карори чикарил
ган, демак, О йбекнинг раислик лавозимини ўташдан бошка
иложи колмаган эди.
Ш ундай килиб, Ойбек уч катта лавозимни эгаллади. У
Do'stlaringiz bilan baham: