♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

186


О йбе гим м е н и н г
академиянинг ярмини ташкил этган гуманитар бўлимига 
раҳбар, Ёзувчилар уюшмасига раис, «Ш арк юлдузи» жур- 
налига эса муҳаррир эди. Демак, унинг иши уч баравар 
кўпайди. У қўлидан келганича, бутун ғайрати, виждони 
ила шу вазифаларини бажаришга киришди.
Ўша даврда бирдан менинг тобим қочиб қолди. Ўзим ҳам 
билмайман, не бўлди экан. Юрагимда заифлик сезиб, ётиб 
қолдим. Гоҳо шамэллаб, тумов-да деб, писанд килмай, оёқ 
устида ўтказардим. (Ҳеч қачон кўрпа-ёстиқ қилиб ётмаган- 
ман.) Аммо бу сафар бир ой чамаси ётиб қолдим. Доктор- 
лар туриш га ижозат бермадилар.
Караватим олдида кресло турарди; Ойбек ишдан қайт- 
гач, шу креслода, ёнимда ўтирарди, ундан-бундан сўзла- 
шиб олардик.
У бир куни у зо к муддат хаёлчан ўтиргач, қўлимни 
қўлига олди.
— Зарифа, — ran бошлади у. — Бобурнинг ўғли Ҳумо- 
юн қа т т и қ хасталгнганда, Бобур ўғли атрофидан уч марта 
айланган ва тангрига ялинган, «Ўғлимнинг хасталигини мен­
та бер! Унга саломатлик ато қил!», деган. М ен ҳам шу 
топда хасталигингни ўзим олиб, сенинг соғ бўлишингни 
ихлос ила тиладим. Кўнглимдаги муддао ёлғиз шу!
— Й ў қ, й ўқ, зинҳор бу тилакдан воз кечинг! Ўтинаман, 
ранжитманг мени! — ўпкам тўлиб кетган эди. Ш ун и н г 
учун ҳам бир нафас ўзимни босиб, давом этдим. — Соғман, 
сизга берадиган хасталигим йўқ!
О йбекнинг меҳр тўла кўзларида табассум учқунланар 
эди. Меним-да муҳаббатимнинг чегараси йўқ. Қўлим унинг 
и кки ҳовучига чўккан... Кўнгилларимизда тотли туйғулар... 
Ш у н и н г учун ҳам ортиқ сўзлашга эҳтиёж йўқ. Сукунат... 
Бундай сукун а тн и нг маъноси эса теран бўлади.
* * *
1946 йил баҳорида Ойбек Қорақалпоғистон автоном рес- 
публикасидан иттиф оқ Олий Советга депутат қилиб сай- 
ланди. У н и н г М аскавга, иттиф оқ Ёзувчилар уюшмасига 
қатнаши кўп эди, энди янада серқатнов бўлиб колди: ҳали 
уюшма пленумлари, хали Олий Совет сессиялари...
Ойбек 1947 йилда Олий Совет депутатлари билан бир- 
га Англияга борди. Делегация таркибида, ундан ташқари,
187


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Фадеев, Самад Вурғун, Қозоғистон Фанлар академияси пре- 
зиденти Сатпаев бор эдил ар. О йбек бу сафардан нима 
учундир чарчаб қайтди. «Англиянинг туманли хавосидан, 
хар ка дам да турган полисларининг х у н у к башарасидан ру- 
хан эзилиб кетдим», — деди у.
«Совуқ уруш »нинг дастлабки йилларидаги Англия унга 
ёкмади. У бу мамлакатда ўз қалбига я кин бирор иликлик- 
ни кўрмади. Ш у н и н г учун хам сафар ун и н г ижоди учун 
қарийб изсиз кечди.
Ойбек 1946— 1948 йиллари жуда кўп маърузалар қил- 
ди, газета ва журналларда мақолалари, очерклари тез-тез 
босилиб турди. Бу даврда матбуотни кузатиб бораётган 
китобхон назарида Ойбек фаол ижод килаётгандек эди. У, 
чиндан хам, шу йилларда кундузни-кундуз, кечани-кеча де­
май ишлади. Л еки н у, барибир, ўз ижодий режаларини 
тўла рўёбга чикариш имкониятига эга эмас эди, шу пайт- 
ларда. У нинг кўп вақтини турли мажлислар, расмий учра- 
шувлар олар эди. Ўзи хоҳламаган холда юқори партия 
органларининг ижоддан, адабиётдан, нафосатдан у зо к топ- 
ширикларини бажаришга мажбур эди.
О йбекнинг ўз ижоди учун вақт топа билмаганини бир 
нарсадан ҳам билса бўлади. Агар О йбекнинг «Кизлар» дос­
тоин тарихи билан қизиқсангиз, у асарни 1946 йил ноя- 
брида ёза бошлаган. Аммо орага бошка ишлар аралашиб, у 
достонни 1947 йил октябридагина тугатган. Ҳолбуки, О й­
бек шу йиллари кайнаб-тошиб турган, бир ўтирганда, ки- 
чик бир достонни тугатиб кетавергин.
М ен О йбекнинг хар бир ҳаракатини кузатиб борган 
бўлсам-да, унинг ижодий ишига халақит бермасликни ўзимга 
мақсад этиб олган эди м. Ш у н и н г учун хам О йбекнинг баъ- 
зи бир дўстлари ва шогирдлари айрим асарларнинг ёзилиш 
тарихини мендан кўра яхши билишлари мумкин. Ч унки 
Ойбек фақат уйда, ўз ижодхонасида эмас, баъзан турли 
ижод боғларига хам бориб ишлашни севган. Хусусан, О й­
бек ўзбек ёзувчиларининг Дўрмондаги ижод боғига хам 
гоҳо-гоҳо чикиб турган. Бу ер да эса О йбекнинг дўст ва 
шогирдлари ун и н г ижодий ишларидан хабардор бўлиб тур- 
ганлар. Ш ундай кишилардан бири Мамарасул Бобоевдир. 
У ўз хотираларида Ойбек тўғрисида бундай одилона сўзларни 
ёзган эди:

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish