О йбе гим м е н и н г
хизмат қилди. Қанчадан-қанча дарслик ва қўлланмалар-
нинг майдонга келишида иш тирок этди. Кимё
сохасида олиб
борган фаолияти учун у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
фан арбоби деган фахрий унвонга сазовор бўлди. О йбек
нинг йигирма ж илдлик асарларини нашрга тайёрлашдаги
меҳнати учун эса Беруний номидаги давлат мукофоти би
лан такдирланди.
Қўлингиздаги китоб «Ойбегим менинг» деб аталади. Бу
номда ифтихор туйғуси хам, Зарифа опа хаётининг маъно
ва мазмуни ҳам тўла акс этган. Уйлайманки, бу китобни
ўкиган ҳар бир китобхон калбида Ойбекдек улуғ адиб ва
улуғ инсонга нисбатан хурмат ва мухаббат туйғулари пор-
лаб юборади.
Китобнинг киммати факат О йбек ҳақидаги маълумот-
ларнинг янгилиги билангина белгиланмайди. Китобда, Ой-
бекдан таш қари, я на бир асосий қаҳрамон бор. Бу,
Зарифа
опанинг ўзи. Бу, бутун хаётини Ойбекка бағишлаган, унинг
машаққатли қисматини енгиллаштиришга интилган, унга
муносиб ёр бўлган Зарифа опанинг ўзи. Эҳтимол, айниқса,
аёл китобхонлар учун шу ажойиб сиймонинг ўзи, унинг
гўзал хаёти ибрат бўлса...
М ен Зарифа опанинг хотираларини ўқир эканман, унда
О йбекнинг шахсий ҳаётинигина эмас, балки бир-бирига
муносиб и кки ул уғ сиймонинг севги ва вафо достонини
хам варақлагандек бўламан. Ва
бу достон билан танишиш
мени руҳан поклагандек, бойитгандек бўлади. Ўйлайманки,
сиз, хурматли китобхонлар, хам шундай хулосага, албатта,
келасиз.
Н а и м К А Р И М О В
5
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Б О Л А Л И К Х О ТИ РА Л А РИ М
Биз Туркистон шаҳрида, Қа рно қ кўчасининг
катта май-
донига келиб такалган жойида, бурчак ҳовлида яшар эдик.
Ҳовлимиз ичкари ва ташқаридан иборат бўлиб, бир
ёнбошида янги қурилган катта пахта заводи турарди. И чка
ри ҳовли билан ташқари ўртасида ки ч и к эш ик бўлиб, бу
эшик девор пардалар билан ўралган эди.
Ичкари ховлининг бутун бир томонини пиш иқ, бўғотли
янги уй эгаллаган. И кки н чи томонида эса озиқхона, катта
айвон, ошхона ва жуда катта молхона жойлашган. У чинчи
томонда о чи қ молхона бўлиб, буни бостирма дер эдик.
Ҳовлининг тўртинчи томони — кўчага караган баланд де
вор. Ҳовли 1905 йилда, замонанинг энг ю ксак завқига
мувофиқ, дурустгина қурилган. Биз шу жойда 1924 йилга
кадар яшаганмиз.
Отамнинг дадаси, яъни бобом Абдулхай М иржалил ўғли-
ни баланд бўйли, содда табиатли, самимий, диндор, деҳқон
одам бўлган, дейдилар. У н ин г, билмадим, қандайдир кички-
на дўкони бўлган. Ҳар ҳайит олдида дўкондан қайтишда
маҳалладаги етим-есирлар ва бева-бечора
хотинларнинг уйига
бош суқиб, кийимлик (закот) улашар эканлар. Ҳамма уларни
авлиё деб атар экан. Биринчи хотинларидан и кки ўғил,
бир қизи бўлган. У шу хотинининг вафотидан сўнг И қон
кишлоғидан менинг бувимни — ёш қизни олган. Бувим
меҳнаткаш деҳқон оиласидан бўлган. Ундан и кки қи з ва
бир ўғил — менинг отам Саидносир туғилган.
Бобом болаларининг барчасини ўқитган. Улар ўқиш -
ёзишни яхши билган, саводли бўлган. Бобом Қуръон ўқиш
шарт, деб ёш келин чоғидаёқ ғирт саводсиз бувимни мак-
табга катнаттирган. Бувим бурнига кўзойнак қўндириб, ҳар
куни Қуръонни жуда равон ўқи р , аммо бошқа китоблардан
бир сатр ҳам ўқиёлмас эди. Биз бунга ҳайрон бўлардик,
кулардик.
Отам Саидносир т ў қ қ и з ёшида эканида бобом бир ҳам-
роҳи билан ҳажга жўнаган. Аввал Мадинани зиёрат қилиб,
6
О йбе гим м е н и н г
кейин М акка сафарига йўл олган. Шунда бобом: «Қандай
қилиб пайғамбар ҳабрига орқам билан кириб бораман»,
деган ва йиғлаб, тескари, яъни орқасига юриб, М аккага
равона бўлган. Йўлда чарчаб йиқилган ва вафот этган.
Ҳамроҳи бобомни Арабистон чўлларига
дафн этиб, унинг
қўпол қозоқи чопонини, о қ сурп кулоҳ-дўпписини ва битма
Қуръонини келтириб, бувимга топширган. Ж илтга солин-
ган, каттагина, оғир бу битма Қуръонни бобом ҳамиша
кўлтиғида осиғлиқ олиб юрар экан. (Бувим Қуръон
билан
дўппини менга берган, мен катта ўғлим Омонбекка мерос
сифатида қолдирганман.)
Бувим нинг и кк и ўгай ўғли уйланган ва бола-чақали
бўлган эди. Бобом вафотидан сўн г ўгай ўғиллар бувимдан:
«Бўлак чиқасизми? Мерос бўламизми?», деб сўраганлари-
да, бувим рад этган. «Ёлғиз ўғлим ҳали ёш, улғайгунича
меросни еб қўямиз. Аввал улғайсин, сиз, оғалар, уни уй-
лантиринг. С ўнг бўлак бўламиз», деган. У ўн йил келинла-
рига чўридай хизмат қилган.
Д еҳқон қизи бўлган бувим ўрта бўйли, думалоқ, сало-
батли, заҳматкаш, г.қлли, жуда бақувват хотин эди. Бувим
нинг
достонини накл этсам, жуда узун. Бундай меҳнаткаш,
ақли расо, жафокаш хотин кам бўлса керак, деб ўйлайман.
Дунёда ақлли, меҳнаткаш хотинлар жуда кўп, албатта.
Аммо менинг бувимга ўхшаган аёлларни ҳеч кўрмаганман.
Кулмангиз. Ёзганларимни сабр билан ўқи й олсангиз, ўзин-
гиз хам иқрор бўлурсиз, деб ўйлайман.
«Тош келса — кемирдим, сув келса — шимирдим.
Ёлғиз ўғлимни саводли, инсофли, меҳнатга чидамли қилиб
ўстирдим. Парвардигорим ҳамиша ўз қанотида сакласин»,—
дер эди бувим бизларга туш унтириб. М ен бувимнинг айт-
ганларини ун и н г бағрига суқилиб тинглашни яхши кўрар-
дим.
Бобом, амакиларим, отам асл деҳқонлар бўлиб, сўнг
савдога оғиб кетганлар, аммо деҳқончиликдан
бош тортма-
ганлар. Д еҳқо нчи ли к турм уш им изнинг энг кўп қисмини
эгаллаган. Отам — мен уни билган чоғларимда — омоч
сурмаган, кетмон чопмаган бўлса ҳам, деҳқончиликни бир
неча хизматкорлар эажарган, деб ўйлайман. И к ки амаким
теричи бўлган, тери савдоси билан Қарқарага катнаган.
Т ў ққи з ёшида етим кол га н отам тери ёйиш, ивитиш, йиғиш
7