З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Зеби бувим: «Бугун
Кумрой келади, У таидир сомсани
яхши кўради», деб жума куни тонг сахардан келинлари
билан биргалашиб, патир ва тандир сомсалар тайёрлар эди.
Боғлари жуда катта, ўртада нуқул атиргуллардан, рай-
хонлардан иборат гулзор... О қ
наматлардан курилган, ги-
ламлар ила безатилган, саккиз қанотли янги ўтов... Қафас-
ларда булбуллар, саъвалар... Боғда қуш чаларнинг қафасда
сақланиши менга мислсиз бир шафқатсизлик бўлиб тую-
лар эди.
Билмадим, негадир боғда қора нордон олхўри (қора
шўрак) кўп бўларди. Биз дарҳол шунга ёпишардик. Боғ-
нинг орқаси кабристон бўлгани учунми ку ю қ, сердарахт
бу боғ бизга ғоят вахимали кўринарди. Биз боғ этакларига
боришдан жуда қўрқар эдик. Э нг тупкарида — боғнинг
қабристон деворига туташган этагида бобом ўзига хамда
бувимга и кки сағана қурдириб қўйгани учун бу ж ой боққа
вахимали бир соя ташлаб тургандай туюлар эди.
Бобомни эс-эс хотирлайман.
Биз хар жума аравадан
тушиб, катта дарвозадан кирар эканмиз, бобомни оппоқ
сурф кўйлак-иштонда, о к дўппида ҳовли ўртасида махсус
ўрнатилган ёғоч устунга суянган ва ўриндиқнинг и кки то-
монига оёқларини ташлаб ўтирган ҳолда кўрардик. Биз —
уч қи з — ойимдан аввал бобомга ташланар эдик. Бобом:
«Келинг, келинг, Зилфиой», деб опамдан бошлаб уччала-
мизни бирма-бир тиззасига олар, и кки ёноғимиздан ўпиб,
орқамизни коқар,
кейин сачвонини юзидан олиб, саломда
турган ойим билан кўришар эди.
Ичкарига югурамиз. Бувим ҳам қучоқлаб, ўпиб қарши
олади. Бўйи етган и кки холам, келинлар — барчаси хур-
санд.
Бизнинг Туркистонда келинлар қайинопа ва қайинси-
нгилларнинг исмини айтолмайди: «Бувимнинг келинлари
Зулфияни «Пошша қиз», мени «Мулло қиз», Шарифани
«Кичкина қиз», дер эдилар. Тоғаларим бари дўкондор, сав
дога р, олифта, мағрур, чаласавод, холаларим эса тамом са
водсиз бўлган. Ойимни тўйдан сўн г
дадам бир татар муал-
лимини уйга чақириб, ўқитган. Ойим татарча босма китоб-
ларни равон ўқир эди. И кки аммам — эски мактабда яхши
саводлари чиққан — ўқиш -ёзишни мукаммал билар ва хий-
лагина тақводор эдилар.
10
О йбе гим м е н и н г
Маҳалламиз бошдан-оёк кариндошлардан иборат бўлиб,
у ер да отам томонидан қариндош бўлган авлод истиқомат
қилар эди. Бу авлод «раис тўпи» дейилар ва барининг
исми «Саид» билан бошланар эди.
Боболаримнинг энг
улуғи — Саидаҳмац Т уркистоннинг раиси бўлган. Кўзлари
к ў к бўлганидан «К ўккўз раис» деб атаганлар, уни. У хами-
ша қўлида дарра олиб юрар экан. У бир куни кўчада икки
киш ини тўхтатиб, биридан: «Намозгарни ўкидингми?» деб
сўраган. «Таксир, ўкидим», жавоб берган кўлларини кўксига
кўй и б у кИши.
— Неча ракат?
— Таксир, ўн ракат, — жавоб берган кўрка-писа.
К ў к к ў з раис дарра билан дўппослаб кетган, уни.
Ш ериги оркада и кки кўлини ёйиб, олти бармоғи ила
ишорат килар, калтак еган киши эса: «К ўккўз раис ўн
ракатга кўнмайди-ю олти ракатга кўнармиди?» дер экан.
Дадам бу вокеани кула-кула айтиб берган эди.
Одамлар шундай содда бўлган.
Ташкари ҳовлимизда бир рус оиласи яшар эди. Дадам
ундан хусусий даре олган ва русча ўкиш -ёзишни ўрганган.
Яхши эсимда бор: ун и н г қўлидан газета ва китоблар туш-
мас эди. Я кин да одамлардан эшитишимга кўра, дадам хатто
М ар ксни нг «Капитал»ини мутолаа килган ва ўрганган экан.
Умуман, уйимизда жуда кўп
китоблар, журналлар ва газе-
талар бўларди. Қрим, Козон, Оренбург ва Бокуда нашр
этилган газета ва журналларни мунтазам равишда олиб
турардик. Кутубхонамизда П уш кин , Лермонтов,
Толстой
асарларининг энг янги нашрлари бўлар эди.
Дадам Саидносир Абдулхай ўғли М ирж ал илов ўрта
бўйли, корачадан келган, кўзлари йирик киш и эди. У 1884
йилда туғилган. М ен уни тахминан 1913— 1914 йиллардан
эсласам керак. Шунда мен тўрт ёшларда эди м. Дадам жуда
аклли, юраги тоза, одамларга меҳрибон бўлган. У эски
мактабда
пи ш и к маълумот олган, ўкиш -ёзишни яхши бил
ган, зеҳни ўткир, жуда саводли бўлган. У н и н г гап-гаштак,
мусаллас, бўза ё чоғир ичиш, карта ё кимор ўйнашга ўхшаш
х у н у к одатларга майли бўлмаган.
М е н и н г кўнглимда отам, онам ва бувимга нисбатан чу-
кур мехр бор. Л е ки н бу хол менинг улар хаки да иложеиз-
муболағасиз, холисона фикр юритишимга зинхор халал бер-
майди.
Do'stlaringiz bilan baham: