З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ёзда ковун пиш иғига яқин бувим мен билан бирга Қо-
рачиққа кўчиб кетарди. Маҳалладаги бошка оилалар хам ё
бутун, ёки бизга ўхшаб ярим-ёрти кўчиб чикардилар.
Қорачикда салкин бўлсин,
деб бир метр чукурликда
ертўла ўйилади, сўнг унинг устига 1,5 метр баландликда
пахса девор олинади; нихоят, том майда ёғоч шохлар билан
ёпилиб, сувалади. Бу ўлчак деб аталади. Ў лчак ичида де-
ворларни этдан-бетдан теша билан ўйиб, идиш-товок кўйиш
учун токчалар қилинади. М ен бу ишни хеч кимга бермас-
дим, токчаларни ёлғиз ўзим ясардим.
Тарвузлар думалок, узунча, бир газ келадиган, и кки
киш и кўтарадиган даражада йирик бўларди. Қовунлар хи-
лининг ҳисоби й ўк: о к новвот, кўкча, абужамил, бухор
ковун, шарбати, сўйилганда
окиб турадиган, ю мш ок кам-
пир ковун, о к ковун, кора ковун, здрас ковун... Бувим энг
яхши ковун ва тарвузларнинг уруғини йиғиб, бахорда бу
тун маҳаллани таъмин этарди, улашарди.
Кечга я кин о к новвот ёки кўкчани танлаб, полиздан
ўзим кўтариб чикардим. П и чок теккизганимда, тарсиллаб
ёрилиб кетарди. Баъзан полиздан узаётган вактдаёк азба-
ройи пишгани ва шира тортганидан ёрилиб кетарди.
Тонг
аста отар экан, уф к хал и олтинланмасидан бурун
ўрнимдан сапчиб тураман. Чой ичмайман, марварид шуд-
ринглар тўкилган полизни оралаб, тағин ж и к к а ҳўл ковун-
ни кўтариб келаман. Яримтасини тўйиб еб оламан. Қур-
силлаган ковун ширин, кайфи ундан-да ширин...
Қовун пишди деган дан бувим ковун шинни,
ковун курт,
ковун ко ки тайёрлашни бошлайди. Ковун кур т килиш учун
ковунни майда тўғраб, уни ун билан пиширади; куйилгач,
мен ўлчакнинг томида бўз дастурхон устига ко ш и к билан
битта-битта куйиб чикаман.
Кишда сандалга тикилиб, ковун куртларни шимиб ўти-
ришни севардик. Б унинг ўзгача бир кайфи бўларди. Қовун-
лар ширин бўлгандан ковун кокилар хам кишда котиб,
шакар боғлаб коларди. Эрталаб бувим теша билан майдала-
са, канддек чарсиллаб синарди.
Ковун пишмасдан илгари бувим ўлчак
олдига чукур
тайёрлаб, оғзини кичкина килиб шуваб кўярди; кейин ковун
уруғларини шу чукурчага сола берардик. Корачикдан кўчиб
кетиш олдидан эса бувим чукурни очарди. Уруғларнинг
22
О йбе гим м е н и н г
сиртидаги тулпи -ачиб с у юл ган бўлар, бувим уни ғалвирга
солиб ювса, тоза ур уғ қолар, сўнг уни ёйиб қуритарди.
Хуллас, ҳеч нарса нобуд бўлмасди.
Полизларга қовун-тарвузлар экилганда, бувим улар ора-
сига к у н ж у т септирар, ку н ж утн и қовун уруғи билан қўшиб,
кузда бирор ж увозчига бериб, ёғ торттирар эди. Бу ёғда
пишган юпка жуда хам лаззатли,
палов эса жуда хам ейиш-
лик бўларди.
Бувим шундай ажойиб аёл бўлиб, бутун дарди-ташвиши
тирикчилик, рўзғор эди. У уйда хамма нарса хамиша бадас
тур бўлишини хуш кўрарди. Бувимнинг енглари хар вакт
ш имариқлиқ, куни бўйи ғивирлагани ғивирлаган. Аёллар-
нинг ишини хам, кези кел ганда, эр-йигитларнинг ишини
хам бажариб кетаверади. Ш унча иш нинг орасида тағин
беш вақт намозни, тоат-ибодатни асло канда қилмайди:
«Тангрим, ўзи н г ёрлақа, ёлғизимни қайда бўлса ҳам омон
қил! Соғ-саломат дийдор кўриш м оқни ато кил, парвардиго-
рим!» дегани-деган. Ҳар кун ги , ҳар намоздан кейинги дуо
шу. У жойнамозни йиғиштирар экан.
яна неларнидир ярим
товуш билан шивирлар, гоҳо юзларига табассум ёйилиб
кетар, бу она калбида умидлар, ширин орзуларнинг тошиб
кетганини кўрсатар эди.
Ковун ғарқ пишганда, эплаш жуда кийин бўлади. Куни-
га бир арава ковунни шаҳарга, уйга юборамиз.
Баъзан
аравага баланд четан қўйиб, унга кечкурун узилган қовун-
ларни тўлатамиз ва тонг саҳарда бозорга юборамиз. Кўпин-
ча мен хам биргалашиб, аравада шахарга тушаман. Баъзан
эгарга ўтириб олиб. отни хайдайман. Далаларни, отда юриш-
ни, балиқ овлашни яхши кўраман. М ен ўша пайтларда
8— 9 ёшларда бўлсам керак.
Далада ўлчаклар бир-бирига якин курилган бўлади. От-
лар, сигирлар, қўйлар бизга хамиша ҳамроҳ. Кечкурун хам-
маёқ гавжум. Тез-"ез хамсоялар ишларини бажарганлари-
дан сўнг, бир-бирлариникида меҳмон бўладилар. Девор,
дарбоза, кўча деган нарсалар йўк... Кенг ва бепоён дала...
(Ўчоқлардан тутун нин г буркиб туриши хар бир оиладаги
тинч ҳаёт белгиси ҳисобланади.) Қуёш уфкда чиройли ғуруб
ёйиб ботади... Х уш вақтлик...
Чехралардан табассум ари-
майди. Ҳозирги ёки ўтмишдаги қ и з и қ -қ и з и қ ҳангомалар
билан окшомни ўтказамиз. М ен, айникса, чечан кампир-
Do'stlaringiz bilan baham: