О йбе гим м е н и н г
— Й ў қ, очиқмадим. Ў зингиз ея
беринг, — дедим унга.
М ен и н г ҳам курсоғимда ҳеч нарса йўк, фақат қаноат
бор, холос.
Ойбек озгина еди. Озгинасини қолдириб, деди:
— Эрталаб болаларга берарсан.
М енга боқиб жилмайди-да, тағин ёзувга киришди. Бил
мадим, бемазаликдан ея олмадими ёхуд болаларга илиниб,
томоғидан ўтмадими?..
И кковим из хам сандал четида ўтирибмиз. М ен бу кеча-
ни сира унутолмайман. Товоқ-товоқ паловлар, кабоблар,
сомсалар, патирлар тўла уйимиз олқиб-чалқиб
турганда,
бизнинг ўша ғариб кечамиз кўз олдимга келади, ҳамиша...
* * *
Бир куни институтда, кафедрада ўтирар эдим. Ойбек
келиб қолди. Кўзлари қизарган, йиғлаган эди. У ўпкасини
базўр босиб, дадасининг вафот этганини айтди. Биргала-
шиб, ош иқич равишда уйга бордик. Оға-ини иккови,
уларга
қўш илиб мен хам сўзсиз, узоқ йиғладик. Бундай кайғуда
уччовимиз хам бир биримизнинг юрагимиздаги дардни яхши
англаймиз. Бир қадар кўз ёш билан мусибат алами сирки-
ганидан кейин ака-ука иккови Говкушга караб кетишди.
М ен тўрт болани отлантириб, уларнинг ортидан бордим.
Дадам кафанлачган, тобутда ётар эди.
М усулмон дини
бўйича кафанни очиш мумкин бўлмаса-да, Ойбек дадаси
нинг юзини очди. Фарзандлар дадалари ила сўнгги дафъа
хайрлашдилар. Ю ракларимизни эзиб, ёшлар куйилди.
Ҳамиша ўйлайман: менинг дадам қани, қаерда? Уни кай
чуқурга отиб, думалатиб, устига туп р о қ тортганлар?..
Бир кеча уйимиз олдида машина тўхтаб, эшик коқилди.
И ч ки ишлар министрлигидан
келган одам Ойбекни олиб
кетажагини айтди. М е н и н г оёқ-қўлларимда мадор колмади.
Калтираб кетдим. Кўзларимдан қа й нок ёшлар куюлар экан,
Ойбек остонада туриб, мени кучди-да:
— Кўрқм а, сабр қил, балки сўрок учун чақирилгандир-
ман, — деди.
О йбекнинг ранги ўчган, ички асабий титроғи сезилиб
турибди. М ен довдираган холда унинг чўнтагига озгина
ақча солдим.
175
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Зарифа, кераги йўқ!
Олиб колсалар, аввал ёнимни
тинтиб тозалайдилар!
Хуллас, Ойбекни олиб кетдилар. Гўё кўксим ни пичоқ-
лаб, калбимни узиб ташлагандек туюлди, менга.
Ш у куни ойим бизникида эди. У бўздай окарган, мутта-
сил пичирлаб, ихлос билан дуо қилар, «Парвардигорим,
ўзингга топширдим! Ў зи н г сақла!» — деб шивирлар эди.
Тонг кўкарди. На ойим бошини ёстикка қўйди, на мен.
У уйдан-бу уйга тентираб, товушсиз йиғлайман, кў з ёшла-
римни тиндира олмайман.
Ойбекни олиб кетган Иванов
деган рус зобити эрталаб
уни кайтариб олиб келди. О ш иқиб, эш икни очдим.
— Қўркма! Нега мунча титрайсан? Тинчлан! — деди,
бағрига босиб Ойбек.
У эш икни ил ган дан сўнггина ўпкамни босдим. Ойбек—
у ниҳоят ҳорғин эди, ранги-рўйида кон кўринмасди —
ўзини диванга ташлади. Ойим чой кайнатиш билан овора.
М ен О йбекнинг каршисига ўГИрдим. С укутим ни нг ўзи са-
вол эканлигини англади, Ойбек.
— Тўғри министрнинг олдига олиб бордилар. У н и н г
кабинетида икки-уч соат кутдим. С ўнг шоҳи тўнга ўралиб
чикди, у киш и Худоёрхонда ҳам бўлмаган, бундай тўн!.. —
сўйлай бошлади Ойбек. — М инистрни баъзан тантанали
мажлислар ҳайъатида, саҳнада кўрардим. Баланд бўйли,
йирик га вдали, дев дай баҳайбат, кўзларига каҳр-ғазаб ку-
йилган бир киш и у! Грузин бўлса ҳам исм-шарифини ўзбек-
чага мувофиклаб, Кобулов қилиб олган. Ас ли да Кобулидзе
бўлган.
Ойбек давом этди:
— «Сен ёзувчисан. Ёзувчилар орасида шубҳали
унсур-
лар, халк душманлари кўп. Нега бирор марта келиб айт-
майсан? Бизга хизмат килиш ни истамайсан!» — деди у
дағдаға килиб. М ен: «Ахир мен шоирман, адибман, бундай
ишларни эплай олмайман», — дедим.
Ш ундан кейин унинг
ғазаби кўпириб кетди, сўкди, итдан баттар килиб ҳайдади,
мени...
Ойбек кўчага чикканида, Иванов унга: «Хафа бўлманг!
М инистрим из бир оз кўрс, қўпол одам. У н и н г иши шуни
такозо этади», деб афв сўрагансимон гапирипти.
Do'stlaringiz bilan baham: