О йбе гим м е н и н г
да курилиш кўп, мен кўш нилар билан сўйлашиб,
хар бир
иш нинг нархини биламан; шунга караб хисоб-китоб килишга
тиришаман.
Уста бу гапларнинг хаммасини махалласига бориб, хикоя
килар экан.
Бир куни меҳмонда ўтирганимизда, бир доктор уста-
нинг биз хакимизда сўзлаган
латифаларини гапириб, хам-
мамизни тоза кулдирди.
1940 йилнинг 30 декабрида Ишчилар шахарчасидаги
янги уйга кўчиб келдик. Бу бахтли кунларимизнинг бири
бўлди. У й хали битмаган, факат и кки хонанинг ганчи,
шипи, саҳни тайёр эди. Бош ка хоналарни ҳолимизга караб,
кўлимизга пул тушганда,
тахта олиб, фанер олиб, ярим йил
давомида битириб олдик.
Боғимиз гўзал эди. М ен шу вактга кадар ундай боғ,
ундай шийпонни кўрмадим. Аммо атрофимиздаги хамма
ерлар колхозга ўтди ва бизнинг боғимиз колхоз харитасига
кирган ҳолда ўртада колди. Қўни-кўш нилар колхозга аъзо
бўлиб кирдилар. Ойбек: «Боғни топширишимиз керак! Уни
босиб ўтириш имиз нокулай», деди. М ен хам боғдан
махрум
бўлаётганимиздан ҳеч бир ачинмадим, чунки янги уйни
куриш орзусида бўлганимдан боғдан кутула колайлик, деб
ўйладим. Ҳолбуки, атрофдаги боғлар орасида энг каттаси,
энг гўзали бизники эди. Биз боғни топширганимиздан ке
йин колхоз раиси Ғулом М ахмудовнинг ўзи унга кўчиб
борибди. Ойбек бу гапни эшитиб, менга: «Шундай бўли-
шини билганимда, боғни бермас эдим.
М ен бирорта камба-
ғал колхозчи яшаб яйрасин, бахра олеин, деган эдим. А т
танг!» деди.
* * *
1941 йил ёзи. Энди таътилга чикиш олдидамиз. Бир
уйимиз кичкина: и кки яримга уч ярим. У н и н г саҳнини 25
сантиметрга кўтарганмиз. Пастак бир дераза ойнаси билан
тахмон бор; шипи тахта ва фанердан ўймакор ишланган.
Бу бизнинг ўзбекча шинамгина бир хонамиз. Сахнига ги
дам ва кўрпача ташлаб, ёстиклар қўйганман. Ўртада хон-
тахта. Ойбек ш у уйда, ерда ўтириб ишлашни, хори ганда
ёнбошлашни яхши кўрарди. Кўпинча кўнглига
я кин бир-
и кки мехмонни хам шу уйда кабул киларди.
171
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
22 июль, якшанба — дам олиш кунимиз. И кковим из
ки ч и к хонада, хонтахтанинг и кки томонида чойдан сўнг
ёнбошлаб, роҳатланиб ўтирибмиз. Таътилни нечук ўтказ-
сак, деган фикр бошимизда айланиб юрибди. Энди боғимиз
йўқ; болалар ўсаяпти; Омонбек 9 да, Суюнбек эса 2 яшар;
у югуриб юргани-юрган. Болаларни олиб, бирор курортга
борсак, деган ниятимиз хам й ў к эмас. Х ўш , канча ақчамиз
бор? Н ечук сарф қилиш мумкин?.. Биз ўтириб, ҳисоб
қилдик, режалар туздик. Режамиз пишганидан қаноатла-
ниб, вақтимиз хуш, кўчага чикдик. Соат 11 лар эди, ча-
мамда. Ойбек сартарошхонага кириб колди. М ен ойимни
кида Ойбекни кутадиган бўлдим. Ойим, бўсағадан кири-
шим билан ранги ўчган, қалтираб карши олди. «Уруш!
Уруш бошланибди! Қандай офат!» деди у. М ен бир лаҳза
кот и б колди м. Бир сўз айтишга мадорим й ўк, кўчага югур-
дим.
О йбекнинг олдига, сартарошхонага чопдим. Қаршим-
дан юраги хаприккан ҳолда О йбек келаётган эди. У сарта-
рошдан уруш хакидаги хабарни эшитиши билан соколини
олдиришга ҳам токати бўлмай, югурган экан. Бизнинг янги
уйимизда на сув, на электр, на радио бор эди. Ш у н и н г
учун хам бу мудҳиш хабарни эшитмай колган эдик.
Бу И кки нчи жаҳон уруш ининг биринчи куни эди.
Уруш бошланиши билан газеталарда О йбекнинг «Ёвга
ўлим!», «Зафар бизники», «Йигитларга», «Ватанни сев» каби
шеърлари босилди. Ойбек фронтга йўл
олган й и т т л а р ,
уларнинг ота-оналари, севган ёрлари хаки да катор шеър-
лар ёзди.
Йигитлар кетма-кет урушга жўнамокдалар. Ойбек хам
ҳарбий хисобда, лекин уни «бронь» билан тутиб турибди-
лар. Ў зининг кўнгли нечук — билмайман. Аммо мен унинг
шоирлигини, адиблигини, Ватан
учун бу сохадаги хизмати
кимматли эканлигини ўйлайман.
Ҳаёт кундан-кунга оғирлашиб борди. Нон карточка би
лан берила бошлади. Болалар 9, 6, 4 ва 2 яшар. Уйда
уларга караб турадиган бир хизматчи бор. Омонбек ойим-
нинг кўлида, ундан кўнглим тинч. Зулфия хали хам Тош-
трамда котиба бўлиб ишларди, энди у бир озик-овқат дўко-
нига ишга ўтиб олди. Албатта, у торткиламайди, лекин
инсоф билан директорнинг берганини кўтариб келади. Ш у
сабабдан уларнинг ахволи бизга нисбатан тузукрок.
Do'stlaringiz bilan baham: