♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

59


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Бошқалар билан сира ишим йўқ!
— Сен уларга тақлид қилмайсанми?
— Асло, Ойбек ака. Қ ўй ин г, уйга кетай!
У мени тинглашни ҳам истамайди. Билмадим, неларни 
сўзлади. М ен ниҳоятда паришон ҳолдаман, факат ундан 
кандай қутулиб кетиш ни ўйлайман, холос. У буни сезди, 
шекилли:
— Ичингда мени қарғаб турибсан, — деди.
— М ен қарғашни билмайман. Сизни ҳеч качон қарға- 
майман хам! — дедим ж он холатда.
У энди и кки қўлимни ҳовучлари орасига олди.
Студиядан чиққанимда, хийла ёруғ эди. Энди оқшом 
қоронғуси куюқлашди.
Майдончадаги катта дарахтлар орасида бир кайрағоч 
бўлиб, Ойбек унинг тагида тўхтаб, гур унг қилиш ни севар- 
ди. (Бир куни кексайиб, сочларимизга о қ туш ганда: «Зари­
фа, эссиз, ўша дев қайроғочнинг расмини олдириб қўйсак 
бўлар экан», — деган.)
Ўша қайрағочнинг шохлари ва қ у ю қ япроқлари ораси­
да н қуйилган ой шуълалари юзимда ўйнар экан, унинг 
юзимга бехос яқинлашганини сезмай қолдим: Ойбек лабла- 
ри секингина яноғимга тегди. Чўчиб кетдим. М ен унинг 
кучли қўллари бандида эдим. Қанчалик қутулиш га урин- 
май, у мени ўз бағрига тортди ва биринчи дафъа ўпди. 
М ен қалтираб кетдим. О р ти к юзимга якинлаштирмаслик 
учун бошимни пастга эгдим. У ,эса мени маҳкам кучоқлаган 
ҳолда:
— Зарифа, кўйнимда бир чечаксан! — дейди шивир- 
лаб.
«Агар Зарифа бир чечак бўлса, сизнинг кўйнингизда 
хам, бошка вактда хам чечак. Агар у тикон бўлса, сизнинг 
кўйнингизда хам тикон», — дедим мен товушсиз.
(М ен ҳозир ўз хотираларимни эслаб ёзар эканман, ўша 
лаҳзадаги ҳиссиёт ҳозир ҳам кўнглимда тошиб кетади. Оҳ, 
кандай титраган эдим ўшанда...)
— Айт, мен сенга муносиб эмасманми?
(М ен нима ҳам дердим? Агар уни ўзимга муносиб кўрма- 
ган бўлсам, у билан учрашармидим, унга қучтирармидим, 
ўптирармидим?..)
М ен индамадим. Севги мубталоси бўлганим аник. Қал-
60


О йбе гим м е н и н г
бимда алланечук сирли, менга нотаниш ҳислар тўлқинини 
сезамам, холос.
... Ойбек хар куни ё кун ора йўлиқади менга. Кечаги- 
дан сўнг ундан қўрқам ан. Л е ки н у узокдан кўринар экан, 
беихтиёр суюнганимни сезамам. У шамолдай етиб келади
ёнимга.
Бугун ёнимда кимдир бор эди. У кўришди-ю, ўтиб кет- 
ди. О буховский хиёбонидан ўтиб, энди Абдулла Тўқай 
кўчасига бурилиш олдида эса кимдир сочимни тортди. 
М ен айланиб ҳам карамадим, зеро, унинг кимлигини би- 
лардим.
— М ен уйдан сенинг учун чи кка н эдим. «Зарифа би­
лан бир оз гаплашиб келай», деган эдим.
— Нега энди мен учун чиқасиз?.. Нима гапингиз бор?..
Билмадим, у неларни сўзлади. У н и н г одати — қўлимни
бўшатмайди. Оркага, хиёбонга олиб кетади. Ўзим изнинг 
«чодир дарахтимиз» остида тўхтаймиз. Қанчалик ялинмай, 
ранжимай ва к а т т г к гапирмай, у мени кўйиб юбормайди. 
Аксинча, қучоғига қа т т и к сиқиб олади...
— Нима қилай? Севаман сени, Зарифа! Хаёлимдан кет- 
майсан, хатто тушларимда хам биргамен сен билан!.. М ени 
тушингда кўрасанми?..
— Ойбек ака, хали дорилфунунга хам кирганим йўқ. 
У ят-ку, ўтинаман., — ялинаман чирпиниб.
Ойбек юзимдан енгил ўпич олади. Шунда чақм ок тег­
ди, дейман, менга. Энди ўйласам, накадар хаёли экан у. 
Нақадар ҳурмати зўр бўлган экан, менга!
М ана, унинг лаэлари енгил бир эпкиндай тегади, яно- 
ғимга. Нега тутмайман, лабларимни? Й ўқ, йўқ, мен иффат- 
ни, назокатни мукаддас деб биламан! Кўнглим нинг софли- 
ги ва тиниклигига хатто чин ишқ-мухаббат хам кўлка сол- 
масин, дейман!
— Тотлисан!.. — дейди у мехр тўла кўзларини жовди- 
ратиб.
Тун кечагидан хам ойдин ва гўзал бўлса-да, менинг 
кўнглим қоронғи эди. Ш у н и н г учун хам жахлимни босол- 
май, урина-урина, кўлларимни бўшатдим. Йирокдан бир 
киш и кўринди. Ойдин бўлса-да, ким лигини танимадим. У 
бизга яқи н р оқ келиб, тўхтади. Ёнида ҳамроҳи хам бор эди. 
И кковим из хам қараб қолдик.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish