♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

51


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
хатларни жойлаб чиқаради. Биз хам шу йўсинда жавоб 
қайтарамиз. Кундан-кунга тажрибамиз ортади.
Дадамнинг ёзган хонаси кўча юзида, ертўлада; дераза- 
сининг ярми орқали у бизни кўра олади. Биз фақат дадам­
нинг товушини эшитамиз, холос. Қоровул кўлида м илтик 
тутгани ҳолда нари бери юриб туради. Биз пойлаб туриб, у 
орқага қайрилганда, дераза олдига ўтиб оламиз ва бир-икки 
оғиз сўзлашувга улгурамиз.
Дадам билан бир хонада Ш аҳобиддин эшон хам ётган. 
У нинг отаси машҳур эшонлардан бўлган. Ш ахобиддин эшон 
ўрта яшар, баланд бўйли, ниҳоят келишган қоматли, чи- 
ройли, соқол-мўйлови қоп-қора киш и эди. У О йбекнинг 
синфдоши М иркарим Осимни ўзи билан бирга Туркияга 
олиб кетмоқчи бўлган. Кавказда уларни чегарадан ўтка- 
зишга ваъда қилган одам ёрдамида қўлга туширганлар. (М и р ­
карим шу пайтда бошқа бир хонада ўтирган бўлса керак.)
М ен баъзан дераза олдидан ўтар эканман, эшон «Зари- 
фахон», дея чақирар, ертўладан ун и н г ёкимли овози жа- 
ранглаб эшитилар эди. Эшон бир йил чамаси ётдими-йўқми, 
кейин озод қилинди. Аммо дадам узок ётиб қолди. Мен 
Шахобиддин эшоннинг уйини суриштириб топиб бордим. 
У Эски шаҳардаги катта боғ ҳовлида яшар экан. Шунда 
мен уни биринчи дафъа кўрдим. Таш қари-ичкари эшонни 
қутлаш ва зиёрат қилиш учун келган одамлар билан тўла; 
тўй-хурсандчилик авжида эди — жуда ҳавасим келди. У 
мени хушчеҳра, хушмуомала ила карши олиб, хийла тасал- 
ли берди. Кейин у мактабларда муаллимлик килиб юрди. 
(Жуғрофиядан даре берарди, шекилли.) У кимгадир: «Кўр 
хассасини бир марта йўкотади», — деган. Бу гапни эшит- 
ганимда, унга о рти қ эътибор бермаганман, кейин англа- 
дим. У ўз юртидан қочиш ниятини тарк этмаган экан. 
Ахийри, бир амаллаб кочди. У ни Қашкарда яшаяпти, деб 
эшитдим.
* * *
Бизнинг техникумдаги тўрт-беш нафар кизларнинг бари 
ўқиш ни тугатмасдан таркалиб кетишди. Шарифа рус мак- 
табига ўтди. М ен сўнгги 3-асос синфда — битириш олди- 
даман.
Ойбек гарчанд Ўрта Осиё давлат дорилфунунининг икти-
52


О йбе гим м е н и н г
сод факультетида таҳсил кўра бошлаган бўлса ҳам техни­
кум ётоғида истиқомат қилди. У шу даврда бизнинг синф- 
га, аниқроғи, менинг олдимга кўп кириб турар эди. Синф- 
дошларим О йбекнинг менга бўлган муносабатидан хабар- 
дор эканлар. Ш у ғ и н г учун ҳам у танаффус чоғида синфга 
кириб қолгудек бўлса, улар дарҳол чиқиб кетар, сўн г эшик 
тирқишидан, қулф тешигидан мўралар эканлар.
Ойбек партамга ўтириб олиб, менга тикилганича сўзлар, 
менинг на чиқиб, на қочиб кетишимга имкон бермас, қўлла- 
римни ушлаганча сиқиб ўтирар эди. М ен жуда уялар, «Сту- 
дияга кечикяпман», деб базўр кутулар эдим, ундан.
Бир куни синфда й ў қ эканман, партамнинг тахтасини 
кўтариб, тагига: «Чиндан севаман, юракдан севаман», деб 
йирик ҳарфлар билан ёзиб кетибди.
Бошқа бир купи эса синфдан чиқиш учун эш ик томон 
и кки қадам ташлаганимда, ун и н г шамолдай кириб келгани- 
ни сезмай хам қолдим. У елкаларимни қучиб, бағрига бо- 
саркан, қўр қи б кегдим.
— У ят-ку, ахир! Нима қиляпсиз ўзи? Кўчадагилар кўрса, 
мени ёмон қиз, деб ўйламайдиларми? — хафаландим мен, 
деразага ишора қилиб, сўн г ўтина бошладим. — Ўтинаман, 
тегманг менга.
Ҳар куни мактабдан сўн г дадамнинг деразаси олдидан 
бир дафъа ўтаман Баъзан ёнимда Ойбек ҳам бўлади. «Да- 
дамдан уяламан, мен билан ёнма-ён юрманг», — десам, 
«Майли, даданг ҳам кўрсин», — дейди. Ойбек: «Севаман 
сени, ҳар дақиқа хаёлимда фақат сен яшайсан! Нега мен- 
дан қочасан?» — деб таъна қилади. М ен бўлсам: «Ҳали 
ёшман, бундай гапларга тушунмайман», — дейман уялиб. 
У хафа бўлади; «Хиёбонларда озгина айланайлик», — дей­
ди. М ен кўнмайман. У яна хафа бўлади. «Юр, суратга 
тушайлик», — дейди суратхона ёнидан ўтар экан. М ен: 
«Уят бўлади-я, қўйинг», — дейман, холос. У яна ва яна 
хафа бўлади.
Кунларнинг биэида муаллимимиз Иброҳим афанди бир 
кимса билан кўчада гаплашиб турар эди. Ў тки н чи одамлар 
ҳам оз эмас. Ш у пайт Ойбек пайдо бўлиб, кутилмаганда 
мени ўз бағрига олди.
— Қўйиб юборинг! 
Уят бўлади! — мен типирчилаб, 
у н и н г қучоғидан қутуламан.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish