З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
армуғоним», деб ёзилган эди. М ен бу бағишловни ўқир
эканман, қанчалик суюнмай ва фахрга тўлмай, қиёфамдаги
бирор ифодани бузмасликка тиришдим. У
эса мени тушу-
нишга, шу ч ок не ўйлаганимни билишга тиришгандай, ку-
затди. М ен сиполик билан «Ташаккур», дедим, холос.
* * *
Ойбек мени ГП У олдида кутади, баъзан уйга қадар
кузатиб боради. Трамвайга тушмаймиз, пиёда кетамиз.
И ўлнинг узоқлиги сезилмайди, албатта. Суҳбат узилмай-
ди. Ш аҳар совети ортидаги ки ч и к хиёбонда, дарахтлар ора
сидаги
энг каттаси, энг азими остида тўхтаймиз. Сўзимиз
битмайди, у кў п р о қ гапиради, албатта, мен факат жавоб
бераман, оқшом қоронғилигининг қую қланиш ига назар таш
лаб, кетишга шошиламан.
— Ҳеч айрилгим келмайди. Зарифа, тегасанми менга?
Биламан, ўзингга муносиб кўрмайсан.
— Иўғ-е, туш унинг, жуда ёшман-ку. Энди мактабни
битиряпман.
(Билмайдими, ўзимга муносиб кўрмасам, учрашарми
дим, ундан бўлак қайси йигит қўлимни ушлашга журъат
этади?!)
Техникумни тугатиш имиз
муносабати ила битирув ма-
росими бўлди. Бултур Ойбек ва ун и н г дўстлари «Тонг
юлдузи» деворий газетамизни биринчи марта журнал шак-
лида чоп этган эдилар. Биз хам шундай килди к ва журнал-
нинг 2-сонини чикардик, («Тонг юлдузи»нинг бу хар и кки
сонида хам менинг ҳикоя ва маколаларим бор эди.)
Ҳовлида саҳна курилди. Теварак-атроф гиламлар билан
ўраб безатилди. Электр чироклари ёкилди. М аж л и с очил-
ди, шаҳодатномалар берилди, мусиқалар чалинди. Л екин
ўтган йилги кўтаринки руҳ ва тантана бўлмади. Назарим
да, хатто ўтган йилдагига нисбатан бир оз маъюсроқ ўтган-
дек бўлди. Ўтган йили, битирув окшомига дадам хам кел
ган эди. Бу йил эса у зиндонда ўтирибди. Ўтган йили
хатто ойим билан Зулфия хам келган эдилар.
Шаҳодатномани
олишим билан техникум мудири, муал-
лимларим ва ўртокларим мени самимий табриклашди. Бого-
славский ёнимга келди-да, чўғдай бир кирм изи атир гул ни
менга тутказиб, русчалаб деди:
68
О йбе гим м е н и н г
— Пусть твоя жизнь
будет такой же прекрасной, как
эта роза!
— Таш аккур! — дедим гул ни сочимга қистириб.
Техникумни ўтган йили битирган болалар мени бирма-
бир кутлар эканлар, Ойбек ҳам каршимда пайдо бўлди ва
ноиложгина «Табрик этаман», деди.
(...К унд алик дафтаримнинг кўп ги н а саҳифалари қир-
қилганиданми, билмадим, ўртада уч ойда узилиш бор. Ш у
орада биз Ойбек билан оз учрашган бўлсак керак. У бир
аразлаб, бир мени излаб келарди, ўша кезларда.)
Мажлисдан сўн г зиёфат бўлди,
концерт ва аллакандай
спектакль кўрсатилди.
Биз т ў ққ и з талаба эдик: Эш онжон Муҳаммадхонов, Ҳожи-
мурод (фамилияси ёдимда йўқ, риёзиётдан аъло ўқирди,
баъзан дарсдан сўн г менга хам ёрдам берарди), Назрулло
Ибодов, Рустамов, яна бир бола (исм-шарифи ёдимда колма-
ган), Йўлчи Тошпўлатов, Теша Зоҳидов, Зокир Ашуров.
(С ўнгги уч талаба ўтган йили Қўқондан мактабни тугатиб
келганлар. Л еки н , билмадим, не сабабдандир улар биз би
лан бир йил таҳсилда бўлганлар.) Т ўққи зи нчи си — мен
эдим.
«Тонг юлдузи» ж урналининг ҳисоби менда эди. Б ити
рув оқш ом ининг эртаси уни
биздан кейинги синфдаги та-
лабалардан бирига топширдим. Энди техникумдан кетмок-
чи бўлиб, даҳлизга чиққанимда, Эш онжон билан бир қизга
дуч келди м. (М е н бу қизни танимасдим, у яқиндан бери
техникумда кўрина бошлаган.) Кейинроқ эшитишимга кара-
ганда, 1-асос синф талабаларидан бири унга уйланишга
ваъда килиб, уни а л да га н ва ташлаб кетган эмиш.
М ен бу кизни учратганимда, Эш онжон уни ўз ётокхо-
насига таклиф килиб турарди. «Ю ринг, кирайлик, нима
гапи бор экан?» деб менга маҳкам ёпишди киз.
М ен ишим
борлиги ва шошиб турганимни айтдим. Ш у пайт Эш онжон
хам менинг бир лахза ўтириб кетиш имни сўради. Хуллас,
унинг хонасига кирдик. Хонада яна бир-икки синфдошлари-
миз хам бор эди. Эш онжон кечаги зиёфатдан колган май
бўлса керак, кичкина пиёлаларга куйиб, бизга узатди. М ен
бир пиёла майни ичиб, ўрнимдан турдим. Теша хам бирор
ёмонликни пайкаган бўлса керак,
дархол эш икка ишора
килди ва мени бир оз кузатиб кўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: