О й б е ги м м е н и н г
нинг «Нур кидириб» қиссасини ҳадя
этар эканман, асарда-
ги М ухаммад Жамол образи унинг жанговар хаёти асосида
яратилганини айтдим. У хурсанд бўлиб, .асарни пуш ту т и
лига таржима қилажакларини айтди.
1958 йил декабрида Ойбек М аскавга, Олий Совет сес-
сиясига борадиган бўлди. М ен бу сафар уни Омонбек би
лан жўнатдим.
31 декабрь куни Омонбек тўсатдан телефон килиб кол-
ди:
— Ойи, зинҳор қўрқм анг! Да дам операция бўлди.... Кўр
ичак. ...Операция яхши ўтди... Кайфияти, аҳволи яхши...
Келиш ингизни кутаман, — деди у.
М ен ўша замени аэропортга чикдим. Самолёт
кеч соат
10 ларда М аскавга келиб кўнди. Эрта билан Омонбек мени
Кремль касалхонасига бошлаб борди. Ю рагим хаприкиш и-
ни босолмайман — тезрок Ойбекни кўриш га шошаман. У
бўлса, мендан аразлабди; гўё бирга келмаганим, Омонбек
билан жўнатганим учун кўр ичаги оғриган, операция бўлган
ва
кийналган эмиш
Маълум бўлишича, Ойбек депутат дўст-ёрлари билан
сессия тамом бўлмасидан поездга билет олганлар. Обид
Содиков билан Ҳабиб Абдуллаев эса билетларни топши-
риб, и кки кундан кейин поездда кетиш ни маслаҳат килиб-
дилар. «Бирга кетамиз, поездда кўпчилик бўлиб кетсак,
зерикмаймиз», — дебдилар. Ўша ку н н и н г эртаси Ойбек
нинг тоби кочиб колибди. Докторлар ош икич равишда опе
рация килиш лозимлигини айтиб, касалхонага олиб кетиб-
дилар. Операция и кки соату 15 да ки ка давом этибди. О й
бекнинг кўр
ичаги йиринглаб, ёрилиб кетган экан. Агар
Ойбек и кки кун илгари поездга чикканида, йўлда бирор
врач ун и н г ҳаётини саклаб қололмаган бўларди.
М ен Ойбекка тушунтирдим: «Яхшики, мен келмаган-
ман. Агар мен бўлганимда, ўртокларингизнинг гапига караб,
билетларни топш ириб ўтирмасдим. «Янги йилга болалар
олдига борайлик»,
деб кути -кути конфет, печеньеларни кўта-
риб, йўлга судраган бўлардим, сизни. Кўр ичак хасталиги
ҳазил ran эмас. Поездда о ғри к бошланар экан, худо кўрсат-
масин, вагонда ёмон бўлардингиз. Қутқариш кийин бўлар-
ди. Бахтимиз бор экан, Маскавда бўлибди, бу вокеа», де
дим.
229
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
О йбекнинг қу л о қ хам солгиси келмади. Ю зини ўгириб
олди. М ен ун и н г юзини,
пешонасини силаб, қайта-қайта
гапирдим, тушунтирдим:
— Хафа бўлманг! Хурсанд бўлиб ётинг! Ш унда тезрок
соғаясиз. Бир фалокатдан қутулибсиз, — дедим.
У н и н г чеҳраси секин-секин очилиб, кайфияти тузук бўла
борди.
М ен ҳар куни эрталаб ва кечкурун и кки марта О йбек
нинг олдига бораман, соатлаб ўтираман. Уни-буни гапи-
риб, газета ўқиб, вақтини хуш ўтказишга тиришаман.
Омонбек икковимиз и кки ой давомида «Оврупо» мех-
монхонасида турди к. Ш у вақт ичида Тошкентдан «Қуёш
кораймас» романининг таржимасини бизга етказдилар; О й
бекдан таржимани кўриб, нашрга рухсат беришини сўраб-
дилар. Таржима эса ниҳоятда ёмон,
хатто асар курилиш и,
боблар тартиби бутунлай бузилган эди. М ен Омонбек би
лан маслаҳатлашиб, таржимани Ойбекка кўрсатмасликни
маъкул кўрдим. Ш ундай ёмон таржима билан ун и н г кай
фиятини ва тинчлигини бузиш яхши эмас эди. М ен тар ж и
мани кабул килмаслигимизни айтдим. Таржимон Одинцов
деган киш и эди. У зудлик билан Тошкентдан етиб келди.
М ен таржимани бирма-бир вараклаб, йўл кўйилган хато-
ларни кўрсатдим ва таржимани мутлако рад этганимизни
англатдим.
Ўзбекистон М ар ка зқўм и н и н г котибларидан бири Зухра
Раҳимбобоева шу
кезларда Маскавда экан, менга кўн ғи р о к
килиб, ранжиганини айтди. М ен Зухрахонга романнинг та-
моман бузиб таржима килинганини айтдим. «Таржиманинг
сифати хаки да умуман гапирмайман. Ҳатто вокеалар тар
тиби бузилган, асар бошидаги боб охирига, охирги боб
асар бошига олинган, таржимон ўзича
яна нималарнидир
кўш иш га уринган. Бу кандай бемаънилик!» дедим. Зухра-
хон шундан кейингина пастга тушди.
Ойбек касалхонада и кки ой ётгач, уни М аскав атрофи
да ги «Боровихи» санаторийсига ўтказдилар. Биз Омонбек
икковимиз Тошкентга жўнадик. Ойбек бир ойдан сўнг со-
ғайиб, уйга кайтди.
1959 йилнинг май ойида Омонбекнинг тўйини ўтказ-
дик. У Ҳамид Олимжон ва Зулф иянинг кизи Ҳулкарга
уйланди. Тўй катта бўлди: кариндош-уруғлар, ошна-оғайни-
Do'stlaringiz bilan baham: