♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

А . Фадеев.
2 0 / V I I I 1952».
О йбекнинг кутубхонасида «Ёш гвардия»нинг биринчи 
нашри хам бор. Унга:
« Д о р о гом у д р у г у М у с е А й б е к у  
н а п а м я т ь о П ередел кино.
С са м ы м сердечны м привет ом
А . Фадеев.
1 0 / V I 1948»
222


О йбе гим м е н и н г
деган сўзлар ёзилган.
М ен Александр Фадеевни бир дафъа кўрдим, холос. 
У н и н г кулиб турган чеҳраси, учқунли кўзлари хотирамда 
абадий кол га н. У н и н г табиатида Ойбекка ўхш аш лик бор 
эди, шу сабабдан улар бир-бирлари ила я кин дўст бўлган- 
ларини англадим.
А.Фадеев, Н.Тихонов, В.Луговской, М .Авезов, Самад 
В урғун, В.Ян. Б.Кербобоев, М .Р ильский О йбекнинг энг 
я ки н ва самимий дўстлари эдилар. Уларнинг бизда саклан- 
ган бир неча хатлари бор. Бир куни улар, албатта, нашр 
этилса керак.
Ойбек бу ёзувчиларнинг бир кисми билан 1937 йил 
февралида, СССР Ёзувчилар уюшмасининг П уш кин вафо- 
ти 100 йиллигига бгғиш ланган пленумида танишган. Л екин 
бу вактда улар ўртасида якинлик қарийб бўлмаган. Уруш 
йилларида кўплаб антифашист ва совет ёзувчилари Тош­
кентга вактинча кўчиб келганларида Ойбек улар билан 
я ки н алокада бўлди. Ш у йиллари В. Л уговской уйимизда 
кўп бор меҳмон бўлиб, О йбекнинг «Ўч» достонини рус 
тилига таржима килди. Ш у даврда Е.Э.Бертельс, В.М .Ж ир- 
мунский, А.И .Д ейч, Л.Г.Бать, М .Тереш ченко сингари Тош­
кентдан паноҳ топган олим ва ёзувчилар О йбекнинг я кин 
дўстларига айландилар. Ойбек, айникса, Бертельс ва Дейч 
билан я ки н ижодий алокада бўлди. Улар бизникига меҳмон 
бўлиб келганларида, «Ш арк уйи»да — хонтахта кўйилган 
ки ч и к бир хонада гурунг килиш ни ёқтирар эдилар. Л ях 
шоири Ондра Лисагорский хам фалакнинг гардиши билан 
шу йилларда Тош кентга келиб кол га н эди. У ўзи учун 
мафтункор ўлка — Ўзбекистон билан танишиб, юртимизга 
катта меҳр кўйган ва бир неча шеърлар бағишлаган. Ойбек 
уруш йилларида чоп этилган антифашист шоирларнинг 
тўплами учун Ондра Л исагорскийнинг бир канча шеърла- 
рини ўзбек тилига ўгирган. Ўрушдан кейин ўз юртига кай- 
тиб борган Ондра каттагина шеърий китобини самимий 
дастхат билан Ойбекка йўллаган.
У руш нинг с ў н ггғ йилларида Ойбек Ўзбекистон Ёзувчи­
лар уюшмасига раис этиб тайинлангандан кейин унинг 
кардош ёзувчилар билан алокаси, айникса, кучайиб кетди. 
Уйимиз жаҳон ёзувчиларининг анжуманхоналаридан бири-
223


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
га айлангандек бўлди. Фадеев, Тихонов, Симонов, А нто­
кольский ва бошқа халқларнинг ёзувчилари качон Тошкентга 
келгудек бўлиб қолсалар, албатта, Ойбек яшаган уйни хам 
зиёрат этиб кетардилар.
Ойбек касал бўлгандан кейин хам бундай келди-кетди- 
лар камаймади. Айникса, ун и н г соғлиғи бир оз тузалгач
дўстлар билан сусая бошлаган алокаси яна куч олди.
Ойбек секин-аста Ёзувчилар уюшмаси ва академия маж- 
лисларида, Олий Совет сессияларида иш тирок эта бошла­
ди. Диссертацияларга такриз ёзиб беришни сўраб, илтимос 
килиб келадилар — у рад килолмайди. Эрмак учун, деб 
шеър хам ёзиб туради. У бутун умр муттасил шеър ёзгани 
ва шеър ёзишни севгани учун буни тарк этолмайди. Ахир 
бутун табиати шеърият билан суғорилган, санъат иш ки 
бутун вужудини эгаллаган, калби шеър каби мусаффо ва 
покиза инсон эди у.
* * *
Энди эрта баҳордан Сирдарё бўйларига, Ч и р чи к соҳил- 
ларига, Хумсон ва Чимён тоғларига, дала-қирларга чика- 
миз.
Ёш вактимизда машина й ўк, даҳалар аро катнайдиган 
автобуслар й ў к (факат трамвай бор, холос), асфальт-бетон- 
лар й ўк, хаммаёк кишда тиззадан лой, ёзда би к-б и қ тупрок 
(ш аҳарнинг марказий кўчаларигагина тош тўшалган), ш ун­
га карамасдан, ҳали Ю нусобод, ҳали Қатортол, хал и Бўзсув 
бўйларига пиёда, кўл ушлашиб чикиб кетардик. Дарёлар 
ва сойлар соҳилидаги салкин чойхоналарда дам олиб, чой 
ичардик. Ш ундай юрган пайтларимизда у чойнакни олиб, 
чойни икки-уч кайтариб ўзи куяр ва кейин чойнак копқо- 
ғини шакирлатиб, колган бир ютим чойни сўнгги томчиси- 
га кадар пиёлага ағдарар эди-да: «Ич, энг тотлиси, шу!» —
деб пиёлани менга тутар эди.
1947 йилда ўзим изнинг машинамиз бўлгач, якшанба 
дам олиш кунлари сира уйда ўтирмайдиган бўлдик. Ш у н ­
дай юришларимиз учун махсус тахланадиган стол ва стул- 
лар, караватлар, гиламча-ю кўрпача-ёстиклардан тортиб, 
кичкина самовар, бир картон кутида чойнак-пиёла, кора 
чой -кўк чой, пичок, кош ик, туз, калампир, хатто ёрилган 
ўтингача тайёрлаб кўярдик. Баъзан йўлимиз чўл-кирларга

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish