♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

224


О йбе гим м е н и н г
тушадиган бўлса, хатто шиша баллонда сув хам олиб юрар- 
дик.
Шофёр ёрдамчим эди; дарров ки ч и кр о қ белча билан 
ўч о қ кавлайди; мен паловга уринаман; саримсоклар солиб, 
аччик палов дамлаймиз. Уфкдан-уфкка кадар кўринадиган 
кенг қирда ош еймиз, чой ё қимиз ичамиз, қу ч о к-қу ч о қ 
лола терамиз. Бундай истироҳатларнинг нашидаси, ороми, 
роҳати кўнгилларимизга тўлади, руҳларимиз енгиллашади.
Ҳар якшанбани зориқиб кутамиз. Тош кент атрофида 
бормаган ж ойимиз қолмаган. Узум пишган пайтдан бошлаб 
Пискентга қатнаймиз. У ерда шираси энг кўп кора киш ­
миш бўлади. Қайт-нида 200— 300, ҳатто 400 кило узумни 
сотиб олиб, машинага ортамиз. Айникса, «ЗИМ» машина- 
мизнинг юкхонаси кенг эди. Бир куни П искент бозорида 
бир чол юкхонаси о ч и к турган машинамизни хавас билан 
томоша килиб. «Ўзиям бир уй-у бир айвон экан!» — деган.
Уйимизда салкин ертўла, катта-катта хумлар, катор- 
катор шиша баллонлар бор. Кейинги йилларда майга уста 
армани ошналар кўм аги ила узум эзадиган пресслар ясат- 
тириб олганмиз. Еқутдай кирмизи, т и н и к май етишади, 
айникса, 4— 5 кунда сузилгани кўпириб турган, шарбатдай 
хуштаъм бўлади, уни пиёлалаб ичиш мумкин.
Ойбекка ичиш мумкин эмас, лекин кейинги йилларда 
докторларнинг ижозати ила у оз-оз ичиб кўяди. Ўзи кўп 
ичмаса ҳам, мусаллас солишни севади — бу ун и н г эрмаги. 
Ўғиллар ўсиб, йигитчалар бўлган. Улар дўстлари билан 
йиғилганларида кўза-кўза мусалласни ертўладан олиб чи- 
кадилар. Ойбек буни кўриб, кулиб ўтиради. Баъзан Гул- 
ранг: «Сифондан ичиб, тўйиб колдим», — деб кулди ради, 
бизни. 700— 800 кило узумдан солинган мусаллас шу тарз­
да йил бўйи ичилади.
(М ана, ҳозир ўғиллар винони дўкондан ташийдилар: 
лекин маза-матраси йўк, тахир ё аччик, ўзимизникидек 
хуштаъм ва хушичим эмас.)
Докторлар хам, табиблар хам Ойбекка хўл мевани кўп 
ейишни буюрганлг.р. М ен ишга кетишдан олдин, сахарлаб 
Эски шахар бозорига тушаман. Бозордагилар хам мени та- 
ниб колган. Устимда ўзбекча тикилган о к товар куйлак 
(бундай кўйлакни камдан-кам кияман, хатто атласни хам 
азалдан оврупоча тиктирар эдим), кулокларимда катта По-
8

1157
225


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
кистон ҳалқаси, бошимда гулли сариқ дурра. «Опа, мендан 
олинг!» деб чақирса бир ёш йигит, «А нж ирнинг сараси шу, 
бозорни минг айланинг, бундақасини тополмайсиз!» — деб 
ўз молини таъриф-тавсия қилади бир кампир.
Тоғора ва челакларни тўлатиб, хил-хил узум, анжир ва 
шафтоли оламан. Уйга келтириб — кўнглим тинч — ишхо- 
нага жўнайман.
Қишга, Ойбекка фойдали, деб шиша-шиша идишларда 
шафтоли, анжир, беҳи қиёмларини тайёрлайман. Ойбек 
буларни дори деб ихлос билан ейди. Қора итузум-смороди- 
нани ҳам шакар билан аралаштириб, фойдали, деб Ойбекка 
бераман.
Саратон пайтларида бир ку н л и к сафарлардан ташқари, 
иссикдан қочиб, О қтош , Бурчмулла, П искент туман лари да 
бир ойлаб дам олар эдик. Ойбек иттиф оқ ва Ўзбекистон 
Олий Советларига Қоракалпоғистондан сайланадиган бўлга- 
нида, ҳар вақт ун и н г сайловолди сафарларига мен хам 
йўлдош борар эдим. Олий Совет сессияларига хам бирга 
бориб, У Кремлга, мажлисга кетганида, мен меҳмонхонада 
колиб, унга мос таомларни буюриб турардим. У танаффус 
пайтида келиб, овқатланар эди.
* * *
Ойбек 1943 йил 7 а прел да иккинчи жаҳон уруши ҳақида- 
ги «Қуёш кораймас» романини ёза бошлади. Газеталардан 
кўп материаллар йиғди. Ю қорида айтиб ўтганимдек, уч 
ой дан ортик фронтни оралаб, уруш сўқмоқларида кезиб, 
М аскав бўсағаларида ж он олиб, ж он бераётган ўзбек, қозоқ, 
рус, украин жангчилари ила сухбатлашиб, уларнинг кай- 
фиятлари, феъл-атворлари, қаҳрамонликларини мушоҳада 
этди. Уруш тўхташ и ила Сталинградга бирга бордик; еми- 
рилган, куйган, хароба қи ш л оқ ва шаҳарларни, ағдарилган, 
яраланган далаларни кўрдик. Сафардан қайтгач, соғ-сало- 
мат да ври да романнинг дастлабки 302 саҳифасини ўз қўли 
ила ёзди. Л еки н турли сабабларга кўра, асарни ўша даврда 
тугата олмади. Секин-аста соғая бошлагач, у романнинг 
колган кисмини менга айтиб турди, мен ёзди м.
Ойбек ўша кезларда менинг ишдан келишимни ошикиб 
кутарди. «Овкатлан, чой ич, ёзамиз. Миямда хаммаси тайёр, 
тахтланган, тезрок айтиб берсам», — дер эди у шошиб.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish