О йбе гим м е н и н г
лар кўп эмасми, улар
бир неча кун давомида келиб, келин-
куёвни, бизни қутлаб кетдилар.
Ўша йилнинг кузида биз — Ойбек икковимиз, Ғафур
ака эса Муҳаррамхон билан «Ожария» теплоходида Ўртаер
денгизи мамлакатлари бўйлаб саёхатга чикдик. Одессада
теплоходга ўтирар эканмиз, сайёхлар орасида Тошкентдан
ва бош ка республикалардан келган кўпгина танишларимиз-
ни учратдик. Теплоход Истанбул оша Ўртаер
денгизига
ўтди. Биз бир кунгина Истанбулни айландик. Босфор кўлти-
ғидан ўтаётганимизда, кема капитани уни жаҳондаги энг
гўзал ж ой, деб та
1
»рифлади ва бу ҳақиқат эди. Теплоход
навбатма-навбат Ливан, М иср, Ю нонистон, Италия, Ф ран
ция соҳилларидан ўтди. Кўпгина жойларни кўрдик. А й н и к
са, денгиз оғушидг дам олиш фароғатли бўлди. Соатлаб
палубада ўтириб, тоза денгиз хавоси билан нафас олдик.
Уфкдан-уфкка чўзилган мовий
кенглик дилимизга ором ва
роҳат бағишлади.
Ойбек шу саёҳатдан «Ўртаер денгизида», «Байрут» де
ган шеърлари билан кайтди.
Ўша пайтларда М ар ка зкўм н и н г биринчи котиби Ш а-
роф Рашидов бўлиб, у баъзан-баъзан О йбекнинг соғлиғи-
дан, аҳволидан хабар олгани келиб турар эди. Бир куни
сухбатлашиб ўтирганимизда, Шароф ака Ойбекка Хитойга
боришни тавсия килди. «Хитойда игна билан даволаш йўли
мавжуд, балки у Сизга ёрдам бериб колар», — деди. Ш а
роф аканинг бу фикри бизга жуда маъкул бўлди. Сарко-
тибнинг ўзи тез орада йўл коғозларини ҳам тўғрилаб бер
ди. Бу 1960 йил эди. Биз тўғри П екинга караб йўл олдик.
Т ў кки з кун
давомида поездда юрар эканмиз, айниқса, Бойкўл
атрофидаги гўзал манзараларни кўриб, калбимиз сурурга
тўлди. Пекинга етиб келишимиз билан Совет ваколатхона-
сига бориб, бош в.акил билан танишиб, сўзлашдик. Вако-
латхонанинг
янги курилган биноси катта, кенг ва кўркам
эди.
Хитойда мўътабар ёшдаги чолларни «лов» дер эканлар.
Пекинда тўрт нафар лов табиб бор экан. Булар М ао Цзе-
дунни хам даволашар экан. Шулардан бири — Ён лов
Ойбекни игна билан даволади. У хар куни олтин игналар-
ни О йбекнинг кўлларига, умурткасига, бўйнига кадайди.
231
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
М ен бу манзарага ҳатто қарагани ҳам қўрқаман,
Ойбек эса
чидаб, кулиб ўтиради, ихлос ила даволанади.
Бизга Пекин шифохоналарининг биридан палата ажрат-
ган эдилар. Ойбек шу палатада ётиб даволанади. М ен хар
куни П екин кўчаларини айланиб келаман. Шахардаги мар
казий кўчалардан бири Ванфузи бўлиб, унда жойлашган
кичкинагина бир дўконда Совет Иттифоқида чиқадиган га
зета ва журналлар сотилар экан. М ен хар кун и шахар
айланиб, бир даста газета ва
журналлар келтираман ва
Ойбекка ўқиб бераман. Зериккан пайтларимизда шу нашр-
лар жонимизга оро киради.
— Гапир, Зарифа, — дейди Ойбек караватда ўтириб.
М ен ўтган-кетган, қачондир ўқи га н ёки бувимдан эшитган-
ларимни, Туркистонга руслар келганида, бир лашкарбоши
бутун И қон қиш лоғи ахлини бир кечада Тош кентга кўчи-
риб юборганини, бу қувғиндилар
карвонида олти яшар бу-
вимнинг хам бўлганини, уларнинг Тошкентда кечган ҳаёти-
ни сўзлаб бераман. Тош кент хам таслим бўлганида, И қон
аҳолисининг яна ўз юртига қайтиб кетганини гапираман.
Қ ў қо н хонлиги руслар томонидан забт этилганидан сўнг
Худоёрхонни Петербургга олиб кетиш ган, ун и н г оиласи
эса Туркистонда қолган. Ш унда бувим хон ойим хузурига
бориб, у билан танишган. Орадан неча ойми, йилми ўтгач,
хон ойим Худоёрхоннинг ҳарамини тарқатиб, канизакларни
эрга берган, ўзи эса оиласини Тош кентга кўчириб кетган.
М ен бекорчиликдан Ойбекка шу
хакда эшитганларимни
хикоя қиламан. Навоий, Ф узулий ғазалларини ёддан ўқиб
бераман. Кейин О йбекнинг ўзимга ёққан шеърларидан на-
муналар ўқийман. М ана, масалан, буни:
Do'stlaringiz bilan baham: