♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

Ҳ а р бир х о к ш и в и р л а р : «Бир л а ҳ з а ўт ир...»  
«Куиглар тили» п и р и — ю р а к д а т и л ак» ,
И зл а й м е н м а р в а р и д — қ ў л и м д а зл а к.
Ойбек бутун умри давомида ана шу элак билан Навоий 
оламидан марваридлар терди. У академия таъсис этилиши- 
дан анча илгари Фанлар комитетида ишлаб юрган чоғида
236


О йбе гим м е н и н г
Н авоийнинг таржимаи ҳоли ва ижодиёти хусусида «Наво- 
ий ҳақида» деган (Зир асар ёзган экан. Бу, О йбекнинг 30- 
йиллардан бошлаб «Равзат ус-сафо» сингари мўътабар та- 
рихий манбаларни, Навоий хакидаги кўплаб санадларни, 
ш унингдек, Навоий асарларини мукаммал ўрганиши асоси- 
да ёзилган тад қиқст экан. 1937 йилнинг фожиали кунлари- 
да О йбекнинг бу кўлёзмаси йўколган. Фанлар комитети- 
дан ишдан бўшатилганида, О йбекнинг ўзи хам бу тадки- 
котни талаб килиб олмаган.
Орадан неча йиллар ўтди, Ойбек «Навоий» романи учун 
давлат мукофотини олди, академик бўлди, депутат бўлди... 
Замон тинчиди, бошимиздан ваҳимали булутлар кўтарил- 
ди... Биз ташвишлардан кутулдик, кўнгилларга тинчлик ва 
ором тўлди... Ф а қат ёлғиз кайғумиз О йбекнинг хасталиги 
эди. У хафа бўлса, «Қайғурманг, туп р о к устида юрибмиз, 
ш унинг ўзи бахт!» — дер эдим, хамиша. Шунда у «тўғри», 
деган дай, кулимсираб кўярди.
Ш ундай шукрона кунларнинг бирида кутилмаганда, ўша 
кўлёзма топилди. 1955 йилнинг мартида Порсо Шамсиев 
кўлёзмани кўтариб келди. Академия архивидами, кутубхо- 
надами ишлаб ўтирганида, топиб олибди уни. Қўлёзма 236 
сахифадан иборат бўлиб, гунафша сиёхда ёзилган эди. Ле- 
кин 236-сахифада жумла тугамасдан узилиб кол га н. Ш у ­
н и н г ўзи кўрсатадики, тад ки ко тн и нг сўнгги сахифалари 
йўколган; у мукаммал эмас. М ен бу нодир кўлёзмани то­
пиб келгани учун Порсо дом л а га кўп ташаккурлар айтиб, 
дарров бир папка'а жойладим, качон йўколгани ва ким 
качон топиб келтирганини ёзиб кўйдим.
Агар бу кўлёзма бошка бирор нопок одамнинг кўлига 
тушса, у балки Порсо ака сингари олиб келмаган, аксинча, 
ўз номидан чикаришга уринган бўлармиди, билмадим. Аммо 
Порсо ака сингари фаннинг халол захматкашлари бундай 
кинғир ишга асло кўл урмаганлар ва урмайдилар хам. Зеро, 
улар учун каерлардадир чанг босиб ётган кўлёзмаларни 
халкка кайтариш, хаки кий муаллифларини аниклаш ва шу 
муаллифлар хизматини тиклашдан кўра шарафли иш йўкдир. 
О йбекнинг бутун умри ана шундай хайрли ишларни кил ишга 
бағишланган эди.
М ен 1961 йили бу асарнинг охири йўклигига ва Ойбек­
нинг эътироз билдирганига карамай, «Узбек тили ва ада-
237


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
биёти» ж урналининг уч сонида нашр эттирдим. Ўйлайман- 
ки, хато қилмадим. Д ўстл арнинг айтишларича, Навоий 
ҳақида бундай теран ва салмоқли асар ҳанузга қадар ёзил- 
маган эди. Чин дан хам, бу илмий асарни бир достон каби 
ўқийсиз, шундай гўзал услубда ёзилган у!
О йбекнинг Навоий хакида й иққан санадлари ниҳоят 
кўп эди. Агар у яна бир неча йил яшаса, Навоий хаки да 
янги-янги илмий ва бадиий асарларни яратган бўларди. 
Бунга зарра ҳам шубҳам йўк.
Китобхонлар яхши биладилар: Ойбек учун и кки мавзу, 
айникса, муҳим бўлган. Бири «Кутл уғ кон» романида ўз 
тасвирини топган ўзбек халқининг X X асрдаги тарихий 
такдири билан боғлик мавзудир. И ккинчиси эса Навоий 
ва, умуман, темурийларнинг ўзбек халки такдиридаги роли.
«Қутлуғ кон» пайдо бўлганидан бери китобхонлар Ой- 
бекка мурожаат этиб, романнинг давомини ёзишни кайта- 
кайта илтимос килганлар. Ахийри, Ойбек ум рининг сўнгги 
йилларида «Улуғ йўл» романини яратди. Агар Ойбек бу 
да в р да ҳийла соғаймаган ва мен билан бирга бозор-ўчарга 
бормаган, Йўлчи ва Гулнорлар, Ёрмат ва М ирзакаримбой- 
ларнинг тенгдошларини кўрмаган, улар билан сухбатлаш- 
маган бўлса, «Улуғ йўл»ни хам ёзмаган бўларди.
Кичиклигидан халк ҳаётини чукур кузатиб, мушоҳада 
этишни севган Ойбек сўнгги йилларда хам бозорга борсам, 
менга эргашиб борарди; одамларнинг гапларини тинглаш- 
ни, улар билан сўзлашишни, кўча, бозор, чойхона ҳаётини 
томоша килиш ни севарди. Темирчилар, бешикчилар дўко- 
нига бош сукиб чикар, керак бўлса-бўлмаса тахта-ўклоғ, 
теша-болта сингари буюмларни сотиб олар эди. Тарихнинг 
ана шу ти ри к гувоҳлари билан учрашувлар уни «Улуғ 
йўл»ни ёзишга илҳомлантирганди.
О йбекнинг 60 йиллиги Санъат саройида ўзбек мадания- 
ти н и н г байрами сифатида ўтди, халк юбилей кечасида зўр 
муҳаббат ва самимият ила катнашди. Кейин Маскавда, 
СССР Ёзувчилар уюшмасида О йбекнинг 60 йиллиги ни- 
шонланди. Николай Семёнович Тихонов бош лик барча кат- 
та-кичик ёзувчилар йиғилдилар. Тошкентдан хам кўпгина 
ёру дўстлар, ёзувчилар, артистлар етиб бордилар. Лекин, 
шуниси жуда ки зи кки , республика ҳукум ати ўша пайтда 
кабул килинган одатга кўра, Ойбекка муносиб иззат-икром

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish