О йбе гим м е н и н г
йўлнинг и кки томони кў м -кў к ўт... гул... Ҳаво ҳам хушбўй.
тотли...
Тоғ йўллари борган сари кўтарилиб борди. Ахийри,
бир жойда тўхташ га мажбур бўлдик: тоғдан тошлар тўки-
либ, йўл тўсилган эди. Оркага жиндай кайтиб, тоғ
орали-
ғида, ки ч и к бир саҳнда тўхтадик. Рашид билан қо зо қ у
ёғига пиёда кетишди. Биз Ойбек икковимиз қолдик. Жим-
ж итлик... Чўлда биздан бошқа ҳеч ким йўқ... Соатлар ўтмок-
да... Қорнимиз очиққан... Машинада иккитагина нон бор...
М ен нонларни ки ч и к-ки ч и к бўлакларга бўлиб. бир бўлаги-
ни Рашидга сақладим. Қолганини маза килиб ошадик...
Табиий, ташна бўлдик... Ш у чокда барзангидай бир сап-
сариқ йигит отда ўтиб қолди. Ўзи немис экан, лекин қозоқ
тилида мукаммал сўзлайди. Саломлашдик, сўзлашдик. Қа-
ерда сув борлигини сўрадик. У «Анов тош нинг ортида
бул ок бор», — деди-да, кетди.
М ен
машинадан кастрюль олиб, чуқурл и кка туш иб кет-
дим. Ойбек машина олдида қолди. Ўрмалаб, пастга тушиб
борардим, орқамга карасам, машина ҳам, Ойбек ҳам кўрин-
майди, бутун бир жаҳонда ёлғиз ўзим... Ваҳимадан юрагим
гурсиллаб кетди, дарҳол орқага қайтдим. Ойбек кўрингач,
нафасимни босдим. Ш ундан кейин Ойбек ж арликнинг че-
тига келиб, мени кузатадиган бўлди. Энди унга мен ҳам,
машина ҳам кўринади...
М ен булоқни топиб, кастрюлга муздай, т и н и қ
сувни
тўлатиб олдим. Сув шундай тотли эдики... тўйиб-тўйиб
ичдик. Бирдан, аллақайдан қоп-қора булутлар бостириб
келди. Кўп ўтмай, нақ бошимизда осмон ёрилгандай момо-
қалдироклар кетма-кет қарсиллади, узлуксиз чақмоклар оти-
либ, ёмғир қуйиб берди. Биз машинанинг деразаларини
ёпиб, бир-биримизга ёпишиб олдик. Тоғларнинг гулларга
тўла қ о қ ўртасида табиатнинг ваҳимали ҳодисаларини ку
затиб, ёлғиз
и к к о б и м и з н и н г
ўтириш имиз завқли ва нашъа-
ли эди, албатта... Яна соатлар ўтди... Ёмғир
энди тинган-
дай бўлган эди, Рашид билан қо зо қ ошнамиз кўринди.
Қ о зо қ отда, тиззасида бир чирпит қимиз... Рашид отда
юришни билмаганлигидан қўр ккан м и , оёқ кийим ини ечиб,
бошқа бир отнинг эгарига ташлаган, ўзи пиёда, енглари
шимарилган ҳолда кимиз тўла шишани кўтариб, кулиб ке-
лар эди.
241
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Қозок
ошнамиз бир отни етаклаб, иккинчисига миниб,
оғайнилари олди га кетди. Рашид қозоклар уни яхши меҳ-
мон қилганини, корни тўқл игини айтди. Биз унга колди-
рилган нонни хам еб, тўйиб-тўйиб қимизни ичдик. Бу хам
бир тотли саргузашт эди... М ен уни тез-тез эслаб тураман.
О йбекнинг бир неча шеърларида ёз ёмғири
тасвири
учрайди. Масалан, мана бу шеърида:
О см онга ё п и р и л га н к,ора б ул у т л а р ,
Д а ҳ ш а т -л а қ у ю л у р қ а м ч и л а б ёмеир.
Я лт эт иб у ч а д и олов қ и л и ч л а р ,
Борлик, к,алдирайди
—
ҳ а й б а т л и у р -с у р ...
Ёки бу шеърни ўқиб кўринг:
П а р ч а булут т ў к и л и б ке т д и :
Д у в қ у й и л д и м а р в а р и д -ё м е и р ...
М ана бу шеърдаги тасвир-чи!
Ш у ъ л а л а р к,ую лур т оедан ш а л о л а ,
К о я л а р я с л а н г а н
—
қ а д и м , буриш ик,.
Б у л у т д а н с о я л а р у р м а л а р к,ирда,
А р ч а л а р , бо до м ла р г ў за л , қориш ик,...
М ен бу сатрларни ўқир эканман, ўша ёмғирли ёз ман-
зараси кў з олдим да жонланади. Балки Ойбек хам ўша кун-
нинг тотли нашидасини шу тарзда ўзининг кўплаб шеърла-
рига тўккандир...
* * *
1968 йилнинг бошлари эди.
Бир кун и Иззат Султон
уйимизга бир журнални кўтариб келди. Ж урналнинг номи
хотирамда йўқ. Ҳар холда бундан кўп йиллар мукаддам чоп
этилган рус тилидаги журнал эди у. Адашмасам, унда ака
демик Семёновнинг бир мақоласи босилган ва бу мақолада
Навоий ва Гули хаки да ги халк афсонаси келтирилган эди.
Иззат Султон журнални кўрсатиб, деди:
— Ойбек ака, атайин шу журнални сизга олиб келди м.
Унда гўзал бир афсона бор. Навоий ва ун и н г севгилиси
Гули тўғрисида. Яхши бўларди, шу
афсона асосида бир
достон ёзсангиз... Афсуски, бундай достонни ёзиш менинг
қўлимдан келмайди. Бу сизнинг мавзуингиз...
Do'stlaringiz bilan baham: