Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг” асарида жамият ва давлатни бошқариш ҳақида қатор мулоҳазаларни келтириб ўтади. Жумладан, у дунёда одам пайдо бўлибдики, фақат билимли кишиларгина эзгу иш қилиб, адолатли сиёсат юргизиб келган деб, инсон яратилганданоқ унга билим, ўқув, заковат берилганлиги ана шу билим ва заковати туфайли кишилар разолатдан покланганлигини уқтиради. Ҳатто ҳукмдорлар ҳам юртни, давлатни ақл, илм-заковат билан идора этса эл-юрт фаровон бўлади, тўқ ва тинч ҳаёт кечиради, дейди. У куч ва қуролни ақл ва билимдан кейинги иккинчи ўрнига қўяди. - Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг” асарида жамият ва давлатни бошқариш ҳақида қатор мулоҳазаларни келтириб ўтади. Жумладан, у дунёда одам пайдо бўлибдики, фақат билимли кишиларгина эзгу иш қилиб, адолатли сиёсат юргизиб келган деб, инсон яратилганданоқ унга билим, ўқув, заковат берилганлиги ана шу билим ва заковати туфайли кишилар разолатдан покланганлигини уқтиради. Ҳатто ҳукмдорлар ҳам юртни, давлатни ақл, илм-заковат билан идора этса эл-юрт фаровон бўлади, тўқ ва тинч ҳаёт кечиради, дейди. У куч ва қуролни ақл ва билимдан кейинги иккинчи ўрнига қўяди.
- У юртни идора этувчи ва халқни бошқарувчиларни икки тоифага бўлиб, биринчиси адолатли сиёсатни юритувчи беклар ва иккинчиси доно олимлар дейди. Чунки сиёсатчилар юртни бошқарса, олимлар маърифий йўл-йўриқ кўрсатади.
Форобийнинг фикрича, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати ташқи омиллар (ижтимоий ва табиий муҳит) таъсирига боғлиқ. У ижтимоий муҳитнинг инсон тафаккури ва тараққиётига таъсир доираси унинг жамиятдаги ижтимоийлашувида деб билади. - Форобийнинг фикрича, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати ташқи омиллар (ижтимоий ва табиий муҳит) таъсирига боғлиқ. У ижтимоий муҳитнинг инсон тафаккури ва тараққиётига таъсир доираси унинг жамиятдаги ижтимоийлашувида деб билади.
“Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсонлар жамоаси вужудга келди”,-деб уқтиради Абу Наср Форобий. - “Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсонлар жамоаси вужудга келди”,-деб уқтиради Абу Наср Форобий.
Do'stlaringiz bilan baham: |