Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet76/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Тартиб рақами

Дарснинг босқичлари

вақт

I

Ташкилий қисм

5 минут

II

Ўтилган дарсни такрорлаш

12 минут

III

Янги дарс мавзуси мазмунини тушунтириш

20 минут

IV

Гуруҳларда ишлаш

20 минут

V

Ақлий ҳужум

16 минут

VI

Дарсни якунлаш. Хулоса чиқариш

5 минут

VII

Уйга вазифа

2 минут



I. Ташкилий қисм.
Бунда янги дарсда ишлаш режаси гапириб берилади ва халқаро майдонда содир бўлган воқеалар ҳақида фикр юритилади. Буни бир гуруҳ ўқувчиларга бир ҳафта мобайнида дунёда содир бўлган воқеалар ҳақида ахборот тайёрлаб келиш ҳақида вазифа бериш билан амалга оширса бўлади.


II. Ўтилган дарсни такрорлаш.
Бу вазифа тарқатма материаллар ёрдамида бажарилади. Ўқувчиларга қуйидаги савол ва топшириқлар ёзилган карточкалар тарқатилади.
1-карточка: "Халқаро муносабатлар" ибораси хусусида И.Бентам қандай фикрни
баён қилган?
2-карточка: Глобал халқаро муносабатлар нима?
3-карточка: Минтақавий халқаро муносабатлар нима?
4-карточка: Коалиция ва иттифоқлараро муносабатлар ибораларини қандай
тушунасиз?
5-карточка: Халқаро муносабатларнинг қайси турлари ҳақида ахборот бера
оласиз?
6-карточка: Халқаро ҳуқуққа таъриф беринг.
7-карточка: Халқаро ҳуқуқнинг асосий манбалари ҳақида гапириб беринг.
8-карточка: Халқаро шартнома ва халқаро одатга (таомилга) таъриф беринг.
9-карточка: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро шартномалар
бўйича ваколатлари қандай?
10-карточка: Халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқининг фарқларини кўрсатиб
беринг.
11-карточка: Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" асарида халқаро муносабатларга
оид қандай фикрлар баён этилган?
12-карточка: Амир Темурнинг "Тузуклари"да халқаро муносабатларга оид
қандай фикрлар мавжуд?
13-карточка: Халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари қайсилар?
14-карточка: Умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги нимани англатади?
15-карточка: Сиз қандай халқаро ташкилотларни биласиз?
16-карточка: Ўзбекистон Республикаси қандай халқаро ташкилотларга аъзо
бўлган?
Жавоблар тинглангач улар баҳоланади.


III. Янги дарс мавзуси мазмунини тушунтириш.
Янги дарс мавзуси мазмунини тушунтиришда ўқитувчи қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:

  1. Халқаро муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг қандай соҳаларини қамраб олади?

  2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасини қандай шарҳлаш мумкин?

  3. Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори ўсишига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда?

  4. "Халқаро миқёсдаги лидер" мукофотига эга бўлиш нимани англатади?

  5. Ташқи сиёсат қандай вазифаларни бажаради?

  6. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабати қандай?

  7. Ўзбекистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) қачон аъзо бўлган? Бу ташкилот қандай вазифаларни бажаради?

  8. Мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан муносабатларини ривожлантириши қандай тамойилларга асосланади?



IV. Гуруҳларда ишлаш.
Бу вазифани бажариш учун ўқувчилар 4 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳга алоҳида алоҳида топшириқ берилади. Топшириқларга жавоб ёзма матн шаклида тайёрланади.
1-гуруҳга топшириқ:
а) Ўзбекистон ССРнинг 1978 йилги Конституциясининг 26-моддасини шарҳланг.
б) 1992 йилда қанча давлат мамлакатимиз мустақиллигини тан олди ва уларнинг
қанчаси билан дипломатик муносабат ўрнатилди? Мамлакатлар номини улар
билан дипломатик муносабатлар ўрнатилиши кетма-кетлигида ёзинг.
2-гуруҳга топшириқ:
а) Ўзбекистон БМТга қачон аъзо бўлди? Бу ташкилотга аъзо бўлиш
мамлакатимизга қандай мажбуриятлар юклайди?
б) БМТнинг 50-сессияси қачон бўлган? Унинг кун тартиби ҳақида гапириб
беринг.
3-гуруҳга топшириқ:
а) Ўзбекистонга 2003 йилда жалб этилган чет эл сармоялари миқдори ҳақида
гапириб беринг.
б) Ташқи сиёсатнинг муҳофаза қилиш функцияси нимадан иборат?
4-гуруҳга топшириқ:
а) И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон: янгиланиш ва тараққиётнинг ўзига хос йўли"
асари қачон ёзилган ва унда ташқи сиёсат ҳақида нималар дейилган?
б) 1999 йил Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Истамбул
саммитида мамлакатимиз раҳбари қандай таклиф билан чиқди?
Ҳар бир гуруҳнинг жавоблари тингланади, уларга бошқа гуруҳларнинг жавобларини инкор этиш ёки тўлдиришга имконият берилади. Ўқитувчи жавобларни умумлаштиради, уларни хулосалайди ва баҳолайди.


V. Ақлий ҳужум.
Дарснинг бу босқичи ўқувчиларнинг олган билимларини хотираларида қанчалик даражада сақлаб қолганликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ақлий ҳужум шунингдек ушбу мавзунинг асосий тушунчаларини мустаҳкамлаш мақсадига ҳам хизмат қилади. Ақлий ҳужум пайтида ўқувчилар сўралган саволларни ўзларида мавжуд тасаввурларга таяниб, қисқача шарҳлайдилар. Шарҳлар мазмуни доскага ёзиб борилади (буни ўқитувчи ёки бирор ўқувчи бажариши мумкин). Ақлий ҳужум тугагач барча шарҳлар умумлаштирилади.
Қуйида ақлий ҳужум пайтида бериладиган саволлар келтирилмоқда:

  1. Ўзбекистонни қанча давлат тан олган?

  2. Ўзбекистон дунёдаги қанча давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатган?

  3. Тошкентда қанча мамлакат ва нечта халқаро ташкилотларнинг миссиялари аккредитация қилинган?

  4. Ўзбекистонда БМТнинг ваколатхонаси қачон иш бошлаган?

  5. БМТнинг 50 йиллиги қачон бўлган?

  6. И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" асари қачон ёзилган?

  7. 1992 йил 8 – 10 июлда И.А.Каримов қайси давлатда расмий сафарда бўлган?

  8. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Лиссабон саммити қачон бўлган?

  9. НАТОнинг Ўзбекистон иштирок этаётган дастури қандай номланади?

Иқтидорли ўқувчилар учун топшириқ: Ўзбекистоннинг Хитой билан халқаро алоқалари
ҳақида реферат ёзинг.


VI. Дарсни якунлаш.
Ўқитувчи ўтилган дарсни қисқача шарҳлайди. Фаол ўқувчилар ва гуруҳлар рағбатлантирилади.


VII. Уйга вазифа.
Яна бир бор ўтилган мавзуни ўқиб чиқинг. Унда берилган саволларга қўшимча адабиётлардан фойдаланиб жавоб тайёрланг.
Энди эса эътиборингизга амалиётчи ўқитувчилар томонидан тайёрланиб, дарс ўтилган бир неча амалий машғулот мавзуларини ҳавола қиламиз. Улар машғулотни мазкур қўлланма охирида берилган блок-модул концепцияси асосида ташкил этишда қўшимча материал бўлиб хизмат қилади.


2-мавзу: Инсон қадр-қимматига ҳурмат
Дарснинг мақсади: инсон шахсини ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай вақтда ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрга келиш.
Асосий ғоя: инсон қадр-қиммати ҳамма вақт ҳурмат қилиниши керак.
Дарс ўтказиш учун зарур материаллар ва жиҳозлар:

  1. “Шахс ва жамият” ўқув қўлланмаси.

  2. Тахта, бўр, ватман, маркерлар, видеомагнитофон, видеофильмлар, экран.

  3. Расмий ҳужжатлар:

    • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

    • А.Темур. Тузуклар,

    • Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси.

Мавзунинг асосий тушунча ва атамалари:
- инсон қадр-қиммати;
- тажовузкорона ҳатти-ҳаракат;
- уруш қурбонлари;
- халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи;
- ҳарбий асирлар ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар билан муомала қилиш.


Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish