3-савол. Масалан, ўзаро ёрдам, ҳурмат, меҳмондўстлик.
4-савол. Топшириқни қуйидагича баён қилиш мумкин: “Сиз “бошқаларга ҳурмат” ва “ўз-ўзига ҳурмат” тушунчалари ўртасида қандай ўхшашликни кўрсатишингиз мумкин? Сиз ўзингизни нима учун ҳурмат қилишингизни ва сизни бошқалар нима учун ҳурмат қилишларининг сабабларини кўрсатувчи алоҳида иккита рўйхат тузинг”.
8-савол. Саволга қуйидагича жавоблар берилиши мумкин:
Амир Темур давлати учун
ҳозирги замон давлати учун
алоҳида индивид учун
- халқ орасида обрў- эътиборни сақлаб қолиш;
- ҳукмдор қоидаларга риоя қилишига далил сифатида
- бошқа давлатлар олдида ҳурматни сақлаб қолиш;
- давлатлар ўртасидаги (дипломатик, иқтисодий ва б.) муносабатларни сақлаб қолиш
собиқ асирда ўч олиш фикри пайдо бўлмаслигида
асирларнинг маданий, иқтисодий, техникавий билимлари ва кўникмаларидан фойдаланиш учун
жаҳон ҳамжамияти томонидан жазо чоралари қўлланиши хавфини камайтириш
“мен” асирга олинсам, “менга” ҳам худди шу тарзда муносабатда бўлишларида
давлатда барқарорликни сақлаш учун
ўзининг душман қўлида асирда бўлган фуқаролари орасида кўп қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун
кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун
10-савол. Ўқитувчи Амир Темурнинг ҳарбий асирларга муносабат қоидалари Женева конвенциялари меъёрларидан қуйидагилар билан фарқ қилишини ҳисобга олиши лозим:
1. Географик қамров – Амир Темур қоидалари битта давлат учун мўлжалланган, Женева конвенциялари дунёнинг деярли барча мамлакатлари томонидан қабул қилинган.
1. Ҳарбий асирларни ҳимоялаш турлари – халқаро инсонпарварлик ҳуқуқида ҳимоянинг аниқ тушунчалари келтирилади (“ҳар қандай зўравонлик ёки қўрқитиш ҳаракатларидан, ҳақоратлашлардан...”), “Тузуклар”да бу масалалар ҳали ишлаб чиқилмаган ва батафсил баён қилинмаган.
1. Қоидабузарларни жазолаш турлари – Амир Темур фикрига кўра, мағлублар билан муносабатда бўлиш қоидаларини бузган жангчи жабрланувчиларнинг қўлига топширилади, яъни судсиз жазолаш юз беради ва “қонга қон олиш” одати кучга киради. Женева конвенцияларига кўра, қоидаларни бузиш суд қарори бўйича жазоланади (ўқитувчи имкони борича “Ҳуқуқшунослик асослари” курсига доир маълумотларни эслатади).
Бу фарқларни қандай тушунтириш мумкин? (эҳтимол тутилган жавоб): Амир Темур даврида муҳокама қилинаётган масалаларнинг муҳимлиги эндигина тушуна бошланган эди. XIX асрнинг охирида турли давлатларнинг кўпчилик раҳбарлари ва оддий фуқаролари уруш даҳшатларининг оқибатлари ҳақида ўйлаб қолдилар ва ҳамма жойда ва ҳамма давлатлар томонидан риоя қилиниши шарт бўлган умумжаҳон қоидалари қабул қилинди. Амир Темур даврида халқаро муносабатлар, бизнинг давримизга қараганда, камроқ ривожланганлигини, бугун Женева конвенциялари барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олиши лозимлигини ёдда тутиш керак.