17-савол. Мумкин бўлган жавоб вариантлари: чунки у муҳим маълумотга эга, деган гумон мавжуд; у душман ҳисобланади; душманинг унга нисбатан инсоний муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ, деган ишонч бор; тартибсизлик ва назоратчилар устидан текширув етарли эмаслиги кузатилади; асирларни лозим бўлган даражада боқиш ва тутиб туриш учун маблағлар етарли эмас.
18-савол. Маҳбус ва асирларни улар тутиб турилган жойга бориб кўриш қандай ёрдам бериши мумкин: маҳбусларни рўйхатга олиш ва тақдирини кузатиб бориш уларнинг йўқ бўлиб кетиши ёки оммавий қатл қилинишининг олдини олиши мумкин; делегат билан қийноққа солинганлик ёки якка тартибда ҳибсда сақланганлик ҳақида яккама-якка суҳбатлар маҳбуснинг руҳий азобларини енгиллаштиради; ҳарбий асир ўз оиласига Қизил Хочнинг мактубини жўнатиши ва, эҳтимол, жавоб олиши мумкин; делегат қамоқхона бошлиғи билан маҳбусларга муносабат ва уларни сақлаш шароитлари юзасидан ташриф давомида олинган маълумотларни муҳокама қилади, шароитларни яхшилаш бўйича тавсияларини беради ёки санитария-гигиена жиҳозлари билан таъминлаш, санитария қурилмаларини таъмирлаш ва бошқа турдаги бевосита ёрдамини таклиф этади.
Топшириқ: семинар машғулотларида ўқитувчига ўрганилган материалларни ёзма таҳлил қилиш усулини қўллашни маслаҳат берамиз. Бундай таҳлил ўқитувчининг саволларига ҳажми 2-3 та гапдан ярим бетлик иншо кўринишигача бўлган жавоб тарзида бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи учун алоҳида папка тутиб, унга йил давомида тайёрланган ёзма ишларни тўплаб бориш мумкин. Семинар машғулотларининг якунида ўқувчиларга ўз ёзма ишларини мустақил таҳлил қилиш имконини бериш керак бўлади.
3-мавзу. Ҳимояга муҳтожлар
ҚЎШИМЧА ИЗОҲЛАР
Аҳолининг энг кам ҳимояланган гуруҳларини ҳурмат қилиш, ҳимоя остига олиш ва уларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш зарур эканлиги ушбу мавзунинг асосий мазмунини ташкил этади. Унда тинчлик даврида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кафолатларнинг ҳамда қуролли тўқнашув вазиятида тинч аҳолига тирик қолиш учун шароит яратишнинг аҳамияти ёритиб берилади.
Хотин-қизлар, болалар ва қариялар танланмаган характердаги ҳужумларнинг дастлабки қурбонларига айланадилар, катта ёшли эркаклар эса одатда жанг ҳаракатларида иштирок этаётган бўладилар. “Инсонлар уруш ҳақида” (ХҚХҚ, 1999 й.) умумжаҳон сўровининг натижаларига кўра, қуролли тўқнашувларни бошидан кечирган уруш қатнашчиларининг 23 фоизи аёллар ва болаларнинг борлиги фақатгина тинч аҳоли мавжуд бўлган ҳудудга ҳужум қилиш истагини тўхтатиб қололмайди, деб айтганлар.
УМУМИЙ УСЛУБИЙ МАСЛАҲАТЛАР
“Шахс ва жамият” предмети бўйича семинар машғулотларида ўқув материали ҳар доим “ўтмиш – ҳозирги замон” таққослаш усули билан ўрганилади. Ушбу усулни ҳамма ҳам ёқлаб чиқавермайди, бироқ мана шу усул ўқувчи ва ўқитувчига ўтмишдаги ва ҳозирги даврдаги ҳодиса ва воқеаларни қиёслаш, уларнинг тенденциялари ҳақида фараз қилиш, ижтимоий ҳаёт соҳасига оид ахборотларни танлаш, қайта ишлаш ва англаб олиш имконини яратади. Бу айниқса 3-мавзу учун хосдир.
САВОЛЛАРГА ОИД ТУШУНТИРИШЛАР
3-савол. Урушнинг мақсади душманнинг ҳарбий кучини бостириш бўлганлиги сабабли, халқаро инсонпарварлик ҳуқуқига мувофиқ, уруш ҳаракатлари фақат қуролли кучларга қарши қаратилган бўлиши лозим. 1949 йилги Женева конвенцияларида ва уларга Қўшимча протоколларда “комбатант” ва “фуқаро шахс” деган икки асосий тушунча мавжуд. Шунинг учун бундай шахсларни бир-биридан фарқлай билиш керак. Минглаб йиллар давомида ишлаб чиқилган қонун-қоидалардан, яъни инсонийлик қонунларидан келиб чиқилса, қўлида қуроли бўлмаган кишиларга ёки ярадор бўлганлиги ёхуд асирга олинганлиги сабабли қуролини ташлаган кишиларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш лозим.
4-савол. Жадвал учун жавобларнинг бир қисми мавзу матнининг ўзида бор:
Do'stlaringiz bilan baham: |