6-мавзу. Давлат ва фуқаро мажбуриятлари. Дарснинг мақсади:
давлатлар кўнгилли равишда ўзларига уларнинг ўзаро муносабатларини бошқарувчи мажбуриятларни қабул қиладилар.
Ҳар қандай давлатда ҳамма учун фойдали бўлган қоидалар мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилиш
Дарснинг мазмуни: Жамиятда амал қилаётган қоидаларнинг барча учун муҳимлигини, давлатларнинг ўзларига олган халқаро мажбуриятларини бажаришлари ХХ асрда жаҳонда ҳуқуқ тартиботнинг амал қилиши учун зарурлиги муаммоларини кўриб чиқиш.
Ўтган аср ҳақида фикр юритиш: у юксалиш асри бўлдими ёки таназзул асри? I ва II жаҳон урушларининг якунлари; "совуқ уруш"нинг якунига етиши; янги хавф-хатарларнинг пайдо бўлиши.
Мустақил Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида.
Давлат ва фуқароларнинг мажбуриятлари.
Дарс материаллари ва жиҳозлари: "Шахс ва жамият" ўқув қўлланмаси.
Доска, бўр, маркер, плакат, тарқатма материаллар.
Расмий ҳужжатлар:
а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
б) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
в) БМТ Низоми.
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ XVI
сессияси материаллари.
д) И.А.Каримов. "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари".
Асосий тушунча ва иборалар: - халқаро шартномалар; - давлатнинг белгилари ва функциялари;
- глобаллашув; - ҳуқуқдорлик;
- глобал ва минтақавий - жиноий жавобгарлик.
муаммолар;
ДАРСНИНГ БОРИШИ Ташкилий қисм.
Аудитория уруш даврига оид плакатлар, расмлар ва нарсалар билан безатилади. Бунда турли шовқинлардан, портлаш овозларидан, хавф-хатарни билдирувчи сигнал товушларидан фойдаланиш мумкин.
Ўтган дарсни қисқача қайтариш.
Ўқитувчи ўтган дарсда ўтилган мавзу мазмунини қисқача эслатиб ўтади ва ўқувчилар томонидан бажарилган рефератларга баҳо беради.
Янги дарс мавзуси устида ишлаш. Ақлий ҳужум усули қўлланилади. "Уруш нима?" деган саволга жавоб бериш таклиф қилинади (Бунда "Сиз қандай урушлар ҳақида биласиз?" деб йўналиш бериш мумкин).
Илгаридан тайёрланган ватман қоғозига ўқувчилар ўз жавобларини
ёзишади. Бунда улар "Уруш – бу..." деган сўзлар билан бошлашлари мумкин.
Бу вазифа бажарилгач ўқитувчи тушунтириш бериши мумкин. У ўқувчилар ўз жавобларида акс эттира олмаган томонларни кўрсатиб беради.
Гуруҳларда ишлаш.
Ўқувчилар 4 гуруҳга ажратилади. Барча гуруҳларга бир хил топшириқ берилади. Уларга илгаридан тайёрланган қоғозлар берилади ва жадвални тўлдириш таклиф қилинади: