Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet57/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Масъулият
“Масъулият” ибораси кўп қиррали бўлиб, вазиятга кўра ўзбек тилида унинг синоними ҳисобланмиш “жавобгарлик” ибораси ҳам қўлланади. Хусусан, масъулият ёки жавобгарлик ҳисси, масъулиятли ҳатти-ҳаракат, хулқ ҳақида гапирадилар, масъулиятни ошириш, ўз зиммасига масъулиятни, жавобгарликни олиш мумкин, шахсни жавобгарликка тортиш ва ундан озод қилиш мумкин. Ниҳоят, масъулият билан ҳаракат қиладиган кишилар ва масъул вазифани эгаллаб турган кишилар бор. Мазмуни турлича, лекин бир хил ибора билан таърифланадиган бу тушунчаларни нима бирлаштириб туради?
Барча санаб ўтилган ва бошқа ҳолатларда сўз мазмунан бой бўлган ҳодиса – ижтимоий жавобгарликнинг турли жиҳатлари ҳақида боради. Жамиятда яшаб, ундан озод бўлиш мумкин эмас: ҳаётдаги ҳар қандай вазиятларда инсон ўз хатти-ҳаракатларини жамиятда мавжуд бўлган нормалар, меъёрлар ва қадриятларга, бошқа кишиларнинг манфаатларига мослаштириши лозим. Уларга мос ҳаракат қилаётиб, инсон масъулиятли равишда иш тутаётган бўлади. Ўз навбатида жамият (давлат, жамоа, атрофдаги кишилар) киши хатти-ҳаракатининг турли хил кўринишларига мос равишда жавоб қайтариб, субъектнинг фаолиятини доимо назорат қилади (масъулиятли ҳатти-ҳаракатларни рағбатлантиради, маъқуллайди ва қоидабузарни жазолайди). Шунинг учун масъулиятни (кенг ижтимоий маънода) субъект ва унинг ҳатти-ҳаракатларини назорат қилувчи томон (давлат, жамият) ўртасидаги ижтимоий муносабат сифатида таърифлаш мумкин. Масъулият шарофати билан жамиятда уюшқоқлик ва тартиб таъминланади.
Айб учун жавобгарлик. Жавобгарлик фақат ҳуқуқбузарнинг айби мавжуд бўлган ҳолатда юзага келиши мумкин. Айб шахс томонидан ўз ҳатти-ҳаракатлари ва бу ҳатти-ҳаракати келтирган оқибат тақиқланганлигини, қонунга зид эканлигини англаб етишини билдиради.
Қоидабузарнинг айбдорлигини ким белгилайди? Ким буни исботлаши керак? Жиноят ҳуқуқида шахсни жиноий жавобгарликка тортишда айбсизлик презумпцияси амал қилади. Унга кўра шахс айби исботлангунга қадар айбсиз саналади. Айбланувчининг айби давлат идораси томонидан исбот қилинади, унинг ўзи эса ўзининг айбсизлигини исбот қилиш заруратидан озод этилади. Фуқаролик ҳуқуқида бошқача презумпция – зиён етказувчининг айбдорлик презумпцияси амал қилади: ҳуқуқбузарликнинг объектив жиҳати мавжуд бўлганда, шахс ўзининг айбдор эмаслигини исбот қилгунга қадар айбдор саналади. Ҳар иккала презумпция шахснинг манфаатларини, шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Биринчи ҳолатда сўз ҳуқуқбузарнинг шахси ҳақида борса, иккинчи ҳолатда ҳуқуқбузардан зарар кўрган шахснинг манфаатлари ҳақида боради.
ХИҲнинг маъносига кўра, айбсизлик презумпциясининг жиноий-процессуал талқини устунлик аҳамиятига эга.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish