Қоидалар
|
Кишиларга фойдаси
|
Камчилиги
|
Риоя қилмаслик оқибатлари
|
Бузгани учун жазолаш
|
“Оилада келиннинг мавқеи паст»
|
(Ёш эрнинг нуқтаи наразидан):
Ёш эр учун – ҳокимият кўпроқ, келин учун – хавотир камроқ.
|
Ёш аёл манфаатларининг чекланиши.
|
Оилада тез-тез низо келиб чиқиши.
|
Эрнинг оиласида келинга нисбатан муносабатнинг ўзгариши.
|
Бу босқичда мисолларни “Эркинлик фақат қонун паноҳида мавжуд бўлади” деган ибора доирасида таҳлил қилиш мумкин. Бироқ шуни унутмангки, келтирилган иборадаги “қонун” сўзи остида жамиятдаги муносабатларнинг “ёзилмаган” қоидаларини тушуниш керак.
Вазиятлар
Матнда тўртта вазиятни кўриб чиқиш таклиф қилинган. Уларнинг ҳар бирида дилемма мавжуд. Буни эътиборга олган ҳолда, дарсни қуролли можаро шароитида, ҳатто агар дилемма юзага келса ҳам, аскарлар ва комбатантлар ҳар қандай ҳолатда ХИҲ қонунларини ҳурмат қилишлари шартлигини тушунтириш билан якунлаш муҳим.
15-савол. 3-вазиятда командир ҳар қандай ҳолатда ҳам жавобгар бўлади, чунки у буйруқларнинг аниқ бажарилишига ишонч ҳосил қилиши лозим. Қўл остидаги аскарлар ХИҲ қоидаларини бузсалар, командир аскарларни судга топширишга мажбур, суд эса жазо чорасини белгилаб беради.
16-савол. 4-вазиятда командир ўз қўл остидагиларнинг ҳаракатларини ва аҳволни назорат қилиши керак. Аскарлар чарчаганликлари ва оч қолганликлари аниқ. Бундай шароитда командир қишлоқ аҳолиси билан муросага келиш йўлини топиши ва уларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракат содир этилмаслигини таъминлаши лозим.
ХИҲ ҲАҚИДА АХБОРОТ
“Конвенциялар ва мазкур Протокол қоидабузарликларининг тобе шахс томонидан содир этилганлиги факти унинг бошлиқларини, агар улар ушбу тобе шахс бу қоидабузарликни содир этаётгани ёки содир этиш мақсадида юргани ҳақида билсалар ёки ... муайян ахборотга эга бўлган бўлсалар, жиноий ёки интизомий жавобгарликдан озод этмайди...”
(Женева конвенцияларига I Қўшимча протоколнинг 86-моддаси)
Давлатлар ва “низолашаётган томонлар ўзига тобе ёки бевосита назорати остида бўлган шахсларнинг … қоидабузарликни содир этгани ёки содир этишга аҳд қилганидан хабардор бўлган ҳар бир командирдан ... бундай қоидабузарликни содир этганларга қарши интизомий ёки жиноий тергов ишларини бошлашни талаб қилиши зарур”.
(Женева конвенцияларига I Қўшимча протоколнинг 87-моддаси)
“Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар қандай ҳолатда мазкур Конвенцияга амал қилиш ва амал қилишга мажбур қилиш масъулиятини ўз зиммасига оладилар”.
(Женева конвенцияларининг ҳаммаси учун умумий бўлган 1-модда)
Ушбу мажбурият I Қўшимча протоколнинг 89-моддасида ҳам тилга олинади ва ҳатто аниқлик киритилади. Унда Женева конвенциялари ва I Қўшимча протокол қоидалари жиддий бузилган ҳолларда, давлатлар биргаликда ҳамда якка тартибда БМТ билан ҳамкорликда чора кўришлари талаб қилинади.
Бундай ҳолларда ХИҲга амал қилинишини таъминловчи намойишкорона дипломатик ҳаракатлар ҳам, мажбурлаш чораси сифатида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан рухсат этилган тадбирларгача бўлган жиддийроқ чоралар ҳам қўлланилиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, ХИҲ қоидаларининг ҳар қандай бузилиши ҳам ҳарбий жиноят сифатида қаралавермайди. Бу концепцияга биноан ҳарбий жиноятлар қаторига ҳарбий зарурат билан оқилона боғлиқлик мавжуд бўлмаган ҳолда шафқатсизлик, ваҳшийлик қилиш ёки мулкий ҳуқуқларга очиқчасига ҳурматсизлик кўринишлари каби энг оғир жиноий хатти-ҳаракатлар киради. Шундай қилиб, ҳарбий жиноят деб қуйидаги қилмишлар тан олинади:
- инсонпарварлик ҳуқуқига оид шартнома ёки тегишли одатий ҳуқуқ меъёрлари билан тақиқланган;
- халқаро ёки халқаро бўлмаган қуролли можаро давомида содир этилган (расман уруш ҳолати мавжуд бўлиши аҳамиятга эга эмас);
- низолашаётган томонлардан бирига мансуб ҳарбий ёки фуқаро шахс томонидан содир этилган;
- можарода қатнашаётган бошқа томонга ёки бетараф томонга мансуб шахслар ёки мулкка қарши содир этилган.
Женева конвенциялари ва I Қўшимча протокол халқаро қуролли можаро пайтида содир этилган баъзи ўта жиддий ҳуқуқбузарликлар жиноят деб ҳисобланиши лозимлигини кўзда тутади. Ушбу ҳужжатларда жиддий ҳуқуқбузарлик саналадиган бир қатор хатти-ҳаракатлар санаб ўтилган (I Конвенциянинг 49 ва 50-моддалари; II Конвенциянинг 50 ва 51-моддалари; III Конвенциянинг 129 ва 130-моддалари; IV Конвенциянинг 146 ва 147-моддалари; I Протоколнинг 11 ва 85-моддалари). Хусусан, уларга қуйидагилар киради: қасддан одам ўлдириш, ҳомийлик остида бўлган шахсларни (масалан, ҳарбий асирлар, фуқаро шахслар ва босиб олинган ҳудудда яшовчи мажбуран кўчирилган шахсларни) қийноққа солиш ва уларга нисбатан бошқа кўринишда шафқатсиз муомалада бўлиш, шунингдек, тинч аҳоли ёки алоҳида фуқаро шахсларга нисбатан содир этилган ҳамда ўлимга, жиддий жароҳатларга ёки жабрланувчиларнинг соғлиғига зиён етказишга олиб келган ҳужум. Бу хилдаги жиддий ҳуқуқбузарликларга ҳарбий жиноят сифатида қаралади.
Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаганлик учун шахсий жиноий жавобгарликни кўзда тутади. Бу жавобгарлик ўз хатти-ҳаракатлари учун жавоб беришга қодир бўлган ҳар бир инсонга тааллуқлидир. Алоҳида масъулият ҳарбий бошлиқлар зиммасида бўлиб, улар ўзларига бўйсунувчи қуролли кучлар таркибига мансуб шахслар ва бошқа уларга тобе шахслар томонидан Конвенциялар ва I Қўшимча протокол қоидалари бузилишининг олдини олиш учун имкони бор чораларнинг барчасини кўришлари лозим (I Протокол, 85-модда, 5-банд). Агар қўмондон тегишли фармойишлар бериш чорасини кўрмаган ёки назоратсизликка йўл қўйган бўлиб, бу ҳолат жиддий қоидабузарликка олиб келса, унда у ўзига юклатилган масъулият доирасида суд олдида жавоб бериши шарт.
Айбланувчи унга нисбатан юқори лавозимдаги бошлиқнинг буйруғини оқловчи ҳолат сифатида келтирган пайтларда мураккаб муаммолар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда жиддий қоидабузарликда айбланаётган шахс ушбу қоидабузарликни содир этганлигини инкор қилмайди, лекин у буйруққа мувофиқ ҳаракат қилганлигини ва шунинг учун жазоланмаслиги кераклигини билдиради. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг бўлиб ўтган суд жараёнларида кўп айбланувчилар шу йўлни тутганлар. Шунга қарамай, тўрт давлат ўртасида тузилган Лондон битими (1945 йил 8 август) буйруқ бўйича ҳаракат қилган шахслар ҳам ўз қилмишлари учун жавоб беришлари шартлигини белгилади. Ушбу битимга биноан асосий ҳарбий жиноятчилар устидан суд қилиш учун Халқаро ҳарбий трибунал ташкил қилинган эди.
Нюрнберг трибунали Низомида шу йўналишдаги хатти-ҳаракатлари учун ҳатто давлат раҳбари ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида аниқ ёзилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |