Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet69/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

цицерон
ҲАЁТИ. Машҳур нотиқ, ёзувчи файласуф, олим, сиёсий арбоб 1 Марк Туллий Цицерон мил.ав. 106 йилнинг 3 январида Арпин шаҳри яқинида дунёга келган.
Цицероннинг кейинчалик машҳур нотиқ ва давлат арбоби бўлишга оилавий муҳитнинг муайян таъсири бўлган. Унинг бобоси заминдор бўлиб, сиёсий масалаларда ҳам фаол қатнашган. Ўз даврида баъзи муаммоларнинг яширин овоз бериш орқали ҳал этилишига қарши чиққанлиги сенатда унинг обрўсини оширган эди. Цицерон онасидан жуда эрта жудо бўлган. Цицероннинг отаси сиёсатга қизиқмаган, у адабий машғулотлар билан кўпроқ шуғулланган. Шунингдек, у ўғилларининг тарбиясига катта эътибор берган. 103 йили уларнинг оиласи Римнинг ғарбий қисмида жойлашган Карина мавзесига кўчиб келган. Бу ерда Цицерон ўз укаси билан машҳур нотиқ Красс каби ўқитувчилар қўлида таҳсил олди. Маркдаги юксак қобилият ва илмга қизиқиш устозларининг эътиборини тортган. Бу даврда Цицеронда шеъриятга муҳаббат уйғониб, шеър ёзишни машқ қила бошлаган эди. Ёшликдаги шеъриятга ихлос алломани улғайган даврларида ҳам тарк этмаган. Кейинчалик Цицерон фахрланиб, бир кечада беш юз мисрагача шеър ёзганлигини хотирлайди.
Жуда ёшлигиданоқ Цицеронда нотиқлик санъатига ниҳоятда катта қизиқиш пайдо бўлган. У ўз даврининг машҳур нотиқлари бўлган Красс ва Антонийларнинг турли йиғинлардаги оташин нутқларини қунт билан тинглар эди. Таниқли актёр Росций раҳбарлигида эса, ифодали ўқиш ва сўзлаш санъати ҳамда унинг гапиришдаги хатти-ҳаракатлар қоидаларини пухта ўрганди. Мил.ав. 90-йилда Маркни отаси ҳуқуқ илмини ўрганиш учун таниқли ҳуқуқшунос Квинт Муций Сцевола ихтиёрига топширди. Бу ерда у кейинчалик бир умрга энг яқин дўсти бўлиб қолган Тит Помпоний Аттик билан танишди. Мил.ав. 90-йилдан кейин бир йилча ҳарбий хизматда бўлгач, Цицерон яна Римга қайтиб, фалсафа масалалари бўйича шуғуллана бошлади. Бу соҳада унга Ларисалик Филон раҳбарлик қилди.
Цицерон ҳаётида илк суддаги адвокатлик нутқи мил.ав. 81-йилда бўлган. Бу пайтда у 25 ёшда эди. Публий Квинкций исмли бир кишининг иши юзасидан ҳимоячи бўлган Цицероннинг кейинги ҳаётида ушбу суд маълум даражада ижобий роль ўйнади. Гап шундаки, бунда уни адвокат сифатида таклиф этган актёр Росцийнинг оила аъзоларидан бирини кейинги йилда судда ҳимоя қилишга тўғри келди. Суддаги воқеаларнинг ривожига кўра, Цицерон давлат амалдори Сулланинг хоҳишига зид ҳолда Росцийни ҳимоя қилиб сўзлаган нутқи унинг шуҳрат қозонишига олиб келди. Бироқ, Плутархнинг гувоҳлик беришича, бу ҳодиса Цицерон ҳаёти учун маълум хавфни ҳам келтириб чиқарди. Яъни ютқазган амалдор ундан ўч олиши ҳам мумкин эди. Бу эса, Цицеронни охир-оқибат Римни ташлаб кетишга мажбур қилди.
Цицерон Римда икки йилда бўлмади. Бу давр ичида у Афина, Кичик Осиё ва Родосни бориб кўрди. Афинада у Аскалонлик Антиох маърузаларини тинглаш шарафига муяссар бўлди, Родосда эса Посидоний билан яқиндан танишди. Ўз устози Аполлоний Молон раҳбарлигида ўша даврнинг таниқли нотиқлик мактабларига хос бўлган анъаналарни пухта эгаллади. Бу билан унинг ўқиш-ўрганиш даври ниҳояланиб, ижтимоий-сиёсий фаолият онлари бошланаётган эди.
Цицерон Римга қайтганида бу ерда анча ўзгаришлар содир бўлган, яъни мил.ав. 79-йилда Сулла (87-йилги судда ютқазган амалдор) ўз хоҳишига кўра диктаторлик амалидан кетган ва мил.ав. 78-йилда вафот этган эди. Шундай бўлса-да, Римга қайтгач, Цицерон ижтимоий-сиёсий ҳаётга шошилмасдан киришни маъқул кўрди. Бунга унинг шахсий ҳаётидаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Бу даврга келиб, у Теренция исмли қизга уйланиб у билан 30 йил яшаб, ундан бир қиз ва бир ўғил кўрган. Цицерон турмуш масалаларида анча ҳисоб-китобли шахс бўлган.
Мил.ав. 76-йилда Цицерон Сицилия оролининг квестори этиб сайланди. Бу унинг ижтимоий-сиёсий фаолиятини бошланиши эди. Квестор сифатида унга Сицилия оролидан Римни мунтазам равишда дон билан таъминлаб туриш вазифаси юкланади. Бу вазифани Цицерон сидқидилдан адо этиб, сицилияликлар орасида катта обрў орттирди.
Римга қайтгач, унинг ўзи ёзишича, бу ерда ҳам кишилар кўзи ўнгида кўпроқ бўлишни маъқул кўрган. Шу боис Цицерон ўз ҳаётини бутунлай бошқача ўтказишга киришди. Энди уни римликлар кўплаб суд жараёнларида ҳимоячи сифатида нутқ сўзлаганида кўра бошлашди. Цицеронни хоҳлаган пайтда шаҳарнинг турли йиғинлари бўлиб ўтадиган жой – Форумдан топиш мумкин эди. Унинг нотиқлик санъати борган сари довруғ тарата бошлади. Цицерон аста-секинлик билан сиёсат оламида юксалиш пиллапояларини эгаллади. Бу йўлда унинг ажойиб нотиқлиги жуда қўл келар эди.
Фикримизнинг далили учун нотиқ ҳаётида ўта муҳим аҳамият касб этган бир воқеани эслаш мумкин.
Унинг эски қадрдонлари кундан-кунга обрўси ортиб бораётган Цицеронга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун наботдаги судда собиқ ҳукмдорлардан бири – Веррес судида айбловчи бўлиб қатнашишни илтимос қилишган. Верреснинг уч йиллик ҳокимияти даврида гуллаб яшнаган Сицилия ороли хароба ҳолига келиб қолган. Веррес йўл қўйган ўғриликлар, товламачилик ва юлғичиликлар фақат сицилиялик жабрланувчиларнигина эмас, балки римликларнинг ҳам қаттиқ норозиликларини келтириб чиқарди.
Цицерон олдида эса катта лавозимдаги ана шундай кучли мавқега эга жиноятчини фош қилишдек оғир вазифа турган. Бунинг устига Верресни айблаш жараёнида у билан тил бириктирган тарафдорларининг фикрларига ҳам қарши курашиши, уларнинг даъволари асоссизлигини исботлаш бериши лозим эди. Бу эса, Цицерондан жуда катта куч, билим ва мардликни талаб қилар эди.
Суд жараёнида Цицерон Верреснинг кирдикорларини аёвсиз фош қилиб ташлади. Гувоҳлардан бири Веррос томонидан, қонунга хилоф равишда, озодлик ва қонун талаб қилган бир Рим фуқаросини чормихга михлаб қатл этганлигини судга гапириб берганида бутун халқнинг қаҳр-ғазаби жунбушга келади. Суд Верресни қилмишига яраша жазолаш тўғрисида ҳукм чиқаради. Ушбу суд жараёнидан Цицероннинг бешта ажойиб нутқи бизгача етиб келган. Улар адабиёт ва нотиқлик санъатининг нодир намуналари бўлиши билан бирга, тарихий аҳамиятга молик манбалар ҳамдир.
Веррес иши устидан қозонилган ғалаба ҳамда таниқли нотиқ Гортензийни мағлуб этилганлиги Цицеронни Римнинг энг таниқли адвокати даражасига кўтарди. Унга ҳимоячи сифатида қарайдиган «харидорлар» кўпайиб кетди. Цицероннинг мил.ав. 70-67 йилларда судда сўзлаган нутқлари ҳозиргача сақланиб қолган. У мил.ав. 67 йилда барча номзодлар орасида биринчи бўлиб, претон бўлиб сайланди. Энди Цицероннинг моддий аҳволи ҳам яхшилана бошлади, унда янги мақсад – консуллик даражасига кўтарилиш истаги пайдо бўлди.
Консуллик даражасига эришиш осон иш эмаслигини Цицерон жуда яхши тушунар эди. Бунга эришиш учун уни албатта муайян кишилар қўллаб-қувватлаши лозим эди. Шу мақсадда у қудратли Рим давлати ҳарбий қўшинларининг бош қўмондони Гней Помпейни очиқдан-очиқ ҳимоя қилиб чиқди. Бу кейинчалик унинг сайланишида жуда муҳим роль ўйнади. Сайловда унга муқобил номзод сифатида анча таниқли бўлган Антоний ва Катилиналар ҳам қатнашмоқда эди. Айтишларича, уларни Цезарь ва Красслар қўллаб-қувватлашган. Бу ҳол эса, Цицеронни сайловга янада пухтароқ тайёргарлик кўришга ундади. Натижада у сайловда ғалаба қозонди. Бу унинг сиёсий ютуқлари орасидаги энг юқори муваффақият эди.
Мил.ав. 63 йилнинг биринчи январидан Цицерон ана шу янги лавозимни бажаришга киришди. Ўша даврнинг одатига кўра, ўша куниёқ у сенат йиғилишини чақирди ва унда дастурий нутқ сўзлади. Дастлабки консуллик нутқини аграр қонунчилик лойиҳасига бағишлади. Қонун лойиҳасини тайёрлаганлар халқ хоҳишига зид равишда давлат ерларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ ишни қонунлаштириш мақсадини кўзлашган эди. Цицерон эса, уларга қарши қатъият билан кураш олиб борди ва халқ иродасини ифодаламаган ушбу қонун лойиҳасини овозга қўймасданоқ қайтариб олишларига мажбур қилди.
Тақдир Цицеронни мансаб пиллапояларини қўлга киритиш йўлида Луций Катилина исмли шахс билан дуч келтирди. Катилина жуда таниқли сулоланинг вакили бўлиб, жисмонан кучли, аммо анчайин ёлғончи, очкўз, ўз манфаати йўлида ҳар қандай разилликдан ҳам тап тортмайдиган киши бўлган. Бир неча бор сайловларда номзод сифатида иштирок этиб, ютқазган Катилина мил.ав. 63-йилдаги консул бўлиш учун ўтказилган сайловда мағлуб бўлганидан кейин Цицеронга қарши очиқдан-очиқ кураш йўлига ўтади. Мил.ав. 62-йилда бўлиб ўтган сайловларда консулликни қўлга киритишда тўртинчи бор мағлубиятга учраган Катилина бир гуруҳ тарафдорлари билан Цицероннинг жонига қасд қилиш учун тайёргарлик кўра бошлайди. Бироқ, суиқасд фош бўлади. Цицероннинг уйи қоровуллар билан ўраб олиниб, машҳур нотиқ ҳаёти сақлаб қолинади. Зудлик билан чақирилган сенатнинг фавқулодда йиғилишида Цицерон Катилинага қарши нутқ сўзлаб, ундан Римни тарк этишни талаб қилади. Сенат аъзоларининг аксарияти ўз тарафида эмаслигига кўзи етган Катилина шу куниёқ тунда Римни тарк этади, аммо Римдан ташқарида туриб янги режа тузади. Унга кўра, режага Лентул исмли киши раҳбарлик қилиши, шаҳарнинг 12 та жойида ёнғин уюштирилиши, фуқаролар уруши келтириб чиқарилиши, Цицерон ва унинг оила аъзолари йўқ қилиниши лозим эди. Бироқ фитнанинг олди олиниб, Катилина тарафдорларидан тўрт киши қўлга олинади. Сенатдаги узоқ тортишувлардан сўнг бу фитначиларга ўлим жазоси белгиланади. Мил.ав. 63-йилнинг 5 декабрь кечаси ҳукм ижро этилади ва тўрт фитначи (жаллод томонидан, ўша даврнинг тамойилига кўра, бўғиб) ўлдирилади. Консул эса, тарқалмасдан воқеалар интиҳосини кутиб турган оломонга қарата биргина "Улар яшаб бўлишди!" деган иборани айтади. Плутарх ёзишича, ўшанда қоронғу тун бўлишига қарамасдан матолар ёқиб олган Рим фуқаролари Цицеронни «Рим халоскори» дея олқишлар остида уйига кузатиб қўйишган. Кейинчалик халқ йиғини томонидан халоскор-консулга миннатдорчилик билдириб «Юрт отаси» деган фахрий ном ҳам берилган.
Тарихчилар томонидан ушбу воқеалар ҳозиргача турлича талқин этилиб келинади. Баъзилар Катилинани демократия пешвоси сифатида, баъзилар эса, аксинча, Цицеронни демократ дея баҳолашади. Фитначилардан ўч олиш билан боғлиқ бўлган ҳукмни ҳам қонунсизлик деб баҳолайдиганлар ҳам йўқ эмас. Бироқ Цицерон ҳаёти, унинг мақсади ва хатти-ҳаракатини халқ манфаатлари тарозиси билан ўлчайдиган тадқиқотчилар эса, машҳур нотиқнинг фикрлаш ва турмуш тарзини ҳақ деб топишади. Бундан ташқари, фитначиларнинг ниятлари ҳам, аслида, давлат тўнтаришини амалга ошириш билан тенг эди, дейилса, хато бўлмайди. Бу эса қонунга хилоф равишда амалдаги тузумни инкор этиб, ҳокимиятни қўлга киритишга уринишдан бошқа нарса эмас эди. Шу маънода, Плутархнинг Цицерон тўғрисидаги фикрларида катта ҳақиқат бор. Зеро, у ўша даврда Рим давлатини ва жамиятини рўй бериши мумкин бўлган бошбошдоқликдан асраб қолди. Маълум бир давр мобайнида Рим республикасининг тинч ва барқарор ривожи учун имкон яратиб берди. Таҳликали даврда ҳукумат тизгинини қўйиб юбориш учун кўп куч керак эмас. Бу халқ учун қабоҳат келтириши муқаррар бўлган миллий беқарорлик йўлидир. Аммо ана шундай даврларда собитқадамлик билан барқарорликни сақлаш ниҳоятда қийин ва жуда катта куч талаб қиладиган жараёндир. Бу борада ҳам Цицероннинг ибратли фаолияти унинг тарихдаги яна бир хизматидир, дейиш мумкин.
Аммо бу Цицерон муваффақиятларининг энг баланд чўққиси эди. Унинг ҳаёт фаолиятининг қолган қисми билан яқиндан танишиш шундан гувоҳлик беради. Ашаддий душманларнинг Цицерондан астойдил ўч олиш учун тинмай курашишлари, дўстларнинг эса керакли пайтда қатъият кўрсата олмагани ва ҳаттоки, хатларидан бирида Цицеронннинг ўзи алоҳида қайд қилганидек, дўстлик ўрнига хоинлик йўлига ўтиб олишлари оқибатида унинг бошига тақдирнинг янги синовлари тушади. Сайловларда ютиб чиққан ғанимлар Цицеронни «Катилина иши»да адолатсизлик ва ноқонуний тарзда бегуноҳ кишиларни қатл эттирганликда айблашади. Натижада Цицерон Римни тарк этишга мажбур бўлади. Уй-жойи, бойликларидан ажралган машҳур нотиқ 17 ой мобайнида муҳожирликда яшайди. Тўғри, ҳақиқат қарор топди, шунча муддат жудоликдан сўнг у Римга қайтишга, ўзига нисбатан қўйилган айблардан қутилишига, ҳаттоки, кўрилган моддий зарарни қайта тиклаб олишга муваффақ бўлади. Бироқ буларнинг барчаси нақадар қийин кечганлиги аниқ.
Унинг эндиги хатти-ҳаракатлари, ҳар қанча уринмасин, илгаригидек ишонарли эмас, шунинг учун етарли муваффақиятли эмас ҳам эди.
Мил.ав. 51 йилда Цицерон сенатнинг қарорига биноан Киликия провинциясининг ҳукмдори лавозимига тайинланди. Бироқ унинг дўсти Аттикка ёзган мактубларидан бу лавозим уни қониқтирмаётгани, Римга, ўз уйига қайтиш истаги устунроқ эканлиги кўриниб туради. Агар шундай дейиш жоиз бўлса, Цицероннинг Киликиядаги ўтган кунлари Алишер Навоийнинг Астрободдаги ҳаётини эслатади. Бунинг устига, ўша даврда кучайиб бораётган Парфия подшолиги билан Рим ўртасида бирор рўй берса, уруш Киликиядан бошланиши нақд эди. Киликияда Цицерон ўзини моҳир раҳбар сифатида кўрсата олди. Аммо бу шоҳона ҳаёт барибир уни қониқтирмасди. Шу сабабдан, у ваколат муддати тугаши биланоқ, бу ўлкани тез тарк этди ва мил.ав. 49-йилга келиб, яна Римда яшай бошлади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish