Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet66/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Империяда инқирознинг бошланиши. Ii аср орасига келиб, сиёсий ҳаётда армиянинг роли ва таъсири кучайиб кетди. Энди тахтга кимнинг ўтиришини сенат эмас, балки армия ҳал қиладиган бўлди. Ҳокимият учун кураш олиб бораётган консулларнинг шаҳар магистратурасига кўрсатилган номзодлар эвазига фуқароларга пора бериш, уларни ўз томонларига ағдаришлари оддий бир ҳол бўлиб қолди. Жамиятдаги ижтимоий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳам катта инқирозга дуч келди.
Милодий I-II асрларда заифлашиб бораётган Рим империяси асосан мудофаа урушларини олиб борарди. Бунинг оқибатида мамлакатга олиб келинаётган қуллар сони кескин камайиб кетди. Қулдорликка асосланган ижтимоий тузумнинг инқирозга юз тутиши янги иқтисодий муносабат- колония тизимининг шаклланишига олиб келди. Энди қуллар билан бир қаторда заминдорларга ижара ҳақини бериш шарти билан ер олган колонлар пайдо бўлди. Айрим заминдорлар қулларга мустақил хўжалик юритиш учун ер ажратиб беришни афзал кўра бошладилар.
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги инқироз айниқса III-IV асрларда кучайиб кеди. Императорлар тез-тез алмашиб турадиган бўлди. Вилоятлардан келадиган даромад камайиб кетгани боис, ҳукумат ва армия учун зарур бўлган маблағ етишмас эди. Алоқа ва савдо йўллари ишдан чиқа бошлади. Нарх-наволар кўтарилиб кетди. Кўп вилоятларда ўз-ўзини таъминлашга асосланган натурал хўжаликлар пайдо бўлди.
Суд-тергов ишларини олиб бориш соҳасида янги тартибот – инквизиция (лот. Inguisition – текшириш, тергов қилиш) амал қила бошлади. Суд ишларини олиб боришда мавжуд бўлган демократик қонун қоидаларга барҳам берилди. Ҳакам фаолиятида тергов ва суд ишларини олиб бориш вазифалари бирлаштирилди, суд эса хуфёна тарзда олиб бориладиган бўлди. Айбланувчининг иқрор бўлиши исботлашнинг асосий турига айланди.
Рим империясида шаклланган инквизицион суд тартиби ўрта аср даврида рим-католик черков томонидан қабул қилинди ва ғайридинлар, бидъатчилар ҳамда жодугарларга қарши олиб борилган суд ишларида қўлланилди.
Рим империясидаги Ғоявий-мафкуравий жараёнлар. Буюк Рим цивилизациясини бунёд этишда римликларга хос айрим маънавий-руҳий хислатлар – сиёсий зийраклик, эрксеварлик, ватанпарварлик ва шуҳратпарастлик катта мадад берган. Ижтимоий ҳаётнинг уч соҳасида ҳарбий фаолият, қишлоқ хўжалиги ва ҳуқуқда) римликлар ўша даврда энг юқори натижага эришганлар, катта билим ва тажриба тўплаганлар.
Лекин маънавий ва мафкуравий соҳаларда римликлар етук, мустаҳкам диний, назарий-ғоявий ва фалсафий қадриятлар тизимини ярата олмадилар. Маориф, санъат, адабиёт, фалсафа ва фанда Рим учун юнонлар бунёд этган қадриятлар бетакрор намуна бўлиб қолаверди. Рим шоири Гораций айтганидек, асирга тушган юнонлар ўз ғолибларини асирга олишди. Бу ҳол маънавий ва мафкуравий бўшлиқни, эклектик характердаги фалсафани вужудга келтирди.
Юқорида тасвирланган бағоят мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятда шаклланган қадимги Рим фалсафаси мил.ав. IV асрдан милодий 529 йилигача бўлган (императори Юстиниан томонидан барча фалсафий мактаблар ёпилган йил) даврни ўз ичига олди. Унинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат бўлди:


  1. Download 1,12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish