Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet39/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ОЛАМНИНГ ТУЗИЛИШИ ХАҚИДА. Арастунинг олам тузилиши тўғрисидаги таълимоти унинг фалсафасида алоҳида ўрин тутади. Бу соҳада генеоцентрик назарияни ёқлаб чиққан, лекин шунга қарамай, ернинг шарсимонлигини ва коинотнинг маконда чекланганлигини тан олган. Арасту оламининг моддий бирлигини инкор этган. Бу борада у тамист файласфлардан анча орқада қолган. У жисмларнинг табиий ўрни таълимотини яратган. Бу таълимоти асосида оғир жисмларнинг доимо пастга интилиши, енгилларнинг юқорига кўтарилиши, ер оламнинг марказ, чунки у оҳир деган фикрни исботлашга уринди. Олов енгил бўлганлиги учун юқорига ҳаракат қилади. Унинг табиий ўрни юқорида Арасту фикрича ҳаракатнинг асосий турлари икки хил:
1. Айланма ҳаракат; 2. Тўғри чизиқли ҳаракат;
бу икки хил ҳаракат турига икки хил жисм турлари мавжуддир. Тўғри чизиқли ҳаракатнинг табиий тури ўз ичига икки хил ҳаракатни олади:

  1. Юқоридан пастга ҳаракат.

  2. Пастдан юқорига интилувчи ҳаракат.

«Паст» Арасту фикрича марказни ташкил этади. тўғри чизиқли ҳаракатнинг биринчи турига, ҳаракат айлана чизиғидан марказга ҳаракат қилса, иккинчи тури эса марказдан айлананинг чизиғига ҳаракат қилади. Улардан ташқари яна икки хил жисмлар мавжуд. Булар сув ва ҳаво, улар тўғри чизиқ бўлиб ҳаракат қилади. Сув ер сингари марказнинг интилади. Ҳаво олов сингари айлананинг четига интилади.
Агар айлана четини ҳаводан енгилроқ нарса эгалламаган бўлса, ҳаво ҳам айлананинг четига ҳаракат қилади. Бироқ, табиатдаги барча элементлар бу ҳаракат билан аниқланмайди. Элементларга тўлиқ характеристика бериш мақсадида Арасту табиатда мавжуд аоссий физик сифатлар тўғрисида фикр юритади. Булар қўйидагилар:
1. Совуқ, иссиқ, қуруқ, хўл
Арасту фикрича, бир-бирига мутлақо қарама-қарши сифатлар — совуқ ва иссиқ, қуруқ ва хўл асло бирикмайди, бир-бирига мутлоқ қарама-қарши бўлмаган сифатлар бир-бири билан бирикиши мумкин. Тўрт физик сифатдан ҳар бирига иккитадан сифатга эга бўлган тўртта бирикма содир бўлади.

  1. иссиқ сифат қуриқ сифат билан бирикади.

  2. Иссиқ сифат хўл сифат билан бирикади.

  3. Совуқ сифат қуруқ сифат билан бирикади.

  4. Совуқ сифат хўл сифат билан бирикади.

Бироқ, файласуф фикрича, бу икки сифатдан бири ҳар бир элемент учун ўзига хос битта сифатга тааллуқли бўлиши мумкин. Олов учун ўзига хос сифат иссиқлик, ҳаво учун намлик, сув учун совуқлик, ер учун қуруқлик бўла олади дейди, у элементларнинг ўзига хос сифатлари актив ва пассив турларга бўлинади. Актив сифатларга совуқ ва иссиқ сифат киради. Пассив сифатларга — қуруқ ва хўл сифатлар киради. Ҳар бир элементда битта актив пассив сифат мавжуд. Масалан: олов элементида актив сифат иссиқлик билан пассивсифат қуруқлик мавжуддир. Сувда эса совуқлик актив сифат бўлса, наслик пассив сифатдир. Бир элемент иккинчи элементга айлашини учун ўзидаги бир сифатни йўқотиши керак. Масалан: олов элементи бирданига сув элементига ўта олмайди. Бунинг учун олов элементи даставвал иссиқлик сифатида йўқотиши керак ва ўрнига совуқ сифатга эга бўлиши керак, сўнгра у ҳавога айланади. Борди-ю элементлар бир-биридан фақат битта сифат билан фарқ қилса, у ҳолда бу элементнинг иккинчи элемеинга ўтиши бевосита амалга ошиши мумкин. Бошқа элементга айланаётган элемент ўз сифатини йўқотиб, ўзи ўтаётган элементнинг сифатини олади. Масалан: ҳаво элементи сув элементига айланаётганида ўзининг қуруқлик сифатини ташлаб, сувдаги хўл сифатини қабул қилади. Шу тариқа ҳаво сувга айланади. Лекин элементларнинг ушбу барча характеристикалари тўғри чизиқли ҳаракатга тааллуқлидир. Тўғри чизиқли ҳаракатдан ташқари айланма ҳаракат ҳам мавжуд. Айланма ҳаракат ҳам табиийдир. У юлдузлар доирасини ҳаракатга келтиради. осмон абадий ва тўхтовсиз айланма ҳаракатда бўлади. шундай қилиб, Арасту қуйидаги хулосага келади. барча осмон жисмлари тўрт элементдан эмас, балки эфирдан ташкил топган. Бу бешенчи элемент ҳисобланади. Ер сатҳидан улар оловдан ташкил топгандек кўринади, бундай кўринишнинг сабаби осмон жисмларини ниҳоятда тез айланиши туфайли улар қизиб алангаланади. Эфир шунингдек, осмон жисмлари ҳаракат қилувчи дунёни маконнинг тўлдиради. Эфир осмон ва осмон доиралари сингари ўзгармай хусусиятга эгадир. Эфир доирасида барча осмон жисмларидан мукаммал ҳисобланмиш ҳаракатсиз юлдузлар жойлашгандир. Қуёш ва ой ҳам эфирдан ташкил топган. Лекин улар ҳаракатсиз юлдузларга нисбатан ер элементлари таъсирида бўладилар, ердаги жисмлар ер, сув, ҳаво ва олоа элементларидан ташкил топган. Тўрт элемент доимо ўрганиб турувчи дунё, яъни ойдан пастда турган дунёда мавжуд, бу ерда харакатнинг барча турлари мавжуд.

  1. Пайдо бўлиши ва емирилиши.

  2. Миқдорий ўзгаришлар.

  3. Макондаги ҳаракат.

Арасту фикрича маконда ўрин алмашинув харакат ўзгаришининг асосий тури бўлиб қолган барча турларнинг шарти ҳисобланади. Маконда ўрин алмашинув тўғри чизиқли ва айланма, узлуиксиз ва узлукли, тенг ва тенгсиз ҳаракатли бўлиши мумкин. Арасту кенг тўхтовсиз айланма харакатни афзал кўради. Чунки бундай харакат абадий ва ўзгармасдир. Шундай қилиб, осмонда фақат битта ҳаракат тури — осмон жисмларининг тенг, тўхтовсиз айланма харакатдан иборат. Савол туғилади, нега ўзгармас эфирдан ташқари оламда янна тўртта мукаммал бўлмаган элемент мавжуд. Тўрт элементнинг мавжудлиги зарурийдир-дейди файласуф. Олам мавжуд экан, унинг маркази ҳам марказга интилувчи элементлар ҳам бўлиши (мумкин) даркор. Шунингдек, марказдан қочувчи элемент ҳам бўлиши лозим. Бу элемент оловдир. Оламда бўшлиқ йўқ экан, у ҳолда дунёнинг маркази билан оралиғида, яъни ер билан олов ўртасида уларни бирлаштириб турувчи элементлар жойлашиши зарур. булар ҳаво билан сувлар. Улар ер билан олов ўртасида «воситачилик» ролини ўтайдилар.
Биринчи тертки — худо харакатсиз юлдузлар доирасини текис, тўхтовсиз айланма харакатга келтиради. биринчи доиранинг харакати бошқа доирани харакатга келтиради. бу харакат босқичма-босқич ерга етади. Ой устидаги элементлар номукаммал бўлганлиги учун текис, тўхтовсиз айланма харакат кўпгина номукаммал харакатларга ажралади. Арасту фикрича коинот замонда чексиз бўлганлиги каби, ҳаракатда ҳам чексиздир. Бироқ, бу абадият жисмларнинг тинч холати (инерцияси) эмас, балки биринчи турткининг доимий тенг кучли таъсири туфайлидир. Бу беш элемент оламнинг моддий асоси — дунёвий жараённинг шартидир. Барча жисмлар биридан иккинчисига ўтувчи элементдан пайдо бўлади.
Элементлар соф ҳолда учрамайди ва ҳеч бир ерда учратиш ҳам мумкин эмас. Бироқ бу елемент бир элементнинг ичида устун туриши мумкин. Шунга кўра ўша элемент ичида қайси бир элемент устун турса, ўша қоришма ё олов ёки ҳаво ёки сув ёки ер деб аталади. Борди-ю қоришмада элемент устун турмаса унда қоришма жисмларни акс эттиради. Арастуда оламнинг тузили устидан табиат ва барча дунёвий жараён мақсадга мувофиқ деган хулоса чиқаради. Шундай қилиб, Арастунинг оламнинг тузилиши ҳақидаги таълимоти ҳам яққол телеология барча нарсалар мақсадга мувофиқ қилиб яратилган руҳдадир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish