Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet36/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ТАЪЛИМОТИ. Арасту фақат улкан файласуф эмас, балки кўпгина фан соҳаларида қалам тебратган забардаст мутафаккир эди. у мантиқ, психология, фалсафа, этика, эстетика, риторика, табиий фанлар бўйича ўлмас асарлар ёзиб қолдирган Арасту томонидан текширилган барча фанлар борлиқни ўрганишга қаратилган.
У мантиққа оид барча асарларни «Органон» номли йирик тўпламга киритган. Арасту фикрича мантиқ ўзига хос билим қуроли бўлиб, фалсафанинг муқаддимаси ҳисобланади.
Арасту барча фанларни икки қисми — назарий ва амалий фанларга ажратади. Унинг фикрича назарий фанларни ўрганиш фақат уларни билишга қаратилган. Амалий фанлар эса инсонга йўл-йўриқ кўрсатишга, бирор фойдали ишни амалга оширишга қаратилган. Назарий фанларни Арасту уч қисмга бўлади:
1. Биринчи фалсафа (метафизика). 2. Математика. 3. Физика.
Агар «Метафизика», яъни биринчи фалсафа борлиқнинг ўзгармас асосини ўрганса, математика жисмларни абстракт, миқдорий ва фазовий хоссасини, физика ва жисмларнинг табиатдаги турли холатларини ва аниқ «материяларни» ўргатади.
Арастунинг борлиқни турли фанлар ёрдамида ўрганишини олимлар юқори баҳолаганлар. Шундай қилиб, Арасту фалсафасининг хусусияти материализм билан идеализм ўртасида иккиланишдан иборатдир. У ўзининг илк фалсафий қарашларида устози Афлотунга эргашган бўлса, кейинчалик унинг идеалистик фалсафасини танқид қилиб, ўзининг мустақил таълимотини яратди. Арасту таълимотича, Афлотуннинг «ғоялар» назарияси асосга эга эмас. Афлотун таълимотича, оламда ғоялар бирламчи бўлиб, моддий дунё, жисм ва ҳодисалар уларнинг нусхасидир. Арасту Афлотуннинг бу таълимотини рад этиб, ғояларнинг ўз жисмнинг оддий нусхаси ва ўз мазмуни жиҳатидан унинг бу жисмлардан фарқи йўқ деб таъкидлайди. Демак, Афлотун таълимотига «умумий ғоялар» ўз нусхаси сифатида жисм ва ҳодисаларни яратган, ғоя — жисмнинг моҳиятидан иборат Афлотуннинг бу ғоясини Арасту рад этди. Агар «ғоя» жисм ва ҳодисаларнинг моҳияти бўлса, у вақтда бу моҳият шу жисм ва ҳодисаларда гавдаланиши ва ифода этилиши лозим эди, ва ваҳоланки Афлотунда жисм ва ҳодисалар ўз моҳияти учун Афлотун фикрича, нарса ва ҳодисаларнинг ўрганиш уларнинг моҳиятини билишга ёрдам бермайди. Афлотун фикрича моддий нусха ва ҳодисаларни билишнинг ҳожати йўқ, сезги аъзоларимиз хизматидан воз кечиш керак деган фикрни илгари суради. Шу нарсаларни аниқлаган Арасту Афлотунда ғоя билан моддий предметлар, моҳият ва ҳодисалар, имконият ва воцелик ўртасида боғланиш бутунлай йўқ эканини таъкидлайди. Шундай қилиб Афлотун фикрича ғоялар абадий, бирламчи, ҳаракатсиз ўзгармас, уларнинг нусхаси ҳисобламиш. Моддий нарсалар ва ҳодисалар ҳаракатда, ўзгаришда ва ўткинчи характерга эгадир. Афлотуннинг бу ғайри илмий таълимоти Арасту фикрича асоссиз ва қарама-қарши қутбга эгадир. Модомики, предмет ва ҳодисалар «ғоя»ларнинг маҳсули, нусхаси экан, - деб такидлайди Арасту – нега «ғоялар» ҳаракатсиз, ўзгармас, мангу, уларнинг нусхаси, маҳсули эса ҳаракат, ўзгаришда ва ўткинчи характерга эга бўлиши керак? арасту бу ерда Афлотун таълимотида таъкидланган предмет ва ҳодисалар билан «ғоялар дунёси» ўртасида сабабий боғланиш йўқ эканини очиб ташлайди. Арасту Афлотун сингари тушунчалар орқали борлиқнинг муҳим, туб ва ўзгармас хоссасини билиш мумкин, эди.
Лекин Арасту Афлотуннинг тушунчалар орқасида конкрет моддий нарсалар ётишини инкор этишини танқид қилиб, тушунчалар орқасида конкрет нарсалар ётади деб таъкидлайди.
Масалан, Афлотун ўрмон тушунчаси ортида конкрет дарахтлар ётишини кўра олмайди. Афлотун тушунчаларни ҳиссий борлиққа қарама-қарши қилиб қўяди. Арасту таъкидлашича, «ғоялар дунёси» таълимотининг юзага келишида Гераклитнинг ҳиссий нарсаларининг тўхтовсиз ўзгариши таълимоти асос бўлди. Шунинг учун Арасту Афлотун, Граклит таълимотига қарама-қарши билимнинг манбаи ҳисобланмиш ўзгармас абадий нарсаларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Арасту «Метофизика» асарида Афлотуннинг ғоялар ҳақидаги таълимотини танқид қилиб, Афлотун ғояларни оламдаги нарсалардан ажралган ўзига мустақил ғоялар эканини исботлади ва шу асарнинг бошқа қисмларида Афлотуннинг мустақил ғоясига қарши ўзининг ҳиссий нарсалар тушунчасига муносабати тўғрисидаги таълимотини қарама-қарши қўяди. Арастунинг Афлотун ғояларига қарши тўртта эътирози мавжуд:
1. Афлотуннинг ғоялари билиш учун фойдасиздир, чунки бу ғоялар нарсаларни билишда ҳеч қандай янгилик бермайди. Афлотун фикрича умумийлик фақат ғояларда мавжуд ва бир нарса бир неча ғояга эга бўлиши шарт. Масалан: инсон тирик жон, икки оёқли иносн ғоя умуман инсон Афлотун ғоялари фан учун бефойда дейди Арасту.
2. Афлотуннинг «ғоялар» фақат билиш учунгина фойдасиз бўлибгина қолмай, шунингдек ҳиссий нарсаларнинг мавжудлиги учун ҳам фойнасиздир: чунки унинг «ғоялари» оламдаги нарсалардан мутлақо мустақилдир. Улар ўртасида бирон-бир муносабат бўлиши ҳам мумкин эмас. Афлотун фикрича ҳиссий оламдаги нарсалар «ғоялар» ичида мавжуд.
3. Афлотуннинг мантиққа бўлган муносабати биринчидан, «ғоялар» ўртасидаги мантиқий муносабатлар бўлса, иккинчидан, «ғоялар» билан ҳиссий нарсалар ўртасидаги муносабатлар, ғоялар ўртасидаги мантиқий муносабат, бу умумий ғояларнинг хусусий ғояларга бўлган муносабатидан иборатдир. Афлотун таълимоти бўйича, умумийлик бу хусусийликнинг моҳиятидир. Лекин бу икки холат, яъни умумийлик ғояларнинг хусусий ғояларга муносабати ва шунингдек «ғоялар» субстанционалдир деган хулоса бир-бирига зиддир, дейди Афлотун. Бошқача қилиб айтганда Афлотун фикрича бита ғоя бир пайтнинг ўзида субстанционал эмас. Умумий ғояларга бўйсинадиган хусусий ғоя умумий ғояга нисбатан субстанционалдир.
Умумий ғоялар эса субстанционал холатга эга эмас, чунки умумий ғоялар, субстанционал ҳолатга эга бўлган хусусий ғояларга нисбатан умумий бўлганлиги ҳамдир. Биз бу ерда Афлотуннинг ҳиссий нарсалар билан ғояларни бир-бири билан қориштириб юборганини кўраяпмиз. Афлотун фикрича умумий ғоялар қандайдир алоҳида дунёни ташкил этади. анна шу алоҳида дунё, яъни ғояла дунёси ҳиссий нарсалардан иборат дунёдан мутлақо бошқадир. Шундай қилиб, Афлотун фикрича нарса ҳақидаги ғоя бир-бирини алоҳида мавжуддир.
4. Арастунинг Афлотун ғоясига нисбатан тўртинчи эътирози шундан иборатки, Афлотуннинг ғоялари ҳиссий оламдаги нарсаларнинг муҳим хусусиятларини тушунтира олмайди. Ҳиссий оламдаги нарсаларнинг муҳим хусусиятлари бу уларнинг ҳаракати ва ташкил топиши, вужудга келиши ва емирилишидан иборатдир. Афлотун ҳиссий оламдаги тўхтовсиз содир бўладиган ўзгаришлар ва харакатларнинг сабабини кўрсатиб беришга қодир эмас.
Арасту фиркрича Афлотуннинг ғоялар тўғрисидаги таълимотининг чалкашликка, қийинчиликка олиб келиш боис, умумийликни яккаликка нисбатан мутлоқлаштириши ҳамда умумийликни яккаликка қарама-қарши қўйганлигидир. Арасту фикрича Афлотун хатоларининг асосий сабаби унинг «ғоялари» ҳиссий предметлардан ажралган ҳолда мустақил мавжудлигидадир. Шунинг учун ҳам Афлотуннинг ғоялари пайдо бўлиш жараёнларини ифодалашга қодир эмас. Афлотуннинг хатоси, унинг умумийликни тан олишда эмас, балки ғояларнинг алоҳида мавжуд деб тан олишдан, ҳамда умумийликни яккаликка қарама-қарши қилиб қўйишида — деб ёзади Арасту ўз асарида.
Арасту Афлотун таълимотига қарши чиқиб, олам моддий, абадий ва объектив жараёнига эга, моддий нарсалар харакатда ва ўзгаришда фикрни олға сурган.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish