Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet34/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Арасту


Пелопоннес жанги қадимги Юнонистондаги шаҳар-давлатларнинг чуқур инқирозга юз тутишига олиб келди. Юнон шаҳарлари ўртасида тўхтовсиз узоқ
Ўзининг ҳарбий юришлари билан жаҳонга донғи кетган Александр Македонский ўз даврида қудратли давлат ҳисобланган Форо давлати устидан ғалаба қозонгач, Жанубий-ғарбий Осиёнинг кўпгина қисмини забт этиб, Европа ва Осиё халқларидан ташкил топган буюк давлатни барпо этади.
Ана шундай бир даврда илм-фаннинг ривожланишига ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк мутафаккирлардан бири Арасту (эрамиздан авва 384-322 йиллар) эди. арасту антик даврдаги Юнон фалсафаси ва илм-фани тараққиётида янги даврни яратди. Арасту қулдонрлар синфининг ўрта табақа вакили бўлгани учун демократия тарафдори эди.
ҲАЁТИ. Арасту Македония яқинидаги Стагир шаҳрида, Македония подшоси Аминта саройида табиб оиласида туғилган. Отаси Никомах эди. у табиб хонадонидан бўлганлиги сабабли ёшлик чоғидаёқ жисмонан бақуват ва соғлом бўлиб улғайди. Дастлабки таълимотни ўз оиласида олгач, ўн етти ёшида устози ва дўсти Афлотун ташкил этган Академияга ўқишга кириб, йигирма йил давомида, яъни Афлотун вафотигача шу даргоҳда таълим олди. Илмий манбаларда келтирилишича Арасту Афлотуннинг дўстлари ва шогирдлари орасида ақл-заковоти, илмга бўлган қизиқиши билан алоҳида ажралиб турар эди. арасту жуда билимдон бўлганлиги сабабли устози Афлотун билан турли масалаларда бахслашиб турар, айрим ҳолларда баъзилари юзасидан унга эътирозлар ҳам билдирар эди. Ҳақиқатпарвар мутафаккир ўз устозининг фалсафа борасида йўл қўйган хатоларига бефарқ қарай олмаганлиги сабабли «Афлотун менинг дўстим, лекин ҳақиқат дўстлигимиздан ҳам азиз» деган.
Арасту Македония подшоси Филиппнинг илтимосига биноан унинг ўғли Александрга 3 йил давомида тарбия берди. 1. Ҳокимиятни бошқариш 16 ёшли Александрга қолган, давлат ишлари унинг таълим олишига имконият бермайди. Отасининг қолган қудратли давлатни кенгайтириш мақсадида Александ Македонский Шарқ ва Ғарбга юришлар қилиб, жаҳоннинг кўпгина қисмини забт этишга муяссар бўлди. Ана шундай ғолибона юришларни ўзининг энг яқин маслаҳатчиси сифатида Арастуни ҳам бирга олиб юрди. Ўн икки йил сафардан кейин Арасту 334 йили эллик ёшида Афинага ўайтиб келади.
Тарихий адабиётлар ва илмий манбаларда ёзилишича Арасту Александр Македонский билан юришлар чоғида жуда катта илмий ишлар учун маълумотлар тўплаш билан шуғулланган. Анна шу материаллари асосида ўзининг асосий асарларини умрининг сўнгги йилларида ёзган. Арасту Афинага улуғвор Македония сарой аҳиллари билан дўстона муносабатда бўлган, ҳурматли ва обрўли кишиси сифатида қайтиб келганди. Тарихий манбаларда кўрсатилишича, Македония подшоси Александр Арастуни табиий-илмий тадқиқод ишларини кенг олиб бориши учун моддий жиҳатдан таъминлаб турган. Анна шу имкониятларнинг орқасида бўлса керак, Арасту эрамиздан аввалги 335 йили Афинада ўзининг хусусий мактаби — Ликкейни очишга эришади. Мактаб Ликей ибодатхонаси яқинида очилгани учун шундай номланган. Арасту бу мактаб боғида ўз шогирдлари билан сайр қилиб, маъруза ўқир эди. кейинчалик унинг сайр қилиб маъруза тингловчи шогирдларини перепатетиклар (яъни сайр қилиб юрувчилар) деб атадилар. Тарихий манбаларда келтирилишича Арасту ташкил этган мактаб жуда катта кутубхонага ҳам эга бўлган экан.
Александр Македонский ҳаётининг сўнгги йилларида Арастунинг Афина Зодагонлари билан муносабати анча ёмонлашди. алЕксандр Македонскийнинг ўлимидан кейин Арастунинг афинада қолиши жуда хавфли бўлиб қолади. Чунки ўша даврда Юнонистонда хусусан Афинада Александр Македонский ҳукмронлигига қарши қаттиқ кураш бошлаган эди. Шунинг учун Арасту эрамиздан аввалги 323 йили таъқиблардан қочиб, Афинани тарк этади ва Эвбей оролидаги Халқида деган ерда кўчиб келади. орадан бир йил ўтгач 322 йили ўша ерда вафот этган.
Арасту вафотидан илгари Афинадаги ўз кутубхонасини шогирди Теофрастга қолдирганлиги, ҳамда ўзига яқин бўлган кишиларга, ҳатто ўз қулларига ҳам меҳрибонлик қилганлиги васиятида ўз ифодасини топган.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish