Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet32/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ. Афлотуннинг ахлоқий қарашларининг асосида ғоялар ва жон тўғрисидаги таълимоти ётади. Файласуф фикрича, биз яшаб турган дунёдаги барча нарсалар ва ҳатто бу дунёнинг ўзи ҳам ҳақиқий дунёнинг соясидир, ҳақиқий ғоялар дунёсини сезгилар у ёқда турсин, ақл орқали ҳам билиб бўлмайди, - дейди.
Инсон бамисоли зиндонга банди этилиб, ҳақиқий дунёнинг кўланкасини кузатаётганга ўхшайди; ҳақиқий дунё эса гўё бутун ўзининг латофати билан унинг ортида тургандай туюлади. Инсон жисмонан ўсиши мумкин, лекин маънавий жиҳатдан тараққий этишдан маҳрумдир. Афлотун ўзининг “Театет” диалогида барча эга бўлинган билимлар бу фақат хотирага олиш демакдир. Жонимиз аранг ғоялар дунёсида билганларининг баъзиларини хотирага олиши мумкин. Ҳеч қандай янгилик олиши мумкин эмас.
Афлотуннинг аҳлоқий қарашларининг биринчи ҳолати бўйича: маънавийликнинг манбаи инсондан ва жамиятдан ташқарида турибди. Иккинчи ҳолат бўйича маънавий сифатлар (эзгуликлар) аввалдан индивидга, аниқроғи унинг жонига азалдан берилган, эзгуликнинг туғмалиги Афлотун учун зарурийдир. Чунки жамият аъзоларини гуруҳларга, табақаларга бўлиниши ҳаққоний ва муқаррардир.
Олий фазилат оқиллик, жоннинг оқил қисмининг намоён бўлишидир, бу донишманд файласуфларга хос фазилатдир. Улар давлатнинг бирдан-бир ҳақиқий ҳукмронларидир.
Мардлик (қаҳрамонлик ёки руҳнинг кучи) соқчи-ҳарбийлар учун туғма бўлиб, давлатни ҳимоя қилишга қаратилган.
Афлотун таълимотича, оқиллик ва мардлик ижобий ва фаол фазилатлардир. Жоннинг ҳирсий (вожделяюший) қисмининг мўътадиллик билан боғлиқлиги ҳунармандларга, деҳқонларга, яъни халққа хос бўлиб, улар давлатдаги икки юқори табақага бўйсунишлари лозим. Фазилатлар пиллапоясининг қуйи қисмида қуллар туради. Улар умуман ахлоқдан ташқарида турадилар ва бирон-бир фазилатга эга эмасдилар. Чунки уларда жоннинг мавжудлиги мавҳумдир, дейди файласуф.
Афлотун ҳарқалай «Федр”, “Тимей” ва “Федон” каби асарларида жоннинг инсон танасига ёки ҳайвонлар танасига кўчиб юришини тан олса-да лекин энг гуноҳкор жон қулнинг танасига кирмайди, дейди қуллар Афлотун илгари сурган ҳаёлий давлатда энг паст ишларни бажаришга яратилган. Давлатни бошқарувчи донишманд - файласуфлар ва соқчи-ҳарбийлар худи ибтидоий коммунада яшагандай яшайдилар, ҳунармандлар, савдогарлар, деҳқонлар юқоридаги икки табақани ва ўзларини ноз-неъматлар билан таъминлайдилар. Барча ўзининг ишини бажаради, бу ўз навбатьида давлатга адолатни таъминлайди.
Афлотун фикрича, одиллик шахсий фазилат бўлмай,Ю балки давлат фазилатидир. Унинг фикрича, идеал давлат мажбурий идорадир. Барча ижтимоий ҳаёт олий принципга, яъни давлат ердаги ҳаётнинг олий шакли сифатида тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, кишиларни янги фазилатларга фазовий ҳаётга тайёрлайди. У ўз вазифасини адо этгач, ердаги оллоҳнинг маконига айланради1.
Файласуф ўзининг сўнгги асари “қонунлар”да давлат тўғрисида гапириб, маънавий тарбияга катта эътибор беради ва қонунчиликни ахлоқий жиҳатдан мустаҳкамлаш тўғрисида гапирали. Файласуф бу асарида маънавий сифатларни (фазилатларни) туғма деб таъкидлайди. Тарбия фақат азалдан инсонга берилган фазилатларни шакллантиради, юзага чиқаради, холос. Борди-ю, тарбия нотўғри берилса, у ҳолда инсондаги азалий фазилатлар ўзгариши ёки ўчиши мумкин.
Ахлоқнинг асосини, маънавийликнинг намунаси илоҳиёт ташкил этади, - дейди. “Бизда барча нарсаларнинг мезонинг асосан худо ташкил этади”.
Маънавий тарбиянинг асосий масаласини қонунларга ихтиёрий бўйсунишга эришишидир.
Афлотун фикрича, худо яхшилик манбаидир. Ҳаётнинг мақсади жонни ҳар қандай жисмий боғлиқликдан “тозаланиш”дир. Моддий ҳаётни ич-ичидан енгил киши, соф ва илоҳий ҳаёт кечирган киши ўтгач, мутлоқ озодликка эришади ва унинг жони олдинги ғоялар дунёсига қайтиб бориб, қайта туғилишдан холи бўлади. Ҳақиқат худоларга хос. Авом халқ эса жоҳил ва софистларнинг сохта оқиллиги билан қаноатланадилар. Афлотун Демокритнинг эвдимонизмини худосизликда, қалбаки аҳлоқнинг силсиласи деб билди. Ердаги фаровонликнинг кетидан қувган «савдогар”ларнинг ахлоқи деб айтади.
Афлотуннинг ахлоқий назарияси диний тусда эди. Унинг асосини – абадий ва ўзгармас ғоялар, ўлмас жон, барча нарсаларнинг мезони – худо ташкил этади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish