Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet54/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277


§. Аффиксал морфема мустақил лексик маъно ифодалай олмайдиган, сўзнинг лексик ёки грамматик маъноларининг шаклланишида хизмат қиладиган морфемадир: кучли, ҳаракат- чан, ишла, дўстона (сўз ясаяпти); уйлар, уйим, уйга (форма ясаяпти).

  • §. Сўз таркибида аффиксал морфема (аффикс) ҳамма вақт иштирок этавермайди. Масалан, иш, одам, сув, ҳаво, да- рахт, қуш, тош ва б.

    Бирор сўз формал жиҳатдан ўзак ёки аффиксал морфема- дан ёки ҳар икқалаСидан ташкил топгандек кўриниши мумкин. Лекин бу сўз қисмларга ажратилганда ҳар бир қисмнинг ўз маъноси бўлмаса, бир ўзакка тенг бўлади, яъни уни ўзак ва аффиксал морфемага ажратиш тўғри бўлмайдн. Масалан, цу- лоцчин сўзидаги қулӧқ мустақил маъно ифодалайди. Лекин ун- даги -чин элементининг маъноси ҳақида' гапириш қййин, шупга кўра уни морфема деб бўлмайди. Демак, қулоқчин сўзи мор- фемаларга (маъноли қисмларга) ажратилмайди. Шупиигдек,


    тирик, тирил сўзларида -ик ва -ил нинг аффикслиги сезилиб ту- рибди. Лекин уиинг тир қисми бирор маънога эга эмас. Шу жи- ҳатдан бу сўзларни ҳам морфемаларга ажратиб бўлмайди. Кунда, чиндан сўзларидаги кун ва чин қисми ҳозирги кунда мустақил маъно ифодалайди. -да ва -дан қисмлари келишик маъносини ифодаловчи сўз формасини ясайди. Лекин улар кунда, чиндан сўзи доирасида ўз маъно ва вазифасини йўҳотган. Шу сабабли бу сўзлар ҳам морфемаларга (маъноли қисмларга) ажратилмайди.



    1. §. Узак ифодалайдиган маъно сўзга хос лексик маъно- нинг ядросини ташкил этади. Аффикснинг маъноси эса ёрдам- чи, қўшимча маъно бўлиб, ўзак маъносига нисбатан анча уму- мийлиги билан фарқланади. Масалан, сувчи, спортчи, трактор- чи, бетончи, дуторчи сўзларида ҳар бир ўзак морфема (сув, спорт, трактор, бетон, дутор) конкрет бир предмет иомини бил- диргани ҳолда, уларга қўшилган -чи аффикси (аффиксал мор- фема) фақат бир умумий маънони — бажарувчи (шуғулланув- чи) шахс оти маъносини билдиради.

    2. §. Узак морфема ўз конкрет маъносидан узоқлашиб, уму- мий характердаги маъно ифодалайдиган воситага, яъни аффик- сал морфемага айланиши мумкин. Масалан, ишхона, чойхона, дўхтирхона, босмахона сўзларидаги хона элементи ўз лексик маъносидан узоқлашиб, бирор иш-фаолият жойи маъносини билдирувчи сўз ясовчи воситага айлаиган. Демак, бунда хона элементи ўзак морфемадан кўра аффиксал морфемага яқин тура- ди. Худди шунингдек, талабнома, рухсатнома, таклифнома, му- рожаатнома, айбпома, сўзларидаги нома элементн ҳам ўзак морфемадан кўра аффиксал морфемага (сўз ясовчи аффиксга) яқин туради. Боғбон, саройбон, жанггоҳ, оромгоҳ, ошхўр, ҳа- ромхўр, ғамхўр каби сўзлардаги бон, гоҳ, хўр элементлари ҳам аслида мустақил маъноли бўлиб, ҳозирда аффикс ҳолига келган.

    СУЗНИНГ МОРФЕМА СТРУКТУРАСИДАГИ УЗГАРИШ

    1. §. Тил тараққиёти процессида, сўзнинг семантик ва фо- нетик структурасида бўлгани каби, унинг морфема структура- сида ҳам турлича ўзгаришлар бўлиб туради. Уларнинг асосий- лари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

    1. Икки ўзак морфема бир ўзак морфема ҳолига келади: бугун<букун.

    2. Аслида ўзак морфемага тенг бўлган қисм ўз мустақилли- гиии йўқотиб, аффикс билан бнр бутун ҳолда ўзак морфемага айланади. Масалан, юксак, юксал сўзларидаги -к ва -л нинг аффиксал морфема экани сезилиб турибди. Лекин ҳозирги ўз- бек тилида мустақил қўлланувчи юкса лексемаси йўқ. Шу са- бабли юксаклик ва юксалди сўзларидаги юксак ва юксал бир бу- тун ҳолда ўзак морфема саналадк. Аслнда юкса пипг ўзи ҳам


    икки морфемадан — юк («юқори» маъносида) ўзак морфема- даи ва феъл ясовчи -са аффиксал морфемадан иборат бўлган.



    1. Сўз таркибида мустақил маъноли қисм ажралиб (кўрн- ннб) турса-да, лекин унга қўшилган қисм аффиксга хос маъио ва вазифага эга бўлмайди. Шу сабабли бундай сўзлар ҳам мор- фемаларга ажралмайди: бирон (бирор), безор кабилар.

    2. Сўз структурасида юз берган фонетик ўзгариш натижа- снда ўзак морфема билан аффиксал морфема ўртасидаги алоқа сезиларсиз ҳолга келади. Масалан, цаттиқ сўзи аслида қот (қотмоқ) ўзагига -иқ аффиксининг қўшилишидан ясалган (қи- ёсланг: юмшоқ). Лекин цот ва қаттиқ сўзларида о ва а товушла- ри орасидаги фарқ, шуиннгдек, қаттиқ сўзида бир т товуши- ни'нг орттирилиши бу сўзнииг қот сўзнга алоқасини сезиларсиз ҳолга кслтириб қўйгаи. Натижада қаттиқ сўзи морфемаларга ажралмайдиган бўлиб қолган.

    3. Бирор ёрдамчи сўз ёки унинг бирор формаси аффиксга ' айланади. Масалан, боряпти, ишлаяпти формасидаги -яп аффик- си аслида ёт кўмакчи феълининг равишдош формасидан келиб чиққан: -ётиб//-йатип>-яп.

    4. Аслида мустақил морфема ҳисобланган бирдан ортиқ аффикс бир аффикс (бир морфема) ҳолига келади. Масалан, укамники, мактаб.ники сўзларидаги -ники аффикси тарихан мус- тақил -нинг ва -ки аффиксларидан иборат бўлган.

    АФФИКСАЛ МОРФЕМАЛАРНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

    1. .§. Аффпкслариинг ҳар бири ўзига хос маънога эга. Ле- кин бажарадиган вазифасига кўра улар икки турга бўлинади:

    1. сўз ясовчи аффикслар; 2) форма ясовчи аффиксл а р.

    1. §. Сўз ясовчи аффикслар янги сўз ҳосил қилади, сўзнинг лексик маъносининг шаклланишида иштирок этади. Масалан, хабарла, ишла, михла, мойла каби сўзлардаги -ла аффикси хабар, иьи, мих, мой каби предмет маъносини англатувчи ўзак- лардан ҳар’акат маъносини англатувчи янгн сўз (феъл) ясаш учун хизмат қиляпти.

    2. §. Форма ясовчи аффихслар сўзнинг грамматик маъно ифодаловчи формасини ёки бирор грамматик вазифага хослак- ган формасини ясайди. Масалан, дўстларимизга сўзидаги -лар кўплик маъносини, -имиз шахс маъносини ифодаловчи форма- ни, -га аффикси келишик формасини ясаш учун хизмат қиляп- ти; ишламаяпти сўзидаги -ма аффикси инкор маъносини, -яп замонни, -ти шахс маъносини ифодаловчи формани яса- япти.

    3. §. Узбек тилида шундай аффикслар ҳам борки, улар сўз бирикмасига, ҳатто гаига тенг конструкцияга қўшилади ва уни



    бирор' синтактик вазифа учун мослайди. Маеалаа, -ли. бз -лик аффикси худди шундай хусусиятга эга.
    -ли аффикси отларга қўшилиб сифат ясайди: кучли, ақлли каби. Буидан ташқари, у от бирикмаларга қўшидиб, уии си- фатловчи бирикмага айлантпради: Яқинда колхозларга ўрта, олий маълумотли агропомлар, зоотехниклар, ирригаторлар, ме- ханизаторлар раҳбарлик цилади. (Ш. Р.) Ўсти брезент 'ёщичли машина ёнидан ер ўлчайдиган аппаратнинг уч оёғи чщиб ту- рибди. (С. Аҳм.)
    Бу мисолларда -ли аффикси эгалнк, борлик маъноларини ифодалайди. Лекин у янги сўз ҳам,_.шунингдек, сўзнинг фо.рма- сини ҳам ясаётгани йўқ. Чунки у сўзга эмас, балки сўз бкрик- масига қўшиляпти: ўрта, олий маълумот+ли, брезент ёп- цич + ли.

    -лик аффикси бир неча хил маънодаги от ясайди: яхшилик (белги оти), қумлик (жой, объект оти) каби. Бундаи ташқари, V гаига тенг конструкдияларга қўшили.б, уни гапнинг бирор бўлаги вазифасини бажарувчи коиструкцияга айлантиради: ...бир-икки кундан кейин Ёзёвон масаласида шатта йиғин бўлиши кераклигини англади. (С. Аҳм.) Вакти тиғизлигидан аввалги са- фар синглисиникига йўлни яқинроқдан сояган, цамоқхона орцасидаги кўчадан юрмаганди. (И. Содищов.) Бу мисолларда -лик аффикси қўшилгаи катта йиғин бўлиши керак, вақти тиғиз конструкциялари гапга тснг конструкциялардир. -лик аффикси- кииг қўшилиши патижасида улар турлп келишик формасини қабул қилиб, гапнинг бўлаги вазифасида келган. Бунда -лик аффикси бирор маъно ифодаламайди, балки фақат гапга тенг конструкцияни гапнинг бирор бўлаги вазиф.асида келишга мос-> лаш учун хизмат қилади.

    1. §. Сўз ясовчи аффикслар сўзнинг материал қисмига, лексик маъно ифодаловчи қисмига киради. Форма ясо&чилар эса сўзнинг формал қисмида бўлади. Масалан, теримчилари- мизга сўзида теримчи — материал қисм (лексема), ундан кейин- ги қисм эса формал қисм (сўз формаси) ҳисобланади.

    2. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   202




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish