Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet53/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

§. Узлашма сўзлар луғатининг сўзлиги ўзга тиллардан ўзлашган сўзлардан тузилади ва унда ана шу сўзлар изоҳла- нади. Шунинг учун бундай луғатлар изоҳли луғатнинг бир туридир.

Узлашма сўзларнинг асосий қисмини турли соҳаларда ҳўл- ланувчи сўз ва терминлар ташкил қилади. Буларнинг кўпи умумий нзоҳли луғатларга киритилмаслиги мумкин. Шу жи- ҳатдан ўзлашма сўзлар луғатлари махсус луғат типларидан ҳисобланади ва умумий изоҳли луғатларни тўлдиради.
Бунга намуна сифатида О. Усмон ва Р. Дониёровларнинг 1965 йилда «Фан» нашриётидан чиҳарилган «Русча-интерна- ционал сўзлар изоҳли луғати»ни кўрсатиш мумкин. Намуна:
ГАЛЛИЙ. хим. Кимёвий элемент, кумушсимон оқ, юмшоқ металл, термометрлар ва оптик кўзгулар тайёрлашда ҳамда медицинада ишлатилади.
/Рус. < географик ном/.
ГАЛЛИЦИЗМ. лингӧ. Бирор тилга француз тилидан ҳабул қилиб олинган сўз ёки иборалар.
/Рус. < франц. §аШсиз/
ГАЛОГЕН. хим. Табиатда фақат туз ҳолида учрайдиган элементлар — фтор, хлор, бром, йодлар группаси.
/Рус.<. юнон. Ьа1з, Ьа1оз—туз + §епоз келиб чиҳиши/.
ГАЛСТУК. Кўйлак ёқаси остидан бойланадиган, бир учи кенгайиб борадиган лента шаклидаги бўйинбоғ.
ф Пионер галстуги ёки қизил галстук — Пионерларнинг шу ташкилотга аъзолигини билдирадиган учбурчак шаклидаги бўйинбоғ.
/Рус. < нем. НаЫпсЬ — бўйинбоғ/ — 111 -бет.

  1. §. Фразеологик луғат сўзлиги фразеологик бирликлар- дан иборат бўлган ва шундай бирликларни тавсифловчи луғат- дир. Бундай луғатлар ҳам луғат бойлигини ўрганиш ва эгал- лашда муҳимдир. Бу типдаги луғатларга намуна сифатида Ш. Раҳматуллаевнинг «Узбек тилининг изоҳли фразеологик луғати»ни (Тошкент, 1978) кўрсатиш мумкин. Намуна сифати- тида ундан бир луғат мақоласини келтирамиз:

Оғзига тушмоқ нима, кимнинг. Кўичилик орасида гап-сўз бўлмоқ; маълум — машҳур бўлмоқ. Варианти: оғизга туш- моқ ким ёки нима. Синоними: тилига тушмоқ.
Шу давр ичида касалларни даволашдаги баъзи ишлари халц, оғзига тушиб, шуҳрати ҳам ортган эди. Н. Назаров. Замон. Бўладиган бўлса, очиқ-ойдин қилиш керак эди, эртага элнинг о ғ з и г а т у ш а д и, унда нима деган одам бўла- миз, халц, нима дейди? Саид Аҳмад. Лочин. Қаримдан узоц. бўлсин. 0 ғ и з г а ҳ а м тушмайсан, уятга ҳам қолмай- сан. Ш. Рашидов. Бўрондан кучли. Қурилишда комсомол участ- каси о ғ из г а т у шиб Қ о л д и. А. Мухтор, Туғилиш (200-бет).
Кўриниб турибдики, луғатда фразеологик бирликнинг изоҳи



ва уни тасдиқловчи мисоллардан ташқари, иборанинг вариант ва синонимлари ҳам келтирилади.

  1. §. Синонимлар луғати сўзлиги синонимлардан иборат бўлади. Бундай луғатлар фақат тилдаги синонимик қаторлар- ни қайд этувчи, яъни тавсифснз (изоҳсиз) ёки изоҳли бўлиши мумкин. Изоҳсиз луғатнинг қиммати кам, чунки у синонимлар- нинг ўзларига хос турли белги-хусусиятларини очиб бермайди. Ҳолбуки, синонимларнинг фарқли хусусиятларини тўғри анг- лаган ҳолда уларнинг кераклисини танлаб қўллаш фикрнинг аниқ, мақсадга мувофиқ ифодаланишига имкон беради. Бунга синонимларнинг изоҳли луғати хизмат қилади. Бундай луғат- да, биринчидан, ўзаро синоним бўлган сўзлар (синонимик қатор) белгилаиади, иккинчидан, уларни бирлаштирувчи (сино- ним этувчи) маъно кўрсатилади, учинчидан, синонимик қатор- даги ҳар бир сўзнинг ўзига хос белги-хусусиятлари очиб. бери- лади. Изоҳли луғатнинг муҳим амалий аҳамияти мана шу жиҳатлари билан белгиланади.

Синонимларнинг .изоҳли луғатига намуна сифатида А. Ҳо- жиевнинг «Узбек тили синонимларининг изоҳли луғати»ни (Тошкент, 1974) кўрсатиш мумкин. Мисол тариқасида ундан бир луғат мақоласини келтирамиз:
БОТИР, ЖАСУР, ДОВЮРАК, ЮРАКЛИ, ҚУРҚМАС, ШИ- ЖОАТЛИ, МАРД, ЁВҚУР. Юрак-шижоати зўр, юрак-шижоат билан ҳаракат қиладиган. Ботир, мард, шижоатли сўзларида қайтмаслик, шижоат белгилари бирлашган бўлади. Мард сўзи- да тантилик оттенкасн бор. Жасур, довюрак, юракли, қўрқмас сўзларида қўрқмаслик белгиси асосий ўринда. Жасур кўпроқ китобий услубга хос. Ёвқур — эскирган. У бўйнини чўзиб, қай- ноқ, асабий, ғазабли оммани, зулм ўчоғини портлатишга тайёр б от и р халқни кўздан кечирди. (Ойбек.) Мардлик майдонида бел синаш учун, Ж а с у р ўзбек халқининг ўғли отланди. (Ғ. Ғулом.) Эй, қаҳрамон, д о в ю р а к, жасур улуғ халқ, Қуд- ратингдан йўқ бўлди хўрлик, асорат. (Ғайратий.) Шаҳарнинг юракли йигитлари шаҳарга қараб чопадилар. (А. Қодирий.) Оқсоқол опа ҳақиқатан ҳам жуда ш и ж о а т л и, серғайрат бир жувон. (Саид Аҳмад.) Ўнсин ... ўйлайди: «Нега шунча бахт- сиз? Шундай чиройли, шундай келишган, шундай ақлли, кўнг- ли очиқ ва м а р д йигитни нега бунча қийнайдилар!» (Ойбек.) Аламзада душман бу азамат, ё в қ у р большевикни ўлдирди (Яшин.) (65—66-бетлар).

  1. §. Диалектал луғат ўзбек тилининг диалект ва шевала- рига хос бўлг-ан, фонетик ёки семантик жиҳатдан адабий тил- даги сўзлардан фарқ қиладиган сўзларини қайд этади. Бун- дай луғатда диалектал сўзнинг қайси диалект ёки шевага оид- лиги кўрсатилади, унинг адабий тилдаги эквиваленти берилади ёки маъноси изоҳланади. Бу тип луғатга коллектив томонидаи тузилиб, 1971 йил «Фан» нашриётида босиб чиқарилган «Узбск халқ шевалари луғати» намуна бўлади. Луғатдан мисол келтнрампз:



батыл ботия (Г у р л а и, М а н ғ и т, Ҳ а з о р а с п) яроқ- сиз ҳолг.а келиб ишлатилмай қолган ариқ, зовур «вышедший из строя, недействующий, заброшенный арык»: йап батыл воп йатыпты
(Г у р д а п).
батқалдақ (С а й р а м) сув ташийдиган жўмраксиз сопол идиш «глинянная посуда для во.ды '(без носика)».
батламақ (Қ а ш қ а д а р ё) ботирмоқ, ботириб олмоқ «по- гружать (в воду, жидкость и т. п.)»: сувға батла, толсын чэй- нэк (44- бет) .

  1. §. Терминологяк луғатлар сўзлиги маълум бир соҳага оид сўз-термйнлардан иборат бўлади. Узбек луғатчилигида тер- мииологик луғатларнинг асосий қисмини таржима луғат тини ташкил зтади (8- § га қаранг). Бир тидли терминологик луғат- лар жуда кам. Бундай луғатларнинг иамунаси сифашда А. Ю. Юнусовнинг 1954 йилда нашр этилган «Физиологик тер- минларнинг изоҳли луғати»на, X. Ю. Бекмуҳамедовнинг 1978 йилда нашр этилган «Тарих терминлари изоҳли луғати»ни кўрсатиш мумкин. X. Ю. Бекмуҳамедов луғатидан мисол: НАБОБ (ар.)—Ҳиндистондаги мусулмон аслзодасининг уи- воии; дабдабали ҳаёт кечирувчи бой.

НАВКАР (мўғ.).— 1) мўғулларда жамоа тузуми бузилиб, феодал муносабатлари ривожлана бошлаган даврда у.руғ ва қабила бошлиқларииинг дружиначилари. Бора-бора И. йирик феодаллариинг вассаллари бўлиб қолганлар; 2) навкарлар мўғул хонлари ва бекларининг шахсий соқчилари бўлиб, улар- нинг турли хизматларини, . масалан, отга миндириб-тушириб қўйиш, ўтовга кирганда наматни очиб туриш ишларини бажа- рар эди. Н.лар хоннинг боқимида бўлиб, бора-бора унинг ёр- дамчисига айлана.р ва урушга. чақирилган кўчманчилардан ту- зилган айрим отрядларнинг бошлиғи бўлиб олар эди; 3) мун- тазам бўлмаган қўшии, аскар, эл навкари, йигит; 4) Н. олдин- ги -ва У-рта Осиёда 12-14- асрларда «хизматкор» маъносида ишлатилган.
НАВРУЗ (форс.)—1) қуёш йили ҳисобида янги йил куни бўлиб, баҳорги кеча-кундуз бараварлашадиган 21 мартга тўғри келади; 2) шу муносабат билан ўтказиладиган сайил — умум- халқ Баҳор байрами (110- бет).
Яуғат турлари •юқо.рйдагилар билан чегараланмайди. Бу 'ўринда ўзбек луғатчилигида мавжуд бўлган ва амалда фойда- ланиб келинаётган айрим луғат турларм кўрсатилди. Шулар- иияг ўзнёқ лу'Ғатларнинг функция .доираси нақадар кеиглиги- ш ва уларнинг жуда муҳим аҳамиятга эга эканяигини кўрса- тади.
Лугатлар муҳим ыадавий бойликдир. Улар бошқа тплларни ўргаиишда, ўз тщмгнинг имкетшятла|)ишж тўяароқ эгаялашда, саводхаалЖ’Нй 'Оширишда, нутқ мада®в®я®и ®кеаатир.ищда «Щ«Л. ;р0ЯЪ ўйм«яи. ■


МОРФЕМИКА



  1. §. Морфемика — сўзнинг маъноли қисмлари ҳақидаги таълимот. Сўзнинг маъноли қисмлари морфемалар дейилади. Масалан, ишчиларимиз сўзи иш~, -чи, -лар, -имиз қисмларидан иборат. Булардан ҳар бири сўз доирасида ўзига хос маъно би- лаи қатнашади. Ишчиларимиз сўзининг маъноли қисмларга бў- линишдаги охирги чегара шу. Бу қисмлар яна бўлинадиган бўлса, унииг маъноси йўқолади. Демак, м о р ф е м а сўзнинг бўлинмас энг кичик маъноли қисмидир.

  2. §. Морфемалар билдирадиган маънолар турли-туман. Ле- кин, асосий хусусиятига кўра, морфемалар икки турга бўлина- ди: 1) ўзак м о р ф е м а, 2) аффиксал м о р ф е м а.

  3. §. Узак морфема сўзда албатта иштирок этадиган, лексик маъио ифодалай оладиган морфемадир. Узак морфема сўз ясалиши учун ҳам, форма ясалиши учун ҳам асос бўла олади: ишчи, ишчан, ишсиз (иш — сўз ясалишига асос бўляпти); ишни, шида, ишга, ишдан (иш—форма ясалишига асос бўляпти).

  4. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish