Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


§. Умумий категориал маънога эга бўлган сўзлар



Download 0,65 Mb.
bet79/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

§. Умумий категориал маънога эга бўлган сўзлар (уму- рий категориал маъио ҳақида 2-§ га қаранг). Бу турдаги сўз^ дар умумий категориал маъносидан ташқари конкрет нарса, (Зелги, ҳаракат кабиларни атайди, яъни мустақил лексик маъ- нога эга бўлади, гапда мустақил бўлак вазифасида кела ола- ди. Шунга кўра улар мустақил сўзлар дейилади.

Мустақил сўзлар умумий категориал маънолари асо- сида қуйидаги туркумларга бўлинади: 1) от — предметлик бил- дирувчи сўзлар: тош, сув, дафтар, дарахт, цор, ер, осмон;

  1. сифат — предмет белгисини билдирувчи сўзлар: катта, чи-


ройли, ишрин, дуиалоқ; 3) сон — предметнинг сонини (сано- ғини) билдирувчи сўзлар: бир, беш, олтита, саккизинчи; 4) ол- мош — от, сифат, сон каби сўзлар ўрнида қўлланувчи, предмет, белги, миқдорга ишора қилувчи сўзлар: шу, мен, қандай, цачон, қайси, қанча; 5) феъл — ҳаракат-ҳол'ат билдирувчи сўзлар: ўқи, ол, ухла, айт, қоч, сўра каби; 6) равиш — ҳаракат белгисини билдирувчи сўзлар: бугун, тез, бетиним кабилар.



  1. §. Умумий категориал маънога эга бўлмаган сўзлар. Бундай сўзлар мустақил лексик маънога эга бўлмайди, гапда мустақил бўлак вазифасида кела олмайди. Улар турли хил грамматик маъноларни ифодалашга хизмат қилади. Шу хусу- сиятига кўра улар ёрдамчи сўзлар дейилади.

Е р д а м ч и с ў з л а р умумий вазифаларига кўра уч тур- га бўлииади: 1) кўмакчи — мақсад, сабаб, вақт, макон каби муносабатлар билдирувчи сўзлар: мақсадида, учун, томон, са- йин; 2) боғловчи — гаплар ёки уюшиқ бўлакларии боғловчи, улар орасидаги муносабатларни ифодаловчи ёрдамчи сўзлар: билан, ва, чунки, сабабли; 3) юклама — айрим сўз ёки гапга- қўшимча маъно бериш учун қўлланадиган сўзлар: ахир, худди.
Эслатма. Узбек тилида айрим сўзлар бутунлай ёрдамчи сўзга айлан- ган: учун, билан, сари, ҳам, балки, ахир ва б. Бундан ташқари, айрим мус- тақил сўзлар ёрдамчи сўз вазифасида ҳам қўлланади: уйга кетмоц (кет —■ мустақил ,сўз) — исиб кетмоц (кет — ёрдамчи сўз); уйнинг ичи (ич — муста- қил сўз) —ҳафтаичида (ич — ёрдамчи сўз).

  1. §. Модал сўз — сўзловчининг англатилаётган фикрга му- носабатини билдирувчи сўзлар: албатта, балки, чамамда ка- билар.

  2. §. Ундов ва тақлид сўзлар мустақил лексик маънога (но- минатив маънога) эга эмаслиги ва ёрдамчи сўзларга хос вази- фаларда қўлланмаслиги билан алоҳида группани ташкил қи- лади. Лекин буларнинг ҳар бири ўзига хос умумий хусусияти билан алоҳида-алоҳида туркўмни ташкил этади.

Ундов ҳис-туйғу, буйруқ-хитоб, чақириш кабиларни ифо- далайди: баракалла, афсус, эҳ, балли.
Тақлид сўз турли товушлар, кўриниш ва ҳолатларга тақлидни билдиради: тақ, лов-лов, лип-лип каби.
Шундай қилиб, ўзбек тилида қуйидаги сўз туркумлари бор: 1) от, 2) с и ф а т, 3) с о н, 4) о л м о ш, 5) феъл, 6) р а- в и ш, 7) кўмакчи, 8) боғловчи, 9) юклама, 10) м о- дал сўз, 11) ундов, 12) тақлид сўз.

ОТ

  1. §. Предметлик маъносини билдирувчи сўзлар туркуми от дейилади. От туркуми сон, эгалик, келишик каби грамма- тик категорияларга, турли маъно ва вазифа учун қўлллпуичи



функциоиал формаларга,, шунингдек, ўзига хос сўз ясалиш сис- темасига эга. Булар от туркумининг ўзига хос сўз ясалиш ва морфологик белгисидир. Масалан, ишчиларимтга
сўзида -чи — шахс оти ясовчи аффикс; -лар — шахс (предмет)нинг кўп- лигини ифодаловчи (кўплик формасини ясовчи) аффикс; -имиз — биринчи шахс кўплигиии ифодаловчи (эгалик форма- сини ясовчи) аффикс; -га — жўналиш келишиги формасини ясов- чи аффикс.
Отнинг муҳим белгиларидаи яна бири уннпг сифат, сон, ол- мош, феъл ва равиш билан бирика олишидир: кагга бино, оппоқ пахта, ширин олма, кузги ииг, бешта студент, иккинчи курс, юзтача дафтар,. барча инсон, мана шу мактаб, китоб ўқимоқ, ўқишни бошламоқ, заводда ишламоқ, кўп одам. Отнннг ким ва нима олмошлари билан муносабатдор бўлиши ҳам унинг бел* гиларидан ҳисобланади.

  1. §. От гапда гапнинг хоҳлаган бўлагн вазифасида кела олади. Лекин отнииғ қайси бўлак вазифасида келиши, асосан, отнинг қандай формада қўлланилишига боғлиқ. Шу сабабли отнинг ҳар бир формаси ҳақида гап борганда, шу форманинг қандай бўлак вазифасида кела олиши айтилади. Лекин от тур- куми учун асосий белги унинг предметлик грамматик маъно- сини ифода қилишидир. Бу логик ҳодиса бўлмай, грамматик ҳодисадир. Бир-биридан анча узоқ бўлгаи бир қанча логик тушунчаларии ифодаловчи сўзлар (тирик мавжудотлар: одам, ҳайвон, эчки; объектив борлиққа хос ҳодисалар: қуёш, осмон, тоғ, сув; ўсимликлар: пахта, шоли, маккажўхори, буғдой; би- рор воқеа-ҳодиса: кенгаш, мусобақа, йиғилиш; фикрда предмет деб тасаввур қилинадиган ҳодиса, хусусият, муносабат: ҳа- ракат, билим, ҳаёт, яхшилик; ўрин-жой: тепалик) предметлик грамматик маъносини ифода қилиши билан от туркумини таш- кил қилади.

Грамматикада предметлик нима? Грамматика иисон анг- лаши мумкин бўлган барча нарса (белги, хусусият, ҳаракат, ҳол.ат)ни ҳам предмет деб қабул қилади. Масалан, яхшилик — белги номи. Лекин грамматикада бу — предмет, бу сўзга ҳам сон, эгалик, келишик категориялари хос. У гапда сифат, ол- мош, сои, феъл билан бирикиб (зўр яхшилик, барча яхшилик, биринчи яхшилик, яхшиликни унутмайди), турли синтактик ф.ункцияни бажаради. Бундан англашиладики, предметлик грамматик маъноси билан реал предмет ва нарсалар ўртасида тенглик, мослик йўқ. Грамматик умумлаштириш логик умум- лаштиришдан кенгдир. Лекин грамматик предметлик реал манбага—борлиқдаги нарса ва предметларга асосланади. Нарса ва предметларни ифода қилувчи сўзлар от туркумига кирувчи сўзларнинг асосини ташкил этади.



  1. §. Отааряи маъно жиҳатдан турлича классификация қилиш мумкин. Бу ўринда от туркумига кирган сўзларнинг грамматик хусусиятларини аниқлашга хизмат қилувчи семаи- тик белгйлар асосга олинди.

Отлар қуйидаги семантик хусусиятларига кўра классифика- ция қилинади:

  1. Бир турдаги предметлардан бирининг комини ёки шу тур- даги предметларнинг умумий номини билдиришига кўра.

  2. Ким ёки нима сўзларига бўлган муносабатига кўра.

  3. Саналиш ёки саналмаслигига кўра.

  1. §. Бир турдаги предметларнинг биршшнг номини ёки шу турдаги иредметлариинг умумий номиии билдирншига кўра отларатоқлн ёки т у р д о ш бўлади.

  2. §. Атоқли от. Бир хилдаги предмет ёки ҳодисаларнииг бирини ажратиб кўрсатувчи отлар атоқли отлар дейилади. Атоқли отлар жумласига қуйидагилар киради:

  1. Қишиларнинг исми, фамилияси, тахаллуси: Алишер, Ак- рам, Валиев, Рустамов, Уйғун, Ойбек.

  2. Географик номлар: 'Ўзбекистои, Волга, Фарғона, Помир.

  3. Турлн ташкилот, корхона, муассаса номлари: СССР Мао- риф министрлиги, «Билим» жамияти, Ботаника институти, «Гулбоғ» совхози.

  4. Планета ва юлдузларнинг номлари: Юпитер, Марс, Ҳул- кар.

  5. Тарихий ҳодисалар, газета, журнал ва илмий муассаса- ларнинг помлари: Октябрь революцияси, «Қутлуғ қон» рома- ни, «Нима қилмоқ керак?» асари, «Совет Узбекистони» газета- си, «Гулистон» журнали.

  6. Ҳайвонларга махсус қўйилган номлар: Бойчибор, Иўл- барс ва бошқалар.

  1. §. Турдош от. Бир жинсдаги предметларнинг умумий но- мини билдирувчи отлар турдош отлар дейилади. Отларнинг асосий қисмини турдош отлар ташкил қилади: тоғ, шаҳар, гул, ишчи, боғбон, муҳаббат, севги ва ҳ. к.

Атоқли ва турдош отлар фақат маъно жиҳатдан фарқ қи- либ қолмай, ўзига хос баъзи грамматик хусусиятларга ҳам эга. Масалан, атоқли отлар фақат бирлик формад,а қўллана- ди. Агар кўплик аффиксини олса, грамматик кўплик эмас, бошқа маъно оттенкаларига эга бўлади: Зулфиялар
(Зулфия ва унинг яқинлари) келди.
Атоқли отларнинг кўпчилиги турдош отлар, маълум қисми бошқа туркумга оид сўзлар асосида пайдо бўлади: Асал, Арс- лон, Раъно, Ращон, Анор, Аъло, Лола, Баҳри каби °тоқли от- лар турдош отлар; Улмас, Сотиболди, Турди каби атоқлн от- лар феъллар; Ширин, Буюк, Азиз, Улуғ каби атоқли отлар си- фат; Бултур атоқли оти равиш; Тўқсон, Етмши каби атоқли от-



лар сон асосида пайдо бўлган. Булар лексик маъносини йўқотиб, атоқли отларга айланган. Аксинча, рентген, хосиятхон
каби тур- дош отлар атоқли от асосида пайдо бўлган. Булар атоқли от- ликдан чиқиб, лексик маъно касб этган.
Турдош отлар қуйидаги белгилар асосида турларга ажра- тилади:
А. Ифодаланган тушунчанинг характерига кўра конкрет ва абстракт отларга бўлинади.
Конкрет от. Бевосита предмет англатадиган отлар конкрет отлар дейилади. Улар англатган предметларии бевосита санаш ва кўриш мумкин. Шуиинг учун ҳам бундай отлар саноқ сон* лар билан синтактик алоқага кириша олади. Бундан ташқари, субъектив баҳо ҳамда кўплик аффиксларини олиши мумкин: бешта дафтар, юзлаб одам, китоблар, қизч'а, болагина.
Абстаркт от. Мавҳум тушунчаларни ифода қилувчи отлар абстракт отлар дейилади. Булар мавҳум белги, хусусият ном- л-ари бўлиб, одатда кўплик аффиксини олмайди: севги, оқим, туйғу, яхшилик. Баъзан кўплик формада қўлланилганда эса кўплик маъноси эмас, қўшимча маъно оттеикалари ифодала- нади. Қиёс қилинг: туйғутуйғулар.
Б. Отлар бирлик формада бир турдаги предметнинг ўзини ёки предметларнинг тўдасини (жамини) билдиришига кўра, я к к а ва т ў д а о т турларига ажратилади.
Якка от. Бир турдаги предметнииг ўзини билдирувчи отлар якка от дейилади: китоб, уй, дарахт.
Тўда от. Бирлик формада ҳам бир хил предметларнинг жа- мини англатувчи отлар тўда от дейилади: армия, кўпчилик, халқ.

  1. §. Ким ёки нима сўзларига бўлган муносабатига кўра отлар киши отлари ва нарса отларига бўлинади.

Киши отлари ки м? сўроғини қабул қилиб, атоқли ва тур- дош отлардаи бўлади: Кечқурун Ҳафизани кузатгани Патила- хон ҳам келди. (Мирм.) Одам одамдан баҳра олади. (Ҳикмат- ли сўз.) Қарияларни икки жувон ва бир норғул йигит кутиб олди. (71. Қ.)
Нарса отлари ҳам атоқли ва турдош отлардан бўлади: Бир неча минутдан кейин булар Қўшчинорга жўнашгани қўзғалиш- ди. (А Қ.) Машина медщина институтининг бош корпуси рў- парасидаги фонтап ёнида тўхтади. (Мирм.)
Отларни киши отлари ва нарса отларига ажратиш отларда сон категориясининг ифодаланишинигина эмас, уларнинг тур- лана олиш даражасини белгилашда ҳам муҳим роль ўйнайди.

  1. §. Саналиш-саналмаслигига кўра отлар саналади- ган отлар ва саналмайдиган отларга бўлинади.

Саиаладиган отларнинг асосини конкрет отла^ ташкил қи- лади: Раъно магазиндан бешта дафтар, ўнта қалам сотиб олди.
Саналмайдиган отларнинг асосини модда отлари ташкил қилади: ҳаво, булут каби.



Атоқли отларнинг ҳам аксарияти саналмайдиган отлардир: Тинч океани, Волга дарёси, Раъно Узоцова, Ҳайдарова
каби- лар,

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish