§, Категориал формалар маълум бир грамматик катего- рияга хос маъноларни ифодаловчи, шу маънолар билан бир- ликда грамматик категория ҳосил қилувчи формалардир. Ма- салан, отлардаги сон, эгалик ва келишик формалари (китоб- лар, китобим, китобни каби), феълнинг майл, замон, шахс-сон формалари (келса, келди, келдим каби) категориал формалар- дир.
§. Функциоиал (нокатегориал) формалар маълум бир грамматик маънони (грамматик категорияга хос бўлмаган маъ- нони) пфодаловчи ёки сўзни шу сўз мансуб бўлган туркумга хос бўлмагаи синтактик вазифага мӧслаш вазифасини бажа- рувчи формалардир. Масалан, отлардаги кичрайтиш ва эрка- лаш формалари (уйча, укажон каби), феълнинг сифатдош, ра- вишдош (келадиган, келгач каби) формалари функциоНал формалардир.
§. Сўзиииг категориал форма системасини ҳосил қилиши (маълум бир грамматик категорияга хос формалар билан ўз- гариши) турланиш ва тусланиш дейилади. Масалан, отнинг келишиклар билан ўзгариши: китоб — китобни — китобда — ки- тобдан каби; феълнинг шахс-сон билан ўзгариши: келяпман —* келяпсан— келяпти каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |