ёзин-қишин — қишин-ёзин, секин-аста — аста-секйн каби.
Жуфт сўз компопентларининг тартибланишида маълум қо- нуниятлар бор:
Ҳажм, ёш жиҳатдан каттасини, вазифасига (мавқеига) кўра асосийроғи, аҳамиятлироғини билдирувчи сўз олдин (би-
ринчи компонент сифатида) қўлланади: ота-бола, ака-ука, опа- сингил, хотин-қиз, невара-чевара, сигир-бузоқ, қўй-қўзи, кўрпа- ёстиқ, қозон-товоқ, товоқ-қошиқ, ўтин-чўп, тоғ-тош, катта-кичик, узун-қисқа.
Маъноси кенгроқ бўлган (умумийроқ тушунчани ифода- лайдиган) сўз иккинчи ўринда келади: от-улов, хат-хабар, бе- ва-бечора, соя-салқин.
Жуфт формани ҳосил қилувчи сўзлардан бири иккинчи- сига нисбатан маънони кучли оттенка билан ифодалайди. Аиа шундай хусусиятга эга бўлган сўз жуфт форманинг иккинчи компоненти бўлиб қўлланади: якка-ягона, тош-метин, камбағал- қашшоқ, дод-фарёд, чанг-тўзон.
Баъзи жуфт сўз компонентларининг тартибланиши улар ифодалайдиган ҳаракат-ҳолат, вақт, миқдор ва шу кабиларнинг қонуний кетма-кетлиги билан боғлиқ бўлади: салом-алик, са- вол-жавоб, эрта-индин, беш-олти кабилар. Алик саломдан, жа- воб саволдан, индин эртадан, олти бешдан кейин бўлади. Шу сабабли юқоридаги каби жуфт сўзларда алик, эюавоб, индин, олти сўзлари иккинчи ўринда қўлланади.
Такрорий форма: лексик-грамматик жиҳатдан бир бутун- ликни ташкил қилувчи, такрор ҳолда қўлланган сўз такрорий форма дейилади: баланд-баланд (иморат) омбор-омбор (ғал- ла), жой-эюойига (қўймоқ), ўша-ўша, минг-минг (томошабин) каби.
Бир сўзнинг такрор ҳолда (кетма-кет икки марта) қўллани- ши билан сўзнинг такрорий формаси ҳосил бўлавермайди, яъни такрор ҳолда қўлланган сўз ҳамма вақт ҳам такрорий форма ҳосил қилавермайди. Такрорий формада айни бир сўзнинг так- рор ҳолда қўлланиши натижасида маълум грамматик маънолар (шу сўзнинг лексик маъносидан яна бошқа маънолар) ифода- ланади. Шунга кўра, бирор маънони ифодалаш учун қўлланган бундай такрорий сўзлар лексик ва грамматик жиҳатдан бир бутунликни ташкил этади: қуюқ япроқлар орасидан шода-шода осилиб, мўралаб турган олчалар яшил гиламга нуцта-нуқта, қизил гулчалар тикиб қўйганга ўхшаб товланади. (Ҳ. Н.)
Шамол бу ерда мастди,
Гулларни қуча-цуча. (0.)
Келтирилган мисоллардаги шода-шода, нуқта-нуқта такро- рий формалари кўплик маъносини, қуча-қуча такрорий форма-- си ҳаракатнинг такрорийлигини билдиради.
Айни бир сўз такрор ҳолда (ёнма-ён) қўллангани билан, унинг ўз лексик маъносидан бошқа маъно ифодаланмаслиги мумкин. Бундай ҳолда такрорий форма ҳосил бўлмайди, балки у бир сўзнинг оддий такрори ҳисобланади: Қўрқма, қўрқма!— деб такрорлади Арслон ака. (Ё. Шукуров.)— Э, келинг, келннгI Қандай бўлиб кириб қолдингиз, директор опа? (С. Я.)
Маълум -бўладйки, сўз формаси (грамматик форма) грам- катик маъио ифодалаш учун хизмат қи.тадп.
§. 'Одатда, сўзнинг ҳар бир формаси (синтетик ва анали- тик формаси) махсус восита (аффикс ёки ёрдамчи сўз) орқа- ли ҳоснл қилинади (юқорида кўриб ўтилди). Лекин ўзбек тили- да сўзнинг махсус кўрсаткичга эга бўлмаган формалари ҳам бор. Масалан, отларда кўплик формаси -лар аффикси ёрдами- да ясалтани ҳолда, бирликнинг махсус кўрсаткичн йўқ: китоб .(бирлик формасн)—китоблар (кўплик формаси); феълларда бўлишсизлик формаси -ма аффикси орқали ясалади. Лекин бў- лишлиликнииг махсус кўрсаткичи йўқ: иигла (бўлишли фор- ма)— ишлама (бўлишсиз форма); ўтган замӧн феълининг -ди аффикси ёрдамида ясалувчи турида биринчи ва иккинчи шахс «[юрмаси махсус аффикслар орқали ясалгани ҳолда, учинчи шахс формасининг шахс билдирувчи махсус кўрсаткичи йўқ: ўқи- дим, уқидинг, ўқиди.
Сўзнинг формалари системасида форма кўрсаткичига эга бўлмаган кўриниши ҳам шу сўзнинг махсус формаси — ноль кўрсаткичли формаси ҳисобланади: ўқиди + м, ўқиди + нг, ўқи- ди+0, ёзган+ман, ёзган+сан, ёз + ган+ 0 каби.
§. Сўз формаси бирор туркумдаги грамматик категория- га хос форма бўлиши ёки грамматик категория ҳосил қилмай- диган форма бўлиши мумкин («грамматик категория» ҳақида
§ га қаранг). Шу жиҳатдан барча сўз формалари икки асо- сий турга бўлинади: 1) категориал ф о р м а л а р, 2) н о- категориал ёки функционал ф о р м а л а р.
Do'stlaringiz bilan baham: |