Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet80/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

ОТНИНГ ГРАММАТИК КАТЕГОРИЯЛАРИ

  1. §. От туркуми уч хил грамматик категорияга эга: 1) с о н категорияси; 2) эгалик категорияси; 3) кели- шик категорияси.

От нутқда доимо сон ва келишик категорияси формасида бўлади. Бу отларнинг нутқдаги кўринишидир. Эгалик катего- рияси эса отнииг грамматик шаклланишида доим қатнашмай- ди. Грамматик шаклланиш ҳақида от эгалик категорияси фор- масида қўллангаидагина гапириш мумкин.
Сон категорияси

  1. §. Отларда оппозиция ҳолида бўлган бирлик ва кўплик маънолари ва бу маъноларни ифодаловчи формалар системаси грамматик сон категориясини ташкил қилади.

Грамматик сон ва логик сон одатда ўзаро мос келавермай- ди. Масалан, киши отлари якка шахсни (масалан, Зулфия, Ка- рим каби) ифода этади. Лекин бу отлар бир неча шахс номи- ни ҳам англатиши мумкин. Шунда ҳам улар якка шахсни бил- дираверади. Турдош от эса, асли биттадан кўп бўлган пред- метнинг номидир. Бундай ташқари, бир турдош от ўрни билан бир предметни, ўрпи билан кўп предметни ифода қилиши мум- кин. Масалан,Ма/стаб тажриба участкасига олма экдик. Бун- да олма ситуация ва контекстга қараб бир олма кўчатини ҳам, кўп олма кўчатини ҳам ифода қилади. Бу. унинг семантик бел- гисига боғлиқ.

  1. §. Турдош отнинг якка ёки кўп предметни ифода қили- ши унпнг семантикаси ла ситуация контекстига боғлиқ. Лекин бу отлар, якка ёки кўп предметни англатишидан қатъи назар, сон категориясининг айнан бир формасидир. Демак, отнинг як- ка ёки кўп предметни англатиши билан сон категориясининг қайси формасида бўлиши бошқа-бошқа ҳодисалардир: логик сон билан грамматик сон тенг эмас.

  2. §. Сон категориясининг икки формаси: -лар аффикси билан ясалувчи формаси ва шунга оппозиция шаклида бўлган ноль кўрсаткичли формаси бор. Булардан -лар аффикси отнинг кўплик формасини ясайди, бирлик форма эса ноль кўрсаткич- ли формадир.

  3. §. Бирлик формасидаги отлар бир жинсдаги предметлар- нинг биттасини англатади. Узбек тилйда отнинг бирлигиии кўр- сатувчи махсус аффикс йўқ. Сўзнинг предмет тушук4асшш ифода қилувчи аффикссиз ҳолатининг ўзи, яъни ноль кўрсат-



кичдн формаси бгфликдир. Лекин баъзи отлар бирлик фор- мада бўлиб, айрим предметларнинг тўдасини англатади: ха.щ, армия, оломон, тўда.
Бу кўпликнинг семантик усул би- лан ифодаланиши деб юритилади.

  1. §, Отларнинг кўплик формаси бир жинсдаги ёки ундан ортиқ бўлган иоаниқ миқдордаги предметларни ифода қила- ди,- Бу форма -лар аффикси орқали ҳосил бўлади. Кўнликнинг буидай ифодаланиши морфологик усул билан ифодаланиш деб аталади: китоб (бирлик)—китоблар (кўплик).

Узбек тилида отнинг сон формаси (бирлик ва кўплик фор- маси) синтактйк муносабат кўрсатмайди.

  1. §. -лар аффиксининг айрим функциялари сон категория- си доирасидан четга чиқади. Масалан, унинг эгалик ва туслов- чи аффикслар таркибида қатнашган ҳолатлари (Дадамлар бо- радилар) сон категорияси доирасида изоҳланмайди.

  2. §. Сон категорияси ҳақида фикр юритилганда -лар аф- фиксики олмайдиган отларни фарқламоқ лозим. Бундай отлар- нинг семантик турлари ҳар хилдир. Масалан, атоқли отлар ичи- да -лар аффикснни оладиган ва олмайдигаи отлар бор.

Атоқли отлардан планета ва юлдуз номлари (Қуёш, Марс каби) -лар аффиксини олмайди. Булар кўчма маънода қўллан- гандагипа -лар аффиксиии олиши мумкин. Лекин атоқли от* ларнинг кўпчилиги -лар аффиксини олади. Бу вақтда зидла- ниш ҳосил бўлиши ҳам мумкии; бупда грамматик сон катего- рияси ифода қилинади. Матросовматросовлар. Улуғ Ватан уруши фронтларида матросовлар қатори кенгайиб борди. Ле- кин бу ҳолат доим содир бўлмайди. Атоқли отларга -лар аффик- си қўшилганда, кўпинча грамматик кўплик эмас, бошқа маъ- полар ифода қилинади. Изоҳловчи-изоҳланмиш конструкдияла- рининг биринчи компоненти бўлиб келгап атоқли отлар' эса бутунлай -лар аффиксини олмайди: Хадича хола ғойибона опа- сингил тутинган Анзират холага, Ҳошимжонга совға-салом олиб жўнади. (71. Қ.) Йўлчи ўз дўсти Қоратой темирчи билан ҳанга- малашиб ўтирар эди. (0.)
Атоқли бўлмаган киши отларининг кўпчилиги -лар аффик- сини олзди: йигитйигитлар, одам — одамлар, хизматчихизматчилар каби. Бу тип отлар ичида ўз семантикасига кўра -лар аффиксини олмайдиган (халойиқ, дада каби) отлар ҳам мавжуд.

  1. §. Айрим отлар билдирган нарса-предметлар объектив равишда кўплик тушунчаснга эга бўлмайди. Шунга кўра бун- дай нарса-предметнп бнлднрувчи отлар бирлик формада қўл- ланилмайди. Агар -лар аффиксини олса, кўплик эмас, балки турли модал маъполар ифодаланади. Булар маъносига кўра қуйиднгп хусусиятларга эга бўлган отлардир:

  1. Атоқли отлар: Наби, Акбар, Салима. Тошкент, Мирэа- Сирдарё каби. Булардан киши иомлари -лар аффикси бн- лаи қўлланса, шу ном билдирган шахс ва у билан бирга бўл-



ган кишилар гуруҳи (оиласи,. коллектяви) .м&ъноси. ифӧдалана- ди: Салималар, Ҳалималар
каби. Ғеографик жой номлари (геог- рафик атоқли отлар) -лар аффикси билан кўлляпса, шу от билдиргаи жойни ҳам ўз ичига олган кенгроҳ (каттароқ) тер- ритория/ маъноси ифодаланади.: Мосталаряи гомоша щлиб кслмоқ.

  1. Сон-миқдор тушунчасига эга бўлмайдиган мавҳум тушун- чаларии билдирадиган отлар: севги, уйқу, камбағаллик, ақл, кўнгил каби. Бу типдаги отларнинг айримлари -лар аффикси билаи қўлланиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кўплик ифодаланмай- ди, балки маъно кучайтирилади: Кўнгилларим озиб кетди. Уй- цуларим қочи.6 кетди.

  2. Шахс ёки нарсада асли ўзи бир дона бўладиган предмет- ларии билдирадиган сўзлар -лар аффикси билан қўллапгаи.ча ҳам кўплик ифодаланмайдй, балки маъно кучайтирилади: Бош- ларим оғриб кетди. Тилларим ачишиб кетди. Бундай нарса мансуб бўлган шахс ёки нарса кўп бўлса, аслида бир дона бў- ладиган (инсон ёки нарсада) предметни билдирувчи бош, тил каби сўзлар -лар аффиксини олганда, кўплик ифодаланади: Одамларнинг бошлари кўринди ёки одам бошлари куринди.

  3. Доналаб саналмайдиган предметларии билдирувчи отлар -лар аффикси билан қўлланганда, шу предметнинг турлари (бир неча тури) ифодаланади: унлар, сувлар, ёғлар каби.

  4. Маълум касб-ҳунар, фан, шу касб-ҳунарга, фанга оид соҳани билдирувчи отлар кўплик формасида қўлланмайди: ўқитувчилик, деҳқончилик, олимлик, математика, химия, тил- шунослик каби.

  1. §. Предметнинг миқдорий кўплиги (б.ирдаи ортиқ миқ- дори) юқорндагидан бошқа усуллар билан ҳам, ифодаланади:

  1. Соилар орқали:1 ўнта китоб, бешта район, ўттизта қиз каби.

  2. Такрорий сўз ёрдамида: даста-даста гул, баланд-баланд иморат, қоп-қоп ун каби. Бундай ҳолларда от -лар аффикси би- лан қўлланиши ҳам мумкин;: баланд-баланд иморатлар, маши- на-машина қовунлар каби.

Миқдорнинг бирдан ортиқлиги (кўплиги) бир неча усул би- лан ифодаланса-да, отнинг кўплик формаси битта, яъни -лар аффнкси ёрдамида ясалувчи формадир.

  1. §. Баъзи ҳолларда нарса отлари синтактик-семантик ҳо- латга кўра доимо кўплик формада келади. Бу кўпроқ қаратув- чи-қаралмиш конструкцияларида қаралмиш миқдор сон, бар- ча, ҳамма каби олмошлардаи бўлганда юз беради: студентлар- нинг бири, ишчиларнинг бештаси, спортчи қизларнинг барчаси,

Қуйидаги ҳолатларда эса буидай отлар доимо бирлик фор- мада қўлланади: .

  1. Изоҳловчи + изоҳланмиш конструкцияларнинг бириичи компоненти бўлиб келганда: профессор Назйров, ўғил бола, ошпаз кампир, инженер Қодиров каби.



Шахс

Бирлик

Кўплик

I



-миз

II

-нг

-нгиз

III






Эгалик аффиксларидан I ва II шахс кўрсаткичлари унли то- вуш билан тугаган сўзларга, III шахс кўрсаткичи ундош товуш билан тугаган сўзларга қўшилганда, фонетик вариант ҳосил қилмайди: онцм, акаиг, китоби.
Бошқа ҳолатларда эса фонетик вариантларга эга бўлади: биринчи ва иккинчи шахс аффиксла-



Шахс

Бнрлик

Кўплик.

I шахс (сўзлон-



-им

-миз

-имиз

чи)


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish