Бу ўринда сингил типидаги сўзларнинг III шахс формаси диққатки ўзига тортади. Гап шундаки, бу сўз III шахсда синг- лиси формасида бўлади. Бунда ўзак билан -си орасидаги и ни оғиз каби сўзларнинг III шахс формасидаги и аффнкси ҳи- соблаб, синглиси сўзида эгалик аффикси икки марта қўшил- ган деб қараш мумкин. Лекин аслида эса бундай эмас. Синг- лиси сўзидаги и фонемаси асли I ва II шахсларда туташтирувчи функцияни бажарувчи и товушининг ўзидир. Ҳозирги тилимиз- да эса сўз материал структурасининг қайта бўлиниш қонуния- ти асосида и товуши ўзак таркибига ўтган. Натижада сингил ўзагининг иккинчи варианти (сингли) шаклланган. Бунга эга- лик аффикси қўшилганда, с ундош товуши орттирилган. Шун- га ўхшаш ҳодиса отлашган бир сонида ҳам юз берган. Бир сўзининг III шахс формаси ҳозирги тилимизда икки вариантга эга: студентларнинг бири — студентларнинг бириси. Иккинчи вариантда и фонемаси морфологик моҳиятини йўқотиб, ўзак ва аффиксни туташтирувчи вазифани бажараётир. §. I ва II шахс эгалик формаларининг семантик жиҳат* дан ҳам ўзига хос хусусиятлари бор: I ва II шахс бирлик фор- малари моносемантик характердадир: укам, уканг. Шу шахс" ларнинг адабий тилга хос кўплик формаси эса полисемантик характерга эга: ишимиз — бизнинг ишимиз, ишимиз — менинг ишим; ишингиз — сизнинг ишингиз, ишингиз — сенинг ишинг. Буларнинг биринчиси кўплик маъноли, иккинчиси эса модал маъноли формасидир. II шахснинг -нглар, -ларинг вариантлари эса моиосемантик характердадир. Буларнинг биринчи варианти (мактабингиз) асосийси бўлиб, қолганлари жонли сўзлашувга хос.
Иккинчи шахс эгалик аффиксининг -ннгиз вариантининг кўп- лик маъно ифода қилиши кишилик олмошларига ҳам боғлиқ. Агар иккннчи шахснинг бу формаси кўплик маъносида қўл- лангаи бўлса, олмош сизлар шаклнда келади: Сизларнинг спорт- да эришган муваффациятингиз улкан. §. Эгалик аффикси от ёки отлашган сўзларга сон катего- рияси формасидан кейин қўшилади. Қелйшик категорияси фор- малари эса эгалнк аффиксидан кейин қўшилади: китобларимни, қогозларимиздан. Лекин -лар аффикси ҳурмат учуи қўлланган- да, эгаллик аффикси -лар аффиксидан олдии қўшилади: онам- лар, дадамлар.
§. Ҳозирги ўзбек адабий тилида эгалик аффиксларининг морфологик вариантлари деярли йўқ. Эгалик аффикслари ичи- да II шахснинг кўплик формасигина вариантларга эга: кито- бингиз — китобинглар, китобларинг.
Эгалик аффиксини олган сўз бош келишик формасидаги сўз билан ҳам боғлаииши мумкин: Волга дарёси, Тошкент шаҳри, ёғ-мой комбинати, педагогика институти, «Ёш ленинчи» газета- си, «Гулбоғ» совхози ва бошқалар. Бундай ҳолларда биринчи компонент қаратқич келишиги аффиксини ололмайди. Шунинг учун ҳам улар бош келишик формасида деб қараш тўғри бў- лади. Баъзан эгалик аффиксини олган сўз чиқиш келишигидаги от билан боғланиши ҳам мумкин: Йиғилишда студентлардан бцра лекция ўқиди. Бунда юқоридагидек қарашлилик маъноси англашилмайди; бу маънони англатадиган қаратқич келишиги йўқ. Эгалик аффикси эса фақат мансублик маъносини ифода- лайди. Эгалик аффиксининг III шахс формаси -бирлик ва кўплик учуи умумийдир: унинг китоби, уларнинг китоби. I ва II шахс эгалик формасидаи англашилган грамматик сон маъноси шу аффикс қўшиладиган отдап англашиладиган предметшшг сониии эмас, қаратувчи шахс ва предметнинг грам- матик сонини ифода қил^д^: ^изнинг дафтаримиз (дафтар кўп- чиликка тааллуқли). Отнинг сон формаси эса шу предметнинг бирлик ски кўплигини билдиради: дафтарларимиз — дафтар- ларнинг ўзи ҳам кўп ва у кўгпшликка қарашли. §. Эгалик аффикслари ўзбек тилида икки маънолидир: -из формасининг ўзи ҳам шахс, ҳам сон маъносини ифода этади.
III шахс эгалик аффикси семантик жиҳатдан I ва II шахс эгалик аффиксларидан фарқ қилади. I ва II шахс эгалик аф- фикслари ўзакдан англашилган предмет ёки белгини кишига нисбатлайди, III шахс аффикси эса кишидан бошқа нарсаларга ҳам нисбатлайди: менинг дафтарим, сенинг дафтаринг; Зулфия- нинг бурни, чойнакнинг бурни. §. Узакка эгалик аффикслари қўшилиши билан турли фонетик ҳодисалар юз беради. Буларнинг энг муҳимлари қу- йидагилар:
Узак таркибидаги иккинчи и ва у тор унлилари тушиб қолади: оғиз + им — оғзим, бўйин + им — бўйним, бурун + им — бурним. Лекин бу ҳодиса қуйидаги ҳоллардагина кузатилади: ўзак ўзбекча ва от туркумига хос бўлиши, икки бўғинли: би- ринчи бўғини очиқ, иккинчи бўғини ёпиқ бўлиши, иккинчи бў* ғини н, л, з фонемалари билан тугаши, унлилари о — и, ў — и, и -— и, у — у тарзида жойлашган бўлиши керак.
Узак охиридаги к, қ жарангсиз товушлари жаранглила* шади; ўртоц + им — ўртоғим, эшик + им — эшигим. Бу ҳодиса ҳам доим содир бўлавермайди. Бунинг учун ўзак кўп бўғинли бў- лиши керак. Лекин иттифоқ, идрок каби сўзларга эгалик аф- фикси қўшилганда, ўзакда ўзгариш юз бермайди. §. Эгалпк аффиксларининг ишлатилишида икки ҳолат бор: Эгалик аффикси ўзи қўшилган сўзнинг бошқа сўз билан боғланишида ишлатилади. Бу вақтда эгалик аффикси қўшилган сўз қаратқич келишигидаги сўз билан алоқага киришади. Қа- ратқич келишиги кишилик олмошларига қўшилади. Бу қуйи- дагича бўлади: