ҲИСОБ СУЗЛАРИ (НУМЕРАТИВЛАР) §. Предметнинг сонига кўра белгисини ифодаловчи са- ноқ сонлар баъзан предметларнинг ҳисобини кўрсатувчи сўз- лар—ҳисоб сўзлари (нумеративлар) билан бирга қўлланади. Бу сўзлар саналаётган конкрет предметни кўрсатмай, ўша предметни ҳисоблашда унинг қайси категорияга, гуруҳга онд эканлигини аниқлаш учун ишлатилади. Бу сўзлар саноқ сои
би-лан саналадиган предметни ифодаловчн сўз орасида келиб, уларнинг оғирлигига, узунлигига, ҳажмига, жойлашиш ўрнига ва бошқа шунга ўхшаш хусусиятларига кўра ўлчовини билди- ради. Ҳисоб сўзлари шу предметнинг қандай йўл билан сана- лиш хусусиятига қараб қўлланади.
Ҳисоб сўзлари кўпинча от туркумидаги сўзлардан бўлади: дона, нусха, туп, боғлам, сщим, тутам каби.
Ғзбек тилида ҳисоб сўзларинннг ишлатилиш доираси жуда кенг ва турли-тумандир.
Қадимдан иредметларни ўлчаш учун турли идишлар ёки бошқа ўлчов воситалари кўплаб ишлатилгаи. Уларнинг ай- римлари ҳозирги тилда ўлчов воситаси сифатида ё бутунлай қўллапщшайди, ёки ишлатйлиш доираси торайиб, пассивла- ш.иб қолган. Бундай ҳисоб сўзлари қуйидагилар:
Қадоқ: Аҳён-аҳёнда ярим щдвц гушт билан палов дамлан- са — уйда туй ҳис қилардик. (0.) ...Ярим щдоцча паишак ҳол- ва солаб дастурхон қилиб қўйган эдик. (А. Қ.) Жсн: Уста Мўминнинг оиласи беш жон одам, бизда тўрт жон одам бор эди. (А. Қ.) ■ Таксб: Ерингиз икки юз йыгирма танобдир?—деди Қурбон ота ҳайрон бўлиб. (А. Қ.) Газ: Мен-ку йилда беш газ чит кўрмайман. (А. Қ.) Саржин: Урмонжон икки юз йигирма беш саржин ўтин сот~ еан. (А. Қ.) Пайса: Кулала бутун қиииоқни қидириб дориликка беш. пайеа гўшт топиб келди. (А. Қ.) Тахта: Урмонжон бир тахта қоғозни олиб, Қурбон отанинг олдига ёйди. (А. Қ.) ...етти тахта қоғозни тўлдирдим. (Ойдин.) Энлик: Кўк конвертга солинган икки энликкана хат. (А. Қ.) Муродга икки энлик хат қолдирдим. (А. Убайдулла.) Сўлкавой: Бир сўлкавой пул бойларга, ярим сўлкавой кам- бағалларга!—дейди домлам. (0.) Тош: У колхозга қатнамоқ учун ҳар куни икки тош йўл юради. (Ҳ. 0.) Қирқ тош теварак-атрофда уни кўриб дори бер- маган доктор қолмади. (А. Қ.) Пуд: Тангриқулҳожи ҳар гектар еридан қирқ-қирқ беш пуд- га етказиб пахта олар экан. (А. Қ.) Маҳал (вақт): Кампир беш ващт намозидан кейин нуқул йшғлар экан. (А. Қ.) Беморга уч маҳал дори бериб турдим. Юмалоқ: ...кампирга қадоғи фалон пуллик бир юмалоқ памил чой келтириб берган экан. (А. Қ.) Кейинги вақтда истеъмолдан чиқиб бораётган ёки жуда кам ишлатилаётган ҳисоб сўзлари ўрпига тилимизга рус тилидан ва рус тили орқали бошқа тиллардан ҳисоб сўзлари кириб кел- моқда ёки ўзбек тилининг ўз имкониятлари асосида янги ҳисоб сўзлари найдо бўлмоқда:
Меҳнат куни: Бошқалар бир, бир ярим меҳнат куни ишласа, Маллтай деганимиз уч ярим меҳпат куни ишлапти. (А.