Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet108/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Ҳар куни. энг камида бир ярим меҳнат щни ишласангиз бў- лади.
Гектар: ...Баҳоргача икки юз йигирма гектар янги ер очи- шимиз керак. (А. Қ.) Юз гектар ғўза учинчи чопиқдан чиқди. (О. Ё.)
Кубометр: Утган йили биз 22,6 миллиард■кубометр газ қазиб олдик. (Газетадан.)
Киловатт-соат: Ҳозир бир куида 33,5 миллион киловатт- соат электр энергияси ишлаб чицарадилар. (Газетадан.)
Сотих: Тонг отишига ящн у уч сотих жойнинг паст-баланди- ни текислаб бўлганди. (С. Аҳм.)
Пачка: Икки пачка чой билан бир бутилка ёғ олди.
Метр (см. мм.): 8 метр шойи, 5 метр духоба, бир неча қўй ва ҳоказолар. (С. Абдулла.)
Кило: Бир кунда 200—250 кило пахта терарди.
Минут: Вазифани бажаришга 15 минут вақт берилди.
Градус: Қирқ градус совуқ. Бўрон.
Центиер: Пахтанинг ҳосили 40 центнердан ҳам оишб кетди.
Пар.: ...бир пар каравот ҳам келиб, уй тўрини эгаллади. (С. Абдулла.)
Экземпляр: Икки зкземпляр журнал олдим.
Узбек тилида ҳисоб сўзлари қўлланишига кўра қуйидаги тур- ларга бўлинади:

  1. Предметларни яккалаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган сўзлар:

Дона. Бу сўз доналаб саналадиган предметларни англатув- чи сўзлар олдида келиб, саноқ сонлардаги -та аффиксига яқин функцияни бажаради: Самандаров икки дона гайка, бир дона мис парракни кўрди. (А. Қ.) Суткасига 10 минг дона пишиқ ғшит чиқарадиган завод қурилди. (А. Қ.)
Нусха. Бу сўз кўпинча предметларнинг ажраладиган бел- гисига — нусхасига кўра миқдорини кўрсатади. Нусха сўзи одатда газета, журнал, китоб ва шунга ўхшаш предметларни ҳисоблаш учун ишлатилади: Тагорнинг 59 марта 160000 нусха китоби нашр этилди.
Бош. Бу сўз баъзи ҳайвонларни ҳисоблашда қўлланилади: Колхоз чорвасига бир юз ўн тўққиз бош қорамол қўшилди. (А. Қ.)
Бош сўзи узумнинг ҳисобида ҳам ишлатилади: Икки бош оқ чиллакини эндигина чумчуқ талай бошлаган экан. (С. Аҳм.)
Туп. Бу сўз орқали дарахт, гул ва бошқа баъзи ўсимлик- ларнинг ҳисоби кўрсатилади: Чорвоқча катта бўлмаса ҳам, шс- ки туп олча, бир туп шафтоли, бир-икки туп қизил гул бор экан. (А. Қ.) Ариқ бўйида икки туп гулсапсар очилди. (С. Аҳм.)
Нафар. Бу сўз кўпинча кишиларнинг айрим гуруҳини якка- лаб ҳисоблашда қўлланилади: Икки нафар қизил аскар кўз ўн- гида. (Ойдин.) Уч нафар ёш офицер гулни олишга имтиларди. (Войнич.)



  1. Бутуннинг, гуруҳнинг ёки тўданинг қисмини ҳисоблаш учун ишлатиладиган сўзлар:

Бурда. Бу сўз кўпинча ноннинг қисмини билдиради: Ҳар эҳ- тимолга қарши қопқонга бир бурда нон ҳам қистириб қўйди. (С. Аҳм.) Жамолиддин дастурхондан бир бурда нон олди. (М. Исм.) Бир бурда нон бир-бирисиз томоғидан ўтмайди. (С. Аҳм.) Баъзан бурда сўзи кўчма маънода сон билан бирга афт-башара, юзга нисбатан (озгии, ҳорғин юз деган маънода) ҳам ишлатилади: Мамарайим афандининг аоюин босган, қуриш- ган бир бурда юзида илжайганга ўхшаган бир нарса кўринди. (М. Исм.)
Парча. Бу сўз нарса-предметларнинг қисмини ҳисоблашда қўлланилади. Кўпинча кичик деган маънони ҳам билдиради: Онам быр парча ерини соттириб отамнинг ўлигини кўмди. (Ой- дин.) Ерда быр парча эскы намат устида кир кўрпача, холос. (0.) Отангиздан бир парча ер қолганда, ўша қийинчиликларни кўр- мас эдингиз. (А. Қ.)
Вараҳ (саҳифа). Бу сўз кўпроқ ёзилган ёки ёзишга мўлжал- ланган қоғозларнинг қисмини ҳисоблаш учун ишлатилади: Шу ниятда ўрнидан турыб быр варяқ қоғозни олди. (С. Аҳм.) Саида ўн тўрт саҳифадан иборат қўл ёзма нутқини кўриб чиқды. (А.Қ.)
Оғиз. Бу сўз жуда қисқа вақт давом этувчи нутқ процесси ҳисобиии англатади: Бир оғиз гапимиз бор, шуни сизга айтга- ни келдик. (А. Қ.) Унсиннинг юрагига қувват бўладиган бир- икки оғиз сўз айтмоқчи бўлди. (А. Қ.) Бу ҳисоб сўзи баъзан феъл олдида келиб, ҳаракат-ҳолат ифодалайди: Ўзим ҳам сиз- ларни йиғиб, икки оғиз гаплашмоқчи эдим. (А. Қ.) Бу ҳақда бир оғиз айтиб қўйиишмни лозим топмабди. (Мирм.)
Луқма. Бу сўз баъзан ошиинг қисми, баъзан кўчма маънода сўзлашиш процессининг қисмини ҳисоблаш учун ишлатилади: Гапыга бир-икки луқма қўшмоқчи бўлибди. (Ойдин.) Чандир чайнаган кампирдек, бир луцма ошни оғзида айлантира бе- рибди. (Ойдин.)
Сиким. Бу ҳисоб сўзи аслида сиқмоқ
феълидан ясалган бў- либ, тўдадан маълум қисмини ажратиб олиш маъносини анг- латади. У фақат сиқимлаб ажратиш мумкин бўлган предмет- ларни англатувчи отлар олдида келади: Зиёдахон бир ащим туз ташлаб чайқади. (А. Қ.) Бир сиқим чақа танга олиб унга узатди. (А. Қ.) Қулала ...олдига бир сиқим жийда қўйди. (А. Қ.). Быр сиқим палов қилиб берармикин дебман. (0.)
Сиқим сўзи ўрнида унинг синоними сифатида қисим сўзи ҳам ишлатилади: бир сиқим тупроқбир қисим тупроқ, бир сиқим жийдабир қисим оюийда ва ҳоказо.
Тилим (карч). Бу сўз тилимламоқ феълидан олинган бўлиб, пичоқ билан узунлигига қараб маълум формада бўлакларга ажратилган предмет қисмларини ҳисоблашда қўлланилади: Қа~ расам, қўлида бир тилим ҳандалак. (0.) Дастурхондан икки



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish