тилим қовун олиб бизга узатди. Бир тилим гўшт топиладими сиздан, Ойниса? Қовун, ҳандалак, тарвузларни йирик қисмлар- га бўлиб, кейин энига қараб ажратилган қисмлари карч сўзи билан ҳисобланади: Жамилахон бир карч қовунни олиб кўча- га югурди. (М. Исм.)
Чимдим. Предметлар тўдасини (қуруқ чой ва бошқа шунга ўхшаш парсаларни) бармоқлаб олиш ўлчови чимдим сўзи би- лан ифодаланади: Икромжон бир чимдим чойни белбоғининг учидан олиб чойнакка ташлади. (С. Аҳм.) Бобом бир чимдим носвойни олиб ҳидлади. (0.)
Қултум суюқ предмстшшг (кўпроқ сувнинг) қисмини ифо- далашда ишлатиладигаи ҳисоб сўзидир. Қултум ва ҳўплам сўзлари бмр-бирига синопим бўлиб ишлатилади: Қеннойим си- гирининг бир цултум сутини кўзи қиймайди. (0.) ...Бир цултум сувга зор бўлиб. (А. Қ.) Бир ҳўплам сув олиб четга пуркади. (Ойдин.) Бу уйда бир ютум сув ҳам йўқ. («Эртак»дан.)
Томчи, қатра. Бу ҳисоб сўзи қултум, ҳўплам сўзларидан кў- ра ҳам оз бўлган суюқлик миқдорини ҳнсоблаш учун ишлати- лади: Уч кун, тўрт кун саҳрода юрасиз, бир цатра сув йўқ. (0.) Пўлатжоннинг киприклари орасидан икки томчи ёш сизиб чиқ- ди. (Ойдин.) Кўзида бир цатра ёш йўқ эди.
Чақмоқ. Бу сўз йирик нарсанинг майдаланган қисмини ҳи- соблашда қўлланилади: Атиги бир-икки чақмоқ қандни қўлим- га тутқазди. (0.) У олдидаги дастурхондан бир чақмоц қанд олди-да, четидан бир тишлаб чой ҳўплади. (Ойдия.)
Нимта. Бу сўз қисмнинг ярмини ифодаловчи (сўйилган ҳай- воннинг ярмини билдирувчи) ҳисоб сўзидир: Улбўлсин бир
кимта гўштни Турашга берди. (Қорақалпоқ ҳикоялари.)
Тўғрам. Тўғралган нарсаларнинг (кўпроқ гўштни) қисмини ҳисоблаш учун тўғрам сўзидан фойдаланилади: Отам икки тўғ- рам гўштни оташкуракда чўққа тутиб кабоб қилди. (А. Қ.) Бир тўғрам нонни оғзига солиб, чойни ҳўплади. (С. А.)
Пой. Бу сўз баъзи жуфт предметларнинг қисмини ҳисоб- лашда қўлланилади: Ун тўкилиб, унда бир пой катта кавуш- нинг изи қолибди. («Эртак»дан.) Пой сўзи кўпинча оёқ кийим- ларининг, пайпоқ, қўлқоп ёки жуфт безак асбобларининг қис- мини (бирини) ифодалайди: Тупроқ ичидйн бир пой зирак, бир пой билагузук тонилди. Бу ҳисоб сўзи бирдан ортиқ сонлар билан қўлланганда ҳам бирдан ортиқ жуфтлариинг қисмини билдиради. Жуфт безак асбобларининг бир пойига ннсбатан тоқа сўзини қўллаш мумкин: бир ной зирак — бир тоқа зирак.
Бўлак. Бу сўз бўлмоқ феълидан келиб чиққан бўлнб, пред- метларнниг қисмини ҳисоблаб кўрсатади: Халтанинг ичидан қирқ бир бўлак ёғочдан ишланган чолғу асбобини қўлига олди. («Минг бир кеча») Бир бўлак гўшт, бир бўлак нон олди.
Шингил. Бу сўз кўпроқ бир бош узумнинг энг кичик қис- мини ифодалайди ва баъзан кўчма маънода ишлатилади: Оила
Do'stlaringiz bilan baham: |