Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet103/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

иккита хат юбордик. (А. Қ.) Кечки пайт иккита медсестра ке- либ ҳам-мага укол цилди. (А. Қ.)
Саноқ сонлардаги -та аффикси ҳар қандай сон ўзакларига қўшилиб кела олади: Бу йил колхозга тўщизта якандоз, ўн тўртта кўрпа қоплаб бердим. (А. Қ.) Пойабзалларнинг уч юзта янги модели, кийим-кечакларнинг етти юзта янги фасони- ни ииллаб чиқариш мажбуриятлари олинди.
Бир сўзига -та аффиксининг қўшилиши натижасида ўзак- даги р товуши т га ўтади ва бирта эмас, битта шаклида айти- лади: Битта одамнинг қўлидан шунча иш келишига баъзан ўзи ҳайрон қолар эди. (А. Қ.)
Баъзан -та аффикси предметларни доналаб кўрсатиш учун қўлланадиган ҳисоб сўзлари (нумеративлар) ўрнини босади ва улар ўрнида қўлланади: учта қизил гулуч дона щзил гул, йигирма бешта студентйигирма беш нафар студент, еттита цўйетти бош қўй ва бошқалар. Шуни таъкидлаш лозимки, -та аффиксини ўзбек тилида ишлатиладиган ҳамма нумератив- ларнинг ўрнида қўллаб бўлмайди, у кўпинча предметлар айи- риб, доналаб саналиши лозим бўлганда ишлатилади. Пред- метларнинг ҳажми, оғирлик, узунлик каби ўлчовини билдирган килограмм, метр, қарич, ҳўплам, қултум каби қатор нумера- тивлар ўрнида -та аффикси ишлатилмайди: бир қарич ер ўр- нида битта ер, шунингдек, беш кило узум ўрнида бешта узум деб ишлатилмайди.
-та аффиксли саноқ сонлардан сўнг ҳеч қачон кўпликни ифодаловчи формантлар қўшилмайди.
Эгалик аффиксининг қўшилишида ҳам ўзига хос хусусият мавжуд: I—II шахс бирликдаги эгалик аффикслари саноқ сон- ларга деярли қўшилиб келмайди. Улар кўпинча III шахс фор- масида келади ва бундай сонлар отлашади: Саноат корхона- ларидан олтмиш олтитаси планлаштириш ҳамда моддий манфаатдорликни оширишнинг янги тартибида ишлашга кўчи- рилади. (Газетадан.) ...Айниқса биттаси эзиб-эзиб ашула айта- ди. (С . Аҳм.)
Баъзан саноқ сонлар феъл олдида келиб ҳаракат-ҳолат ифодалайди: Мен сизга битта гапираман. Битта гапириб ўнта куладиган одати бор.
Шу хилда ишлатилган сонлардан сўнг ҳам сўзи қўлланиши мумкин. Бундай вақтда феъл инкор аффикси -ма ии қабул қил- ган бўлади.
Бу хусусият бир саноқ сонининг ишлатилишида кўироқ ку- затилади. Функцияси жиҳатидан бу сўз бўлишсизлик ифода- ловчи олмош, равишга яқиндир. Чоғиштирайлик: биттаям га- пирмадиҳеч гапирмади, битта ҳам кулмайдиҳеч кул- майди.
-та аффикси билан қўлланган саноқ сонлар бнрикмали бў- лак таркибида келиб, кўпинча бутуннинг қисми, бўлагини ифо- далайди. Бундай бирикмалар таркибидаги сон қаратқич ёки



киқиш келишиги формасидаги сўзлардан кейин эгалик ва баъ-' зан келишик қўшимчаларини олиб отлашади: Хатнинг учтаси менда эди. (А. Қ.) Шу пайт шамол лоланинг биттасиыи юлқиб олади-да... (С. Аҳм.) Крри тугунчани ечиб ўрикдан иккитасини Сидиқжонга узатди. (А. Қ.) Шу сабаблардан биттасини айтиб бермоқчиман. (А. Қ.) ...Зўрлардан биттаси буюрди. (0.)
Предметларни чегаралаб, айириб, доналаб кўрсатиш учун -та аффиксини олган саноқ сонларга -гина(-кина, -қина) аф- фикси қўшиб ишлатилади. Бу аффикс бевосита сон асосларига қўшилмай, -та, -та + дан, -ов каби форма ясовчи аффикслардан сўиг келади: Мана шу салқинга
тўрттагина беланчак оссам._ (А. Қ.) Наинки. хотинига иккитагина анор олиб беролмаса. (71. Қ.) Сонга ҳам иккитагина иссиқ нон олдим. (С. Аҳм.) Биз- нинг бригадамизда ўн биттагина кшчи ишлайди. (А. Қ.)
Одатда -гипа аффикси кам миқдор билдирувчи сонлар тар- кибида қўлланади.
-тадан (-та + дан) аффиксли саиоқ сонларда асосан пред- метларни санаб, доналаб кўрсатиш оттенкаси мавжуд бўлиб,
тақсимлаш маъноси эса чиқиш келишиги аффикси Дан нинг
хусусиятларидан келиб чиқади. Саноқ соннинг бу турида тўда- нинг, гуруҳнинг — кўпнинг тенг қисмлари, бўлаклари ифода- ланади.
Бу хилдаги сонларда кўпинча -та + дан аффиксини олган сондан олдин кўп миқдор билдирувчи сон ёки гуруҳни, тўдани ифодаловчи сўз келтирилади: Уттиз икки самолёт саккизтадан бўлиб борар эди. (А. Қ.) Ҳовлининг тўридаги айвончанинг икки томонида биттадан уй бўлиб... (А. Қ.) Йигирма-йигирма беш минутнинг ҳар бири бештадан соғ тишимни суғуриб ол-< гандек бўлиб ўтди. (А. Қ.)
Қелтирилган мисолларда кўп миқдор билдирувчи сўзлар (ўттиз икки, икки томонида, йигирма-йигирма беш минутнинг ҳар бири) олдин келиб, уларнинг тенг қисмини кўрсатувчи сон- лар кейин келган. Лекин қисмни кўрсатувчи бу сонлар каср соилардан бутун миқдорни ифодалаши билан ажралиб туради.1 Шунинг учун бундай сонларни каср сонлардан фарқлаш керак.
Бундай сонлар олдидан кўп миқдор билдирувчи сонларгина эмас, кўпликни ифодаловчи отлар, жуфт отлар, шунингдек, ҳар, ҳар бир каби сўзлар орқали аниқланган отлар келиши мумкин: Нимчаларининг чўнтагига биттадан тўр копток солиб чиқади- лар. (0.) Азим ҳар елкасига тўрттадан одам сиғадиган бир йигит бўлипти. (А. Қ.) Маҳкама мардикор пули йиққани ҳар маҳаллага иккитадан вакил тайинлади. (А. Қ.)
Келтирилган мисолларда нимчаларининг, ҳар елкасига, ҳар маҳаллага сўзлари қисмни, бўлимни ифодаловчи сонлар олди- дан келтирилган.
-та + -дан аффиксларини олган сўзлар саноқ сонларнииг бошқа кўринишлари каби от ва от туркумидаги сўзлар олдида



ёки феъл олдида кслиши мумкин. Бу ҳолда улар прсдмет ва ҳаракатнинг миқдо.р белгисини кўрсатади. -та-!--дан аффикси- ни' олган сўзлар олдида кўп миқдор, гуруҳ ёки тўда билди- рувчи сўзлар келади. Мардикорлар жавзонинг бошларида
биттадан, иккитадан бўлиб кела бошлади. (А. Қ.) Ҳаммамиз биттадан нон олсак бас. (0.) Биқиниб, нафасларимизни ютиб туриб, ҳаяжон билан биттадан тош отамиз. (0.)
Соннинг бу тури нумеративлар билаи ҳам қўлланиши мум- кин. Нумеративлар саноқ сои ўзаги + нумератив + чиқиш кели- шиги қўшимчаси шаклида қўллаиади: Дилафруз ҳар қўлида икки донадан гул билан келарди. Фар.рухнинг китоб жавони- да беш нусхадан спорт газеталари сацланарди.
-тадан аффиксйни олган саноқ сонлар баъзан қисмни бил- дирувчи сон + йиғиндини кўрсатувчи сон типида бирнкмали ҳолда ҳам қўлланади. Масалан: Опамнинг қулида иккитадан тўртта китоб.
«Саноқ сон + от» бирикмаси ўзаро синтактик муносабатга киришганда қуйидаги хусусиятга эга бўлади: а) ‘бирикманинг от қисми эга бўлиб, кесим билан шахс ва сопда мослашади. Са- ноқ сон унинг (эганинг) аниқловчиси бўлиб келади: Беш ки- ши сўзлади; б) саноқ сон эганинг составига киради: -Ўнчўн беш студент келишди.
Саноқ соилар қўшма сифат составида келади. Бунда-й би- рнкма кўпинча ~ли аффиксини қабул қилади: тўщиз қаватли <уй, беш яшарли бола, уч километрли йўл. Шу бирикма -ли аффлксисиз қўллаииши ҳам мумкин: беш яшар бола, уч қават бино, икки километр йўл.
Бундай қўшма сифатлар ичида келган сапоқ ссн бевоеита кейинги аниқланмишга (ўрнига кўра учинчи сўзга) боғл.анмай, ўзидан кейинги сўзга тобе бўлиб, улар биргаликда бирпкмали аниқловчи -ҳолида кейинги отга богланиб келади. Буидай би- рикмаларнинг иккинчи элемеити кўпинча иумератив сўзлардан бўлади. Лекин ҳар қандай нумеративлар ҳам -ли аффиксини қабул қилиб, қўшма сифат ҳолида кела бермайди.

  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish