аъзолари бир шингил узум узишдан маҳрумлар. (С. А.) Бир
шингил ҳазил эшитинг. , Юқорида санаб ўтилган предметларнинг цисмини, бўлаги-
ни ифодалайдиган ҳисоб сўзлари одатда кам миқдор билди-
рувчи сонлар билан бирга келади.
Тўдалаб, гуруҳлаб кўрсатувчи ҳисоб сўзлари:
Бу группадаги ҳисоб сўзлари предмет ёки шахсларни тўда-
лаб, бутунлаб, гуруҳлаб ҳисоблаш учун ншлатилади. Одатда
бундай ҳисоб сўзлари олдида энг кам миқдор билдирувчи бир
сўзи қўлланса ҳам, у сўз кўп деган маънони ифодалайди. Қи-
ёсланг: бир гала қуш — бир неча қуш, бир тўп одам — бир не-
ча одам ва ҳоказо.
Бу группадаги ҳисоб сўзларига қуйидагилар киради:
Гала. Бу сўз асосан қушлар, паррандалар тўдасини ҳисоб-
лаш учун ишлатиладк: Олисдан бир гала ўрдак учиб келаётган
эди. (С. Аҳм.) Ҳовлимиз тепасида бир гала турна чарх уриб
айланаётибди. (С. Аҳм.) Тўп. Бу сўз шахслар ёки қуш ва ҳайвонлар гуруҳини кўр-
сатади: Бир тўп қарға ҳар томонга учиб кетди. (А. Қ.) Бу ср-
да бир тўп аёллар мажлисни кутиб ўтиришибди. (А. Қ.) Гуруҳ. Бу сўз кўпроҳ шахслар тўдасиии ифодалаш учун иш-
латилади: Дарвоза устида турган бир гуруҳ одамни тусмол би-
лан таниш мумкин эди. (А. Қ.) Душманнинг катта бир гуру-
%и қуршовда қолди. (А. Қ.) , Тўда. Шахслар тўдасини кўрсатиш учун тўда сўзи ҳам
Ҳисоб сўзи сифатида қўлланилади: Хийла вақтдан кейин
Қўқон томондан бир тўда отлиқ кўринди. (А. Қ.) Дўкон
олдида бир тўда одам ўрмалашиб турганини кўриб қолдим.
(С. Аҳм.) I Даста. Бир турдаги предметларшшг йиғинднсини, тўдасини
ҳисоблаш учун ишлатилади: Меҳмон чўнтагидаи бир даста пул
'Чиқарди. (А. Қ.) У бир даста коса кўтариб ариқ томонга ўтди.
'(С. Аҳм.) Қўлида бир даста гул... (С. Аҳм.)
г Боғ (боғлам). Боғламоқ ҳаракати билан боғлиқ бўлган пред-
кетларнинг кичик-кичик йиғиндиси, ҳажмини ифодалаш учун
>гшлатилади: Бир боғ жўхорипоя аравага ўқ бўлмайди... (А. Қ.)
Щ'опган бир даста гул, топмаган бир боғ пиёз. (А. Қ.) Зитта
; Сўнаиинг олдига бир боғлам гул кўтариб келди. (Войнич.)
'Косиблар ўн боғ бедани тегирмон туйнугидан ташладилар.
(С. А.) Қучоқ. Бу сўз ҳам нарса-предметлар йиғиндисини кўрсатиш
учун ишлатилади: Қиз бир цучоц тут баргини кўтариб кел'ди.
(С. Аҳм.) Олим бува бир цучоқ кўрпа кўтариб чиқиб, кўча-
нинг ўртйсига улоқтирди. (А. Қ.) Шода. Бу сўз бир ипга тизиладиган айрим предметларнинг
йиғиндисинн билдиради: Бир шода марваридни тақишга бу-