- Умумий, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси
- к.ф.н. Ш.А.Матмуратовнинг
- физика факультети физика ва астрономия йўналиши 1 курс талабалари учун
- “Муҳим кимёвий элементлар”
- мавзусидаги очиқ маъруза дарси
Маъруза режаси Бу соҳада қуйидаги хулосалар олинган: - Бу соҳада қуйидаги хулосалар олинган:
- 1. Ер қобиғида энг кўп тарқалган элементлар Д. И. Менделеев даврий системасининг 1-4 қаторларидаги элементлардир. Енгил элементлар оғир элементларга нисбатан кўп учрайди.
- 2. Даврий жадвалда тартиб рақами жуфт сон бўлган элементлар тоқ рақамли элементларга нисбатан кўп тарқалган (жуфт рақамлилар Ер қобиғи массасининг 86% ини ташкил этади).
- 3. Ер қобиғи массасининг қарийб 99% ини саккизта элемент ташкил қилади: кислород - 47,20%, кремний - 27,6%, алюминий - 8,8%, темир - 5,10%, кальций - 3,6%, натрий - 2,40%, калий - 2,25%, магний - 2,1%. Бундан кўрамизки, Ер қобиғи массасининг деярли ярмини (47,20% ини) кислород ташкил этади.
- 4. Вақт ўтиши билан Ер қобиғининг кларклари оз бўлсада ўзгара бориши керак, чунки Ер коинотдан чанг, метеорит ва бошқа жисмлар тушиб туради. Шунингдек, Ер ҳам ўз элементларининг бир қисмини Коинотга тарқатади.
Коинот жисмлари икки гуруҳга ажратилади: бири (масалан, қуёш ва юлдузлар) ўзидан нур сочади; иккинчилари (масалан, планеталар) фақат ўзига бошқа жисмлардан тушган нурнинг бир қисмини қайтаради. Ҳар иккала гуруҳ вакилларидан Ерга тушаётган нурларни спектрал анализ қилиш натижасида. Коинот жисмларининг минерологик ва кимёвий таркиблари аниқланади. Бундан ташқари осмон жисмларидан (масалан, Ойдан) келтирилган намуналарни кимёвий анализ қилиш натижасидан ҳам фойдаланилади. Коинот жисмларининг кимёвий таркибини аниқлашга оид текширишлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланди; дастлаб Г. Кирхгоф, П. Бунзен билан ҳамкорликда 1860 йилда спектрал анализни жорий қилдилар. Кейинчалик бу соҳада қўлланиладиган астрономик телескопларнинг (радиоастрономик асбобларнинг) сезгирликлари орттирилди. Натижада, барча элементларнинг коинотда тарқалиш моль қисм (М. қ.%) фоизлари аниқланди. - Коинот жисмлари икки гуруҳга ажратилади: бири (масалан, қуёш ва юлдузлар) ўзидан нур сочади; иккинчилари (масалан, планеталар) фақат ўзига бошқа жисмлардан тушган нурнинг бир қисмини қайтаради. Ҳар иккала гуруҳ вакилларидан Ерга тушаётган нурларни спектрал анализ қилиш натижасида. Коинот жисмларининг минерологик ва кимёвий таркиблари аниқланади. Бундан ташқари осмон жисмларидан (масалан, Ойдан) келтирилган намуналарни кимёвий анализ қилиш натижасидан ҳам фойдаланилади. Коинот жисмларининг кимёвий таркибини аниқлашга оид текширишлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланди; дастлаб Г. Кирхгоф, П. Бунзен билан ҳамкорликда 1860 йилда спектрал анализни жорий қилдилар. Кейинчалик бу соҳада қўлланиладиган астрономик телескопларнинг (радиоастрономик асбобларнинг) сезгирликлари орттирилди. Натижада, барча элементларнинг коинотда тарқалиш моль қисм (М. қ.%) фоизлари аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |