Табиатда учраши. Ер қобиғида энг кўп тарқалган металл алюминийдир. Ундан кейин темир, кальций, натрий, калий, магний ва титан туради. Бошқа металлар жуда кам микдорда учрайди. Масалан, хром ер қобиғида масса жиҳатидан атиги 0,3%, никель 0,2 %, мис эса 0,01 % бор, холос. Металлар табиатда эркин ҳолатда ҳам ва турли бирикмалар ҳолида ҳам учрайди. - Табиатда учраши. Ер қобиғида энг кўп тарқалган металл алюминийдир. Ундан кейин темир, кальций, натрий, калий, магний ва титан туради. Бошқа металлар жуда кам микдорда учрайди. Масалан, хром ер қобиғида масса жиҳатидан атиги 0,3%, никель 0,2 %, мис эса 0,01 % бор, холос. Металлар табиатда эркин ҳолатда ҳам ва турли бирикмалар ҳолида ҳам учрайди.
- Металларнинг табиатда учрашини қуйидаги умумий схема тарзида ифодалаш мумкин.
- Металларнинг табиатда учраши
- Актив металлар тузлари ҳолида
- Ўртача актив металлар – оксидлар ва сулфидлар ҳолида
- Нодир металлар эркин ҳолда
- Хлоридлар: NaCl, KCl, MgCl2 NaClˑKCl,
- Сульфатлар:
- Na2SO4 ˑ10H2O
- Ca SO4 ˑ 2H2O
- Mg SO4 ˑ 7H2O
- Нитратлар:
- NaNO3 , KNO3
- Ортофосфатлар:
- Ca3(PO4)2
- Карбонатлар:
- CaCO3 , CaCO3 ˑ MgCO3,
- Fe CO3, Сa(HCO3)2,
- Fe(HCO3)2
- Силикатлар: Al2O3 ˑ 2SiO2 ˑ 2H2O
- K2O ˑ Al2O3 ˑ 6SiO2
- Fe2O3ˑnH2O , Fe3O4, SnO2, CrO3,
- ZnS, PbS, HgS
Металларнинг кўпчилиги табиатда бошқа элементлар билан бириккан ҳолда бўлади. Соф ҳолда олтин, платина ва кумуш учрайди, баъзан, симоб, қалай ва бошқа металлар ҳам учраб туради. Таркибида металл бўлган минераллар ва тоғ жинслари рудалар дейилади. Агар руда таркибида 2 та ва ундан кўп металларнинг бирикмалари бўлса, бундай рудалар полиметалл рудалар дейилади. Олтин ва платина шу металлар аралашган жинслардан тўғридан –тўғри механик йўл билан, масалан сувда ювиш орқали ажратиб олинади ёки жинсга ҳар хил эритувчилар таъсир эттирилиб, бу эритувчилардан сўнгра металл ажратиб олинади. Энг актив металлар (Na, К, Са, Mg) электролиз усулида олинади. Камроқ актив бўлган металлар уларнинг оксидларидан углерод, углерод (II) оксид ёки алюминий билан қайтарилади, сульфидлар эса аввал куйдирилади, кейин қайтарилади. - Металларнинг кўпчилиги табиатда бошқа элементлар билан бириккан ҳолда бўлади. Соф ҳолда олтин, платина ва кумуш учрайди, баъзан, симоб, қалай ва бошқа металлар ҳам учраб туради. Таркибида металл бўлган минераллар ва тоғ жинслари рудалар дейилади. Агар руда таркибида 2 та ва ундан кўп металларнинг бирикмалари бўлса, бундай рудалар полиметалл рудалар дейилади. Олтин ва платина шу металлар аралашган жинслардан тўғридан –тўғри механик йўл билан, масалан сувда ювиш орқали ажратиб олинади ёки жинсга ҳар хил эритувчилар таъсир эттирилиб, бу эритувчилардан сўнгра металл ажратиб олинади. Энг актив металлар (Na, К, Са, Mg) электролиз усулида олинади. Камроқ актив бўлган металлар уларнинг оксидларидан углерод, углерод (II) оксид ёки алюминий билан қайтарилади, сульфидлар эса аввал куйдирилади, кейин қайтарилади.
- Рудалар:
- Гипс- CaSO4 • 2H2O, Киноварь – HgS, Аурипигмент–As2S2,
- Арсенопирит – FeAsS, Пирит – FеS2, Олтингугурт-S,
- Малахит – Cu2[CO3] (OH)2
- Лазурит-Na8[AISiO4]6[SO4]
Do'stlaringiz bilan baham: |