Қуёш системасини яқиндан қуршаган осмон жисмларига оид ана шу диаграммани таҳлил қилиб қуйидаги хулосалар чиқарилган: - Қуёш системасини яқиндан қуршаган осмон жисмларига оид ана шу диаграммани таҳлил қилиб қуйидаги хулосалар чиқарилган:
- 1. Ер қобиғида учрайдиган элементлар осмон жисмларида ҳам учрайди.
- 2. Элементларнинг Коинотда тарқалиши, Z нинг ортиши билан нотекис равишда камаяди.
- 3. Коинотда энг кўп тарқалган элементлар водород ва гелийдир. Бу икки элемент Коинотдаги моддаларнинг карийб 3/4 қисмини ташкил этади.
- 4. Жуфт рақамли элементлар тоқ тартиб рақамли элементларга нисбатан коинотда ҳам кўп тарқалган.
- 5. Тартиб рақами 22 (Ti) дан 28 (Ni) гача бўлган элементлар Ер ва Коинотда кўп тарқалган.
- 6. Кимёвий элементларнинг Ер ва Коинотда тарқалишини ўрганиш кимёвий элементларнинг келиб чиқиши назариялар яратишга, Ер ва Коинотда (куёш ва юлдузларда) содир бўладиган физик ва кимёвий жараёнларни идрок қилишга ёрдам беради.
Микроэлементлар. Ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларнинг минерал озиқланинши шунингдек, инсон организми учун жуда оз миқдордагина керак бўладиган элементлар микроэлементлар дейилади. Қишлоқ хўжалигида бор, мис, марганец, рух, молибден, кобальт ва йод кам миқдорларда ишлатилади. Бу элементларнинг таъсирида ҳосилдорлик 35% - 50% гача ортади. Масалан, бор зиғир ҳосилини 57% га оширади, бунда борнинг миқдори 1 га ерга атиги 6-9 кг ни ташкил қилади. Организмда элементларнинг миқдори камайиши ёки ортиб кетиши турли касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. - Микроэлементлар. Ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларнинг минерал озиқланинши шунингдек, инсон организми учун жуда оз миқдордагина керак бўладиган элементлар микроэлементлар дейилади. Қишлоқ хўжалигида бор, мис, марганец, рух, молибден, кобальт ва йод кам миқдорларда ишлатилади. Бу элементларнинг таъсирида ҳосилдорлик 35% - 50% гача ортади. Масалан, бор зиғир ҳосилини 57% га оширади, бунда борнинг миқдори 1 га ерга атиги 6-9 кг ни ташкил қилади. Организмда элементларнинг миқдори камайиши ёки ортиб кетиши турли касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
- Йод қалқонсимон без гармонларини ишлаб чиқаришда муҳим элемент ҳисобланади. Йод етишмаслиги натижасида одамларда бўқоқ касаллиги, хотира пасайиши ва соч тўкилиши каби ҳолатлар кузатилади. Йоднинг камайишидан организмда гормонлар мувозанатининг бузилиши содир бўлади. Магний етишмаса, мускулларнинг тортилиши, калий етишмовчилигида юрак мушаки бўшаши ва натижада юрак қон-томир касалликлари келиб чиқади. Кальций миқдорининг камайиши - суяк, темир миқдорининг камайиши – камқонлик касаллигига олиб келади. Кобальт етишмаслиги ҳолсизликка, темир миқдори ортиши қон қуюқлашишига олиб келади.
- Мис ҳужайраларнинг нафас олиши учун зарур элемент ҳисобланади. Фосфор бош мия фаолияти учун муҳимдир. Рух организмдаги кераксиз йиғилган моддаларни ҳайдайди. Хлор ошқозон фаолияти учун зарур. Қалай бўй ўсишини таъминлайди. Хром катаракта касаллигининг олдини олади ва мушак массаси ўсишига ёрдам беради. Марганец организмда қанд алмашувини таъминлайди. Никель гормонлар мувозанати учун муҳим. Селен антиканцероген хусусиятга эга бўлиб, хавфли бўлган ўсмаларни ўстирмайди. Шунингдек, селеннинг миқдори инсон кўзининг кўриш қобилияти учун муҳим ҳисобланади. Кремний бўғинларда тоғай суюқлиги синтези, қон томирларнинг эластиклиги, катаракта пайдо бўлмаслиги ва тери, тирноқ ва сочнинг нормал ўсиши учун зарур ҳисобланади. Ванадий эса, қон томирдаги йиғиладиган холестеринни парчалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |