Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БЮДЖЕТЛАШТИРИШ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БЮДЖЕТЛАШТИРИШ 
ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРАТИ 
 
Урманова У.Х. – ТошДАУ, ассистент 
 
Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида аграр секторда 
бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим шартларидан 
бири корхоналарнинг ички имкониятларини аниқлаш, хусусан фермер 
хўжаликлари молия-хўжалик фаолиятини бошқаришнинг шакл ва 
услубларини такомиллаштиришдан иборат. Қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши самарадорлигини ошириш, фақат фермер хўжаликлари 
рентабелли ишлаб чиқаришга эришганларидагина амалга оширилиши 
мумкин. 
Фермер хўжаликларида рентабелликни оширишнинг элементларидан 
бири улар қилинадиган харажатлар эвазига энг юқори фойда олиш учун 
қандай маҳсулот турларини ва қанча ҳажмда ишлаб чиқаришни 
таъминлайдиган бюджетлаштириш ва ҳисоб-таҳлил ҳамда молиявий 
тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бунда қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришнинг мавсумий хусусиятини ва фермер хўжаликларининг 
фаолият дастурига қисқа муддат ичида тузатиш киритиш имкониятларининг 
йўқлигини ҳисобга олганда ўта муҳим аҳамият касб этади. 


66 
Фермер хўжаликларининг фаолияти ташқи омиллар, шу жумладан, 
табиий-иқлим шароитларига боғлиқлиги ва рақобат муҳитининг 
ривожланиши фермерларни хўжаликнинг ички имкониятларини сафарбар 
қилишга мажбур қилмоқда. Бу борада бошқарув, жумладан, молиявий 
бошқарув тизимини оптималлаштиришга кўмак берадиган режа-иқтисод 
ҳамда ҳисоб-таҳлил ишларини такомиллаштириш биринчи навбатдаги ва 
долзарб вазифа ҳисобланади. Фермер хўжаликларини самарасиз 
бошқариш, жумладан, молиявий бошқаришдаги самарасизликнинг муҳим 
сабабларидан бири фермерларни (ѐки уларнинг бошқарувчиларини) тўғри 
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан 
таъминлай оладиган бюджетлаштириш ва ҳисоб-таҳлил тизимининг 
йўқлигидир. Бюджетлаштириш қисқа муддатли муфассал режалаштириш 
тизими, тасдиқланган бюджетларнинг оператив ҳисоби ва бажарилишини 
назорат қилиш тизими, мўлжалланган натижаларга эришиш мақсадида 
режадан четланишларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш тизими 
сифатида режа, ҳисоб ва таҳлил ишларини асосий бошқарув вазифаларига 
уйғунлашган ѐндашув асосида ўзгартириш заруратини юзага келтиради ва 
молиявий ресурсларни бошқариш тизимини сифат жиҳатидан янги 
даражага 
чиқариш 
имкониятини 
яратади. 
Натижада, 
фермер 
хўжаликларида қабул қилинаѐтган бошқарув қарорларининг молиявий 
натижалари шаффофлигига эришилади ва молиявий натижалар 
шаклланиши ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг имкониятлари 
ҳаққоний баҳоланади. Бюджетлаштириш тизимининг қишлоқ хўжалигида, 
хусусан фермер хўжаликларида қўлланилиш даражасининг пастлиги 
жумладан, бу жараѐннинг назарий жиҳатдан ҳам, ташкилий-услубий 
таъминот жиҳатидан ҳам етарлича ишланмаганлиги, шунингдек, қишлоқ 
хўжалигини модернизациялашнинг замонавий талабаларига жавоб 
берадиган бошқарув ҳисоби тизими шаклланмаганлиги билан боғлиқ.
Фермер хўжаликларида бюджетлаштириш тизимини жорий этиш ва 
унинг муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун у қуйидаги 
тамойилларга мос келиши зарур: бирлик ва келишув; узлуксизлик; 
мослашувчанлик; аниқлик; иштирокчилик; устуворлик; сабаблилик; 
жавобгарлик; шакллар, тадбир ва тартибларнинг бир хиллашуви; 
махфийлик. Бундан ташқари, фермер хўжалигини бошқаришнинг 
жавобгарлик марказлари бўйича янги ташкилий тузилмасини яратишнинг 
мақсадга мувофиқлиги ва бюджетлаштиришнинг корхона ахборот 
тузилмаси билан уйғунлашуви лозим. Бунда бюджетлаштиришнинг асосий 
вазифалари - ахборот таъминоти, мувофиқлаштириш, коммуникация ва 
қизиқтириш кабиларда намоѐн бўлади.
Фермер хўжаликларининг бюджетлар тизими самарали бошқарув 
талабларига жавоб бериши, шу билан бирга бюджетлаштиришга кетадиган 
харажатлар ва уни жорий қилишдан кўриладиган наф ўзаро боғланишли 


67 
яъни наф харажатлардан юқори бўлиши лозим. Кўп тармоқли йирик 
фермер хўжаликларида тўла миқѐсли бюджетлаштиришдан фойдаланиш 
тавсия этилди, кичик фермер ва деҳқон хўжаликларида эса 
бюджетлаштириш тизимининг айрим муҳим элементларини қўллаш 
мақсадга мувофиқдир. Асосан бюджетлар тизими операцион бюджетлар ва 
молиявий бюджетларга бўлинади, улар биргаликда фермер хўжалигининг 
жамланма (умумий) бюджетини ташкил қилади. Умумий бюджет 
тузилмаси ва унинг таркибий қисмларини батафсиллаштириш даражаси 
ишлаб чиқариш жараѐни (шу жумладан, маҳсулот ѐки хизмат турлари, 
ишлаб чиқариш ва маркетинг усуллари), ташкилий тузилманинг 
хусусиятлари, бухгалтерия ҳисоби тизимини, ишлаб чиқариш ва молиявий 
назорат тизимини ташкил қилишнинг хусусиятлари; раҳбариятнинг 
ахборотга бўлган эҳтиѐжи билан белгиланади. Бюджет турларининг 
ахборот-бошқарув белгилари бўйича ишлаб чиқилган тасниф фермерларга 
бошқарув 
фаолияти 
олдига 
қўйилган 
мақсадларга 
қараб 
оптималлаштиришга имкон беради.
Бюджетлар тузиш технологиясининг таҳлили шуни кўрсатадики, ер 
участкаларини оптималлаштириш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини 
ривожлантириш шароитида уни амалга оширишнинг қатор хусусиятлари 
мавжуд. Бюджетлаштириш ишларини юритишга оид ғарб тажрибасидан 
фарқли равишда, Ўзбекистонда фермер хўжаликлари фаолиятини 
бюджетлаштиришнинг 
илмий-услубий 
таъминоти 
ва 
малакали 
мутахассислар тайѐрлаш биринчи ўринга чиқади. Республикада фермер 
хўжаликларининг 
ҳақиқий 
молиявий 
аҳволини 
аниқлаш 
ва 
бюджетлаштириш чегараларини, ундан фойдаланишнинг мақсадга 
мувофиқлигини белгилаш мақсадида комплекс молиявий-иқтисодий 
таҳлил ўтказиш зарур.
Бюджетлаштириш тизимининг назарий жиҳатларини ўрганишнинг 
мақсади бюджетлаштиришни молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини 
ошириш учун жорий қилиш, бюджетлаштиришни ташкил қилишга оид 
услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни фермер хўжаликларида синовдан 
ўтказиш учун шароитлар яратишдан иборат.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish