Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Ошкозонда папилоз 
ГК- II-III даража 
Стенокардия III-IV ФС 
Кон кетиши 
Капилларотоксикоз 


Уларнинг қўлланилиш тактикаси диспепсик кўринишларнинг аниқлиги 
даражасига боғлиқдир. Дастлабки босқичларда диспепсияни бартараф этиш 
учун қизилўнгач ва бронхлар функциясининг нейрогуморал тартибга 
солиниши усулларидан фойдаланилади, 3-4-босқичларда, қизилўнгач 
деворчаси ишемияси ва кескин спастик қисқариш ва кўкракда оғриқ пайдо 
бўлиши билан кечадиган сфинктерга вагус таъсирининг кучайиши, 
шунингдек тунги нафас қисиши ва руҳий-ҳиссиѐтли сферанинг бузилиши 
ҳамда беморнинг астенизацияси билан шартланган оғриқ синдромининг 
қўшилишида, яллиғланишни тўсиш, қизилўнгачнинг мотор функциясини ва 
қон оқимини тиклаш ва руҳий-ҳиссиѐтли сферани тиклаш усуллари 
қўлланилади. 
5-босқичдаги 
ГЭРК 
беморларни 
даволашда 
вегетокорригирация усуллар қаттиқ озиқни ютиш жараѐнини тиклашга 
йўналтирилган бўлмоғи лозим.
Вегетокоррекция усуллари. 
Транскраниал электроаналгезия.
Бош мияси стволи нейронларидан 
импульсли ток таъсиридан ажралиб чиқадиган b-эндорфин и энкефалинлар 
узунчоқ мия ва таламуснинг рўлей ядролари даражасида ноцицепторларнинг 
кўтарилаѐтган импульсли оқимлари ўтишини беркитиб қўяди, стволда ва 
гипоталамусда ВНС нинг ташқи марказлари фаоллигини моделлаштиради. 
ОИЙ органларининг ишлашини пастга тушадиган фаоллиги оғриқ 
манбасидан чиқадиган афферент оқимлар ҳисобига рўй беради. Қонга 
эндоген опиоид пептидларнинг ташланиши қизилўнгачда регениратив-
репаратив жараѐнларни фаоллаштиради ва организмнинг резистентлигини ва 
уни стресс берадиган омилларга қаршилигини оширади. Ҳар куни 30-40 
дақиқа давомида 100 имп/с частотали доимий режим қўлланилади, курси 10 
та муолажадир. 
Электро уйқу терапияси
электротерапия усулидир, бунда МАС 
бевосита таъсир кўрсатиш учун паст частотали импульсли токлардан 
фойдаланилади, бу эса ўз навбатида кенг тарқалган тормозланишини 
келтириб чиқаради, беморнинг ухлаб қолгунига қадар. 


130 
Таъсир механизми ток импульсларининг катта мия қобиғи ва 
қобиқости ҳосилаларнинг тўғридан- тўғри ва рефлектор таъсиридан 
иборатдир. Импульсли ток суст қўзғатувчидир, у катта миянинг гипоталамус 
ва ретикуляр формация каби тузилмаларига ўзгармас ва бир маромдаги 
таъсир 
кўрсатади. 
Импульсларнинг 
МНТ 
биоритмлари 
билан 
синхронланиши унинг тормозланишига ва уйқунинг босишига олиб келади. 
Импульсли токнинг таъсирининг илк дақиқаларидаѐқ бошланғич 
(тормозланиш) фаза юзага келади. У мудроқ, уйқу босиши, томир уришининг 
ва 
нафас 
олишнинг 
секинлашуви, 
электроэнцефалограмма 
кўрсаткичларининг ўзгариши билан намоѐн бўлади. Сўнг иккинчи фаза 
келади – миянинг функционал фаоллиги ошади, у тетиклик, ишчанликнинг 
ошиши, 
миянинг 
биоэлектрик 
фаоллигининг 
кучайиши 
билан 
характерланади, ўйноқи нервнинг ядросига, вегетатив ва эндокрин 
системаларнинг марказларига, ОИЙ секретор функциясига импульсли 
токларнинг индукцион таъсирини шартлайди, организмда углеводлар, липид, 
минерал ва сув алмашинувларини тиклайди, ички секреция безларининг 
гормон-продуцион функциясини кучайтиради. 
Электр ѐрдамидаги уйқу асаб ва руҳий касалликларида (неврозлар, 
шизофрениянинг баъзи шакллари, бош миясининг атеро-склеротик ва 
шикастланишидан кейинги касалликлар ва б.), юрак-қон-томир системаси 
касалликларида (гипертоник касаллик, нейроциркуляторли дистониялар
юракнинг ишемик касаллиги, томирларнинг облитеририк касалликлари), 
овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари (ошқозон яраси, гастрит, ОИЙ 
функционал бузилишлари), нафас йўли органларининг касалликларида 
(бронхиал астма), таянч-ҳаракатлантирувчи аппаратнинг касалликларида 
(ревматоид артрит ва б.) кўрсатилгандир.
Хусусий тарзда кўзнинг ўткир касалликларида, миопиянинг юқори 
даражасида, мияда ѐки кўз олмасида металл бўлакларининг бўлиши, юзнинг 
ҳўлланадиган дерматитларида, арахноидитларда, токни индивидуал тарзда 


131 
кўтара олмаслик ҳолларида электр ѐрдамидаги уйқуга қарши кўрсатма 
бўлиши мумкин.
0,2 мс, 5-20 имп/с частотали, амплитудаси 8 мА гача бўлган 30-60 
дақиқа давом этадиган тўғри тўртбурчакли импульслар қўлланилади. Уларни 
ҳар куниқ ўлламоқ лозимдир, курси 10 та муолажадан иборатдир. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish