Ишни режалаштириш
Танглик ҳолатига тушиб қолган болага мутахассислар гуруҳи билан биргаликда ёрдам кўрсатиш муҳим (ижтимоий педагог, психолог, психоневролог, нейропсихолог, логопед). Бевосита бола билан ишлашга киришишдан аввал иложи борича бола ҳақида кўпроқ объектив батафсил ахборотларни тўплаши зарур.
Бола ҳақида объектив ахборотлар манбаи қуйидаги ҳужжатлар ҳисобланади:
Шахсий ҳужжатлар тўплами.
Тиббиёт ҳужжатлари асосида тўпланган ва тиббий кўрик натижалари.
Мутахассислар текширувлари ёки улар билан суҳбат баённомалари.
Боланинг педагогик характеристикаси.
Жароҳатли тангликни бошидан ўтказаётган болага ёрдам кўрсатиш учун психолог қуйидагиларни билиши керак: а)ўзининг лавозими вазифаларини ва бола манфаатларини ҳимоя қилиши учун зарур бўладиган ҳуқуқларини; б) бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунларни; в) психолог бола хуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган бошқа ташкилотларнинг имкониятларини (тиббиёт, ижтимоий, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, жамоат ташкилотлари).
Бундан ташқари қуйидагиларни бажаришни билиши зарур:
Турли танглик ҳолатида бўлган болалар/ўсмирларнинг ҳолатларига хос бўлган ташқи белгиларни кўра билишни.
Психологик ташҳис учун зарур методикаларни қўллашни.
Турли ёшдаги болалар билан алоқа ўрнатишни билиш, уларнинг қизиқишлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш.
Ўзининг шахси билан ишлашни — ўзининг шахсий ва касбий имкониятларини таҳлил қилишни, бир мавзу билан ишлаганда ривожланиш йўналишларини кўра билиш.
Бола билан биринчи учрашувдан олдин у билан ишлаш режасини ўйлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Агарда бола ҳақидаги мавжуд маълумотлар асосида психолог қуйидаги саволларга жавоб бера олса яхши бўлади:
Мазкур ҳолатда тангликнинг қайси тури кузатилмоқда?
Бола учун тангликнинг оқибатлари эмоционал, когнитив, хулқ-атворида қандай намоён бўлиши мумкин?
Боланинг интеллектуал ривожланиш даражаси қандай (меъёрида ёки меъёрдаги ортда қолган)?
Мазкур бола билан қандай муомалада бўлиш керак (алоқалар сифатлари — суръати, қоидаси, чегаралари, нималар ҳақида гапириш керак)?
Бола билан ишлашда қайси мавзуларни биринчи навбатдаги асосий мавзулар сифатида кўрсатиш мумкин (қўрқув, айрилиқдан ташвишланиш ва шу кабилар) ва кутилган натижалар қандай бўлиши мумкин (етарлича ўзини бошқариш, мослашиш ва шу кабилар)?
Қайси техника ва методикадан фойдаланишни режалаштирмоқдасиз?
Биринчи суҳбатни жабрлангандан кейинги стресс ҳаяжонлари ва бузилишлар белгиларни яхши биладиган ва боланинг кескин аффектив-шахсий таъсирланишини йўқотишни биладиган психолог ёки психотерапевт ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |