Семинар ўтказиш юзасидан тавсиялар Мавзу: Ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш



Download 252 Kb.
bet5/18
Sana24.02.2022
Hajmi252 Kb.
#251240
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Тарбияси огир семинар тавсиялар

Ишларнинг умумий кетма-кетлиги
Танглик вазиятда бола билан олиб бориладиган психологик ишлар албатта қуйидаги бир неча босқичлардан иборат бўлиши керак:
• ишга тайёргарлик кўриш;

  • ишнинг тахминий режасини тузиш;

  • бола билан алоқа ўрнатиш, у билан бирга содир бўлган ҳодисани ўрганиб чиқиш;

  • боланинг танглик вазиятини бошдан кечириши ташқи белгиларини ва хусусиятларини таҳлил қилиш:

- унинг жисмоний (соматик) ҳолатини;
- унинг кайфиятини;
- унинг ҳулқи ва умумий психологик ҳолатини.
Боланинг психологик ривожланиши хусусиятларини ташҳис қилиш:
- бола шахсининг идрок этиш доирасини;
- эмоционал-шахсий муносабатларини;
- характери ва психик четланишларига эътибор бериш.
Бола билан иш олиб боришнинг истиқболларини белгилаш, ушбу ишларнинг асосий йўналишларини аниқлаш.
Ишга тайёргарлик кўриш
Биринчи навбатда қуйидаги саволларга жавоб бериб психолог мутахассис аниқ бир вазиятга нисбатан ўз муносабатини баҳолаши зарур:

  • Мен ўзимга ишонаманми?

  • Мен ҳозир танглик вазияти билан ишлашга қодирманми?

  • Қандай йўл билан болани қўллаб-қувватлашим мумкин? Қандай қилиб уни ҳимоя қилишим мумкин?

  • Бола ҳақида нималарни билишим зарур? Ундан яна қандай маълумотларни олишим зарур? Болага нима фойдали бўлиши мумкин?

  • Бола учун у олган жароҳат ҳолатларини очиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

• Қандай қилиб бола билан суҳбатлашиш учун хотиржам ва тўла ишончли миҳитни яратишим мумкин?
Маслаҳатни синфда ёки расмий хонадан кўра ўйинлар ёки релаксацион хонада ўтказган яхши. Бу боладаги кескинликни йўқотишга, ўзини янада хавфсизроқ ва вазият назорат остида деб ҳис қилишига ёрдам беради. Таъсирчан болалар ёрқин кўргазмали, кучли аудиал ва кинестетик рағбатларга осон чалғишларини эслатиб ўтиш зарур, шунинг учун суҳбат шароитини бола диққатини ҳеч нарса чалғитмайдиган қилиб ташкил этиш муҳимдир. Хонада телефон, соат, радио ва телевизор бўлмагани маъқул, маслаҳатчининг ўзи эътиборни тортмайдиган кийимда бўлиши керак. Олдиндан хонага кириш ва эшикни тақиллатиш мумкин эмаслиги ҳақида барчани огоҳлантириб қўйиш керак. Хонадаги мебель бола учун қулай бўлиши, мутахассис ҳамда бола ўртасида бирор-бир шартли тўсиқ қўйилиши (столча, тумбочка) ва уни бола ўз шахсий ҳимояси сифатида тушуниши лозим. Баъзида бола билан бевосита ерга ўтириб ишлаши мумкин (фақат ерга гилам тўшалган ёки юмшоқ ёстиқлар бўлиши керак), бу эса у учун янада эркин муҳитни ҳосил қилади.

Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish